“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 33,5 млн сўмгача кредитлар ажратилади

09.01.2021, 18:02

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 33,5 млн сўмгача кредитлар ажратилади

“Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди. 


Қарорга кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача (33 млн 450 минг сўм) миқдорда кредитлар ажратилади.

Кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида белгиланади.

Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фамилия, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга БҲМнинг икки бараваридан тўрт бараваригача (446 минг сўмдан 892 минг сўмгача) миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.

Бир марталик ёрдам олган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.

Бундан ташқари, секторлар раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хулосаси асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси тўлаб берилади.

Турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатга тузилиб, тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.

“Аёллар дафтари”га икки ва ундан ортиқ ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган хотин-қизларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилгач, дафтардан чиқарилади.

Дафтардан чиқарилган хотин-қизлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан 5 кун ичида бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.

  • Кўрилди
    3237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хилола абдуллаева Кабилджановна 2022-04-12 20:23:38

Ассаломалекум мандахам шу муаммо у'зим 2015 йилдан бери ижарада яшийман хокимятка борсам ягона дарчага дийди отка борсам хотин к. Излар к.омитасига дийди махаллага дийишади 3 нафар фарзандим бор ижарада яшийман турмушдан ажрашкананман илтимо менгахам имкон даражасида йордам беринглар


Фотима 2022-01-28 23:00:29

Супсизияга мошинка биринглар


Азиза 2021-08-11 12:31:15

Мен хам аёллар дафтарига руйхатга куйилдим утган йили темир дафтарда эдим аммо мени хабардор килмасдан темир дафтардан учириб аёллар дафтарига куйишди аммо хеч кандай моддий ёрдам олмадим 5 нафар фарзандим бор узим ишсизман. Менгахам моддий йордам беришсин эрим якинда камокдан чикганла уйимиз йук жудда каризга ботиб кетганмиз


Шахноза2021-08-09 08:21:24

Менга бир марталик йордам беринглар боллар пулини ололмаябман


Мавлюда2021-06-02 14:10:03

Мфй томонидан ижтимоий химояга ута мухтож холатда 8 ойдан буён ёрдам сураб килган мурожаатларим инобатга олинмай келмокда, аёллар дафтарига киритишмаяпти, мфйдагиларга жавобгарлик борми, кимга мурожаат килишим керак


Дилдора2021-03-09 21:02:57

Мен тадбируорлик килишим учун кредит олишим керак каерга мурожат килай


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+