Ишонган вакиллар ишлашяпти

23.11.2018, 12:11

Жасурбек Қодиров
Жасурбек Қодиров

O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларини тумандаги кичик саноат зонасида фаолият юритаётган 50 дан зиёд тадбиркор ва сармоядор ҳам яхши танийди. Чунки партиямиз вакиллари бу ерда мунтазам мулоқотлар ўтказишяпти.

Турли идоралар вакиллари қатнашаётган учрашувларда ишбилармонлар ўзларини ташвишга солаётган муаммоларни ўртага ташлашяпти, уларга биргаликда ечим излаяпти.

–  Айниқса, ер майдони ажратилиши ва банкдан кредит олиш билан боғлиқ мурожаатлар кўп, – дейди туман Кенгаши депутати Бахтиёр Сагатов. – Масалан, яқинда ёш тадбиркор Достон Эшимов молия муассасасидан сармоя олишда қийналаётганини билдирди. Тегишли ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориб, тадбиркорга “Миллий банк” туман филиалидан 150 миллион сўм кредит ажратилишига кўмаклашдик. Ҳозир  Д. Эшимов кичик саноат зонасида фаолият бошлади.

Депутатларимиз туманнинг бошқа ҳудудларида сайёр қабуллар уюштириб, аҳолидан тушган ариза-шикоятлар, таклиф-тавсиялар умумлаштирилиб, депутатлик гуруҳи йиғилишларида муҳокама қилиняпти, уларни ҳал этиш бўйи­ча чора-тадбирлар ишлаб чиқиляпти.  Шу йили давлат ва нодавлат ташкилотларига турли масалалар юзасидан 45 та депутатлик сўрови йўллангани эътиборга молик. Натижада сўровларда баён қилинган 41 та муаммо ҳал этилди, қолган 4 та нисбатан мураккаб масаланинг ечими эса назоратга олинган.  Айрим масалалар туман Кенгаши сессиялари кун тартибига қўйиляпти. 


  • Кўрилди
    3035
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Muhammadjonova Durdona2018-12-01 11:18:04

Partiya xodimlari va deputatlar tomonidan yoshlarga bo'lgan e'tibor shahsan meni ruhlantirdi. Yosh tadbirkorga kredit olishida ko'maklashilgani amaliy ishlarning yaqqol misoli sifatida e'tirof etish lozim.


Артиков Музаффар 2018-11-29 18:29:52

O‘zLiDeP фаоллари ва депутатлари ахоли билан юзма-юз мулоқот қилишлари, ахолини муаммоларини ўрганишлари ва тадбиркорларга ёрдам беришлари тақсинга сазовор мен партия фаоли сифатида бундай мулоқатларни кўпроқ бўлиши тарафдориман.


Шахноза Насритдинова2018-11-29 18:23:18

Ташкил этилаётган сайёр қабуллар натижасида ахолини қийнаб келаётган бир қатор муаммоли масаллар ўз ечимини топишига сабаб бўлмоқда. Партия туман Кенгаши ходимларига зафарлар тилаб қоламиз.


М.Исмоилова2018-11-29 14:10:10

Партия сафига янги қабул қилиндим. Партиямиз тўрисида бир қанча маълумотларни олиш мақсадида сайтга кириб танишиб чиқдим. Партия ходимлари ва депутатлар томонидан жойларда ташкил этилаётган тадбирларни кўриб очиғи бу партия аъзоси бўлганимдан фахирландим. Партиямиз фаоллари қаторида бўлишни истадим.


Фазлиддин Абдурашидович2018-11-29 13:47:41

Партиямиз вакиллари амалга оширилаётган ишлар замирида халқ манфаати турибди. Омад.


Гайрат Ибрагимов2018-11-25 11:50:27

Туман депутатлари фаол ишлашмокда бунда туман кенгашининг урни ва роли катта деб уйлаймиз. Ишларига муваффакият.


Шухрат Ботиров 2018-11-25 03:02:17

Жойларда ташкил этилаетган очик мулокотларда депутатларнинг хиссалалри катта деб уйлайман


пулатова гулчехра2018-11-25 03:01:18

Olmazor tuman Kengashi olib borayotgan ishlar taqsimga loyiq. Mening fikrimga deputatlarimiz axilligini taminlagan tuman kengashi xodimlari boladi. OAV lari gazeta saytlar orqali tumanda olib borilayotgan ishlarni kuzatib kelmoqdamiz. Kengash xafta bir tadbir otkazip qogan kunlarini qogozvozlik bn otkazmasdan xar bir kunidan unimli foydalangan xolda xalqimiz ichida yurishibdi. Misol qladigan bolsak kuni kecha OzMUda otkazilgan tadbir. Birgina tadbir davomida yoshlarning siyosiy bilimini oshirgan xolda ularni qiziqtirgan savollarga kerakli barcha mutasaddi tashkilot xodimlaridan javob olindi. shuni takidlash joyizki birgina tadbirda partiyamizga 150 nafar talaba a'zo boldi. Bu shuni anglatadiki talabalarga togri va kerakli tushuncha berilgan


Солижон Абдуллаев2018-11-25 02:53:41

Бир суз билан айтганда партиямиз жонкуярларига муваффакият тилаймиз.


Ш. Саидов2018-11-25 02:48:46

Бугунги кунда амалга оширилаетган ишлар энг аввало халкимизни рози килишдан иборат туманда амалга оширилаетган ишлардан куриш мумкинки барчаси халкимиз учун.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+