Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида

23.01.2018, 10:48

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 14 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси тасдиқлансин.*

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин; 

давлат бошқаруви органлари Кодексга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда.  Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Кодекснинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти    Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2018 йил 22 январь

№ ЎРҚ—460

* * *

*Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+