Жиноят ҳақиқати ва адолат устуворлиги

29.07.2018, 17:57

Мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар бўлиб, аҳоли турмуш фаровонлиги ўсиб бораётганини эътироф этиш керак.

Фаровонликнинг яна бир муҳим кўрсаткичи – бу ижтимоий барқарорлик, аҳоли хавфсизлигининг таъминланиши, оқсоқолларимиз дуоларида айтганларидек, ҳар бир хонадонда тинчлик, хотиржамлик бўлишидир. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши, жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини самарали ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз таъбири билан айтганда, жиноятчиликни олдини олмасдан халқ ишончини қозониш мумкин эмас. Ҳар қандай жиноят, зўравонлик – бу адолатнинг бузилиши, ҳақиқатнинг синишидир. «Жиноят ҳақиқати ва адолат» тизимининг ташкил этилиши бу борада ҳақиқат, адолат устувор бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Албатта, жиноятчиликни олдини олишда, адолат қарор топишида кўпчилик бирлашиб ҳаракат қилиши керак. Аҳолида адолат бузилишига, қонунбузарлик ҳолатига нисбатан тоқат қила билмаслик кайфиятини шакллантиришимиз зарур. Токи, ҳар бир фуқаро ўзи кўриб, гувоҳи бўлиб турган ҳар қандай қонунбузарлик ҳолатларига бефарқ бўлмасин, унга муносабат билдиришни ўзининг фуқаролик бурчи деб билсин.

Юртимиз худудларида «Хавфсиз шаҳар» концепциясининг йўлга қўйилиши зарурлиги таъкидланди. «Хавфсиз шаҳар» концепцияси ички ишлар органлари ишини замонавий тарзда, тубдан қайта ташкил этишга, орган ходимларининг аҳоли ичига янада фаолроқ кириб боришини ва ҳамкорлигини назарда тутади. Президентимизнинг соҳага берган таҳлилий ва танқидий баҳоси, айниқса, ёшлар жиноятчилиги, ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари, йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги таъкидлари барча мутасадди ташкилотларга қўйиб берган вазифалар орқали ўз ечимини топади, албатта. Лекин, сизу-биз, кенг жамоатчилик ҳам тинчлик ва барқарорликни асраш, жиноятчилик ва қонун бузарликнинг олдини олишда асосий иштирокчи ва масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак.


  • Кўрилди
    1944
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек-O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-07-30 09:04:22

"Хавфсиз шаҳар" концепциясини амалиётга тадбиқ этишда нафақат ички ишлар ходимлари, ахоли вакиллари ва кенг жамоатчиликни роли мухим деб ўйлайман. Бугуннинг талаби хам, ёнимизда ва айни пайтда бўлиб ўтаётган воқеликларга бефарқ муносабатда бўлмасликка чорлайди. Зеро, Ватанимиз тинчлиги ва дахлсизлиги учун хар биримиз маъсул эканимизни унутмаслигимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+