Шавкат Мирзиёев яна халқаро вазиятга ўз таъсирини кўрсатган машҳур инсонлар рўйхатида

05.02.2018, 15:53

Шавкат Мирзиёев яна халқаро вазиятга ўз таъсирини кўрсатган машҳур инсонлар рўйхатида

Испаниянинг етакчи таҳлилий марказларидан бири — Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) 2017 йилда халқаро вазиятга ўз таъсирини кўрсатган машҳур инсонлар ҳамда воқеаларнинг 40 банддан иборат рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу сафар ҳам ушбу рейтингдан жой олди, деб ёзади “Жаҳон” АА.

Рўйхат тўпловчилари тақдим этган маълумотларда қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси мамлакат Президенти этиб сайланганидан сўнг “сифат жиҳатдан янги муҳит ва некбинлик бошлангани ва буни кўпчилик кутмагани” муносабати билан эътибор қозонган.

Рейтинг маълумотларида, жумладан, қуйидаги фикрлар ҳам қайд этилган: “Бугун Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “алоҳида баҳор”ни кечирмоқда. У ўз фаолиятининг биринчи куни давомидаёқ барча прогноз ва қолипларни синдиргани ҳолда мамлакатни очиқлик сари етаклаш жараёнининг ташаббускори бўлди. Бу жараённи ўзбек халқи аллақачон жиддий ҳис этмоқда. Ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди, қарийб уч минг киши авф этилди, минглаб одамлар махсус хизматларнинг “қора рўйхати”дан ўчирилди, матбуот илгари таъқиқланган мавзуларни кўтариб чиқа бошлади. Бундай чора-тадбирлар қўшни мамлакатлар билан муносабатларни яхшилаш бўйича дипломатик ташаббуслар билан биргаликда мамлакат ичкарисида ва унинг ташқарисида ҳам кўпчилик кутмаган некбинликни уйғотгани ҳолда Ўзбекистонда янги муҳитни яратди”.

Эслатиб ўтамиз: Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил якунлари бўйича ҳам Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) рўйхатидан жой олган эди. Ўшандаёқ Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ташқи сиёсатида янги тамойилларни кутиш мумкинлиги қайд этилган эди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    511
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+