Ўзбекистонда 2020 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қанча кредитлар ажартилди?

21.01.2021, 09:11

Ўзбекистонда 2020 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қанча кредитлар ажартилди?

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2020 йилда 214 мингдан ортиқ лойиҳага жами 6,1 трлн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.  

1

Дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 2 трлн. 479 млрд. сўми (41 фоизи) юридик шахслар ва ЯТТларга, 3 трлн. 599 млрд. сўми (59 фоизи) ўзини ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга ажратилган. Бунда асосий эътибор аҳолини қўшимча даромад манбаларига эга бўлишига ҳамда кафолатланган янги иш ўринларини яратишни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилди.

Ушбу кредитларнинг 78 фоизи (4,8 трлн. сўми) “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури, 22 фоизи (1,3 трлн. сўми) бошқа дастурлар ҳиссасига тўғри келади.

Мазкур маблағларнинг 1 трлн. 620 млрд. сўми хотин-қизлар тадбиркорлигини, 1 трлн. 840 млрд. сўми ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга ажратилган.

 

 2

3 4

  • Кўрилди
    1118
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+