Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласи янада соддалаштирилди

27.07.2018, 18:13

Шахноза Алимова
Шахноза Алимова

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

Президентимизнинг “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ арзон уй жойга бўлган аҳоли талабларини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ўрганиб чиқиб, аниқ таклиф киритиш белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, қарорда шаҳарларда ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга ва турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда, арзон кўп квартирали уйларни ўртача 15 фоиз миқдоридаги дастлабки бадал билан сотиб олиш учун рухсат берилиши кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтган мазкур ҳаётий қарор қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини самарали амалга ошириш, аҳолининг шинам турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, фуқароларнинг фаровонлик даражасини янада ошириш ва турар жой шароитларини яхшилашга хизмат қилади. Бинобарин партиямиз дастурида қайд этилганидек, янги, барча қулайликларга, зарур инфратузилмаларга эга бўлган турар-жой массивларини, айниқса, қишлоқ жойларда барпо этиш, уй-жой бозорини кенгайтириш, аҳоли, шу жумладан, ёш оилалар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уй-жой олиш имкониятини таъминлаш учун ушбу соҳада рақобатни ошириш O‘zLiDePнинг ҳам устувор вазифаларидан биридир.


  • Кўрилди
    1620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Farxod2020-06-13 17:30:30

Assalomu aleykum. Мен 2018 йилдан бери уйни хужжатларини топширдим. Лекин, айолим мурожаат килди яшнобод хокимиятига,халк кабулхонасига, афсус Яшнобод туманидаги Хокимиятдаги ходимлардан бири Сергилидаги уйлар курилиши тухтатилгани хакида айтиб утибди. Буни кандай тушуниш мумкин. Аёлим ишдан коронтинда айрилди. Оиламни бокишга етмаяпти, ижарада тураман ойлигимни хаммаси туловга кетватти. Болларим вояга етмаган. Уйни олишда ойликка караб беришни йулга куйилса яхши булар эди. Чунки, хаммани ойлиги бир хил эмаску.


Nilufar2019-12-13 16:11:20

Assalomu aleykum. Bu uylarni olish juda qiyin bovotti. Chunki men ham ikki yil navbatda turfim, lekin kommisiya propiska yoq, kvadrat metr yetadi deb rad etishti. Vaholanki meni oz uyim yoq. Hosh vaziyatda men nima qilishim kerak. 4nafar voyaga yetmagan farzandlarim bilan ota uyimda yashamoqdaman. Shaxar xokimyati, xotin qizla qomitasi, tuman xokimyati h am xech qanday yordam berishmadi.


shamsiddin2019-06-15 14:00:08

Assalomu -alaykum uy-joy arzon demanglar bu arzonga kirmaydi chunki oddiy odam qachon mustaqil uy olishga qurbi yetsagina arzon uy-joy deb yozinglar eng qulay narx 1 milion mayli harakat qilamiz boshlangich tulovsiz faqat yana umrini oxirigacha bulmaslik kerak


shamsiddin2019-06-15 13:51:51

Uy joy masalasiga kelsak aldagani bola yaxshi bir cho'ldan yer beramiz deb haliyam berilmadi 2 yilar bo'lyapti hujjatlar chirib ketgandir u yerga hech bumaganda bir parnik qisam bulardi pamidor bodring o'stirib sotardim keyin palon narxli uydan olishga imkoniyat bularmidi deb hayol surib yuribmizda haloyiq


Gavhar2019-06-07 20:45:08

Assalomualeykum. Menga ham ushbu arzon uylardan berildi lekin, boshlangich to'lov asosida. Hech qanday imtiyoz berilmadi. Qonunda imtiyozli uylar boquvchisini yo'qotgan nogironligi bor shaxslarga berishi ko'rsatilganku. Axir men ham ushbu ko'rsatilgan shaxs sifatida olishim mumkun ediku. Nima uchun menga imtiyoz berilmadi. Shu maqolaga alohida e'yibor berishingizni talab qilardim.


Алиев Шерзод Хамиджонович2018-08-29 12:09:26

Хозирги кунда халқимизга уй -жой масаласида кўрсатилган имкониятлар кўнгилдагидек бироқ бази бир мутасади ташкилотлар томонидан қарорни ижросини таьминлашда бир оз пайсалга солинаётганлиги халқ учун қийинчилик туғдирмоқда.Шу сохадаги шаффофликни, ошкороликни хам таъминласак мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Алиев Шерзод Хамиджонович2018-08-29 12:09:26

Хозирги кунда халқимизга уй -жой масаласида кўрсатилган имкониятлар кўнгилдагидек бироқ бази бир мутасади ташкилотлар томонидан қарорни ижросини таьминлашда бир оз пайсалга солинаётганлиги халқ учун қийинчилик туғдирмоқда.Шу сохадаги шаффофликни, ошкороликни хам таъминласак мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-08-11 07:16:52

Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласи янада соддалаштирилганлиги ёшларимиздаги имкониятларни кенгайтирилганлигидир. Шу сохадаги шаффофликни, ошкороликни хам таъминласак мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Yangibozor tumani A.Adamov2018-07-28 10:23:01

Arzon uy-joylarga bölgan talab juda yuqori.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+