2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

03.12.2020, 17:08

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6122-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

➖ 2 сентябрь – пайшанба;
➖ 3 сентябрь – жума.

Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

  • Кўрилди
    1622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+