O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” кейинги йилда тадбиркорликни “ноль”дан бошлаб ўргатувчи лойиҳани ҳаётга татбиқ этади

06.12.2018, 15:27

Севара Муслимова
Севара Муслимова

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи

Яқиндагина сиёсий майдонга хусусий мулк эгалари, тадбиркор ва фермерлар манфаатларини ҳимоя қилишдек масъулиятли вазифасини ўз зиммасига олган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ташкил топганининг 15 йиллигини нишонладик. Байрам тадбирида партиямизнинг сиёсий майдондаги ўрни ва нуфузи Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига бўлиб ўтган сайловлардаги иштироки кенг муҳокама этилди. Фаолиятимиз давомида йўл қўйилган камчиликларимиз муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олдик. Хусусан, жойларда қуйи бўғинлар сафини кенгайтириш, аъзоларимиз сонини ошириш кейинги фаолиятимизнинг ҳам бош мақсадидир.

Таъкидлаш керак, аъзоларимиз сонини оширишда O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг ҳам ўз ўрни бор. O‘zLiDePга аъзо бўлган 540 мингдан зиёд тарафдорларимизнинг деярли ярмини хотин-қизлар ташкил этишининг ўзиёқ фикримизга яққол далилдир. Бу – хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш борасидаги ишларимизни сифат жиҳатдан тубдан қайта кўриб чиқиш ва ривожлантиришни тақазо этади. Шу боис O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” кейинги йилда хотин-қизлар учун тадбиркорликни “ноль”дан бошлаб ўргатадиган лойиҳани ҳаётга татбиқ этишни режалаштиряпти.

Таъкидлаш керак, сафимизга ташаббускор, тадбиркор ва ишбилармонлар аёлларни кенг жалб этишда “Аёллар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Бунёдкор аёллар”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Ишбилармон аёл”, “Фаровон оила” каби йирик партиявий лойиҳаларнинг алоҳида ўрни бор. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида ана шу лойиҳалар доирасида ташкил этилган тадбирда 100 мингга яқин хотин-қиз иштирок этди.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тадбиркор ва фермер аёлларни кашф этиш, жойларда, айниқса, чекка қишлоқларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида 408 та ўқув-семинар ташкил этилиб, унда 22 мингдан ортиқ хотин-қиз иштирок этди. Лойиҳа натижасида республикамиздаги етакчи тижорат банклари томонидан ҳудудларда истиқомат қилаётган 738 нафар хотин-қизга 15 миллиард 73 миллион 400 минг сўм миқдорида кредит ажратилиб, 2 000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, амалиётга замонавий тиббиётнинг энг сўнгги ютуқларини жорий этиш, соҳага хусусий капитални жалб қилган ҳолда, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни профилактика қилишга қаратилган “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси ҳам самарали амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида ҳисобот даврида 10 минг нафарга яқин хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўтказилаётган тиббий кўриклар нафақат аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишга, балки уларнинг тиббий маданиятини янада оширишга ҳам хизмат қилаётир.

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 2019 йилда ҳам хотин-қизлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ўрганишда давом этади. Хотин-қизларнинг  интеллектуал меҳнат соҳасида ўз қобилият ва истеъдодини намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, лойиҳаларимизда ижтимоий фаол бўлмаган аёлларни ҳам қамраб олиш, ташаббускор, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар фаолиятидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш – янги йилдаги фаолиятимизнинг устувор вазифасига айланади.


  • Кўрилди
    1527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Матлуба Жўраева Вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-04-27 11:36:41

Хақиқатдан ҳам сахро бағридаги мўжиза. Телевизор орқали Қандим газни қайта ишлаш мажмуасини кўриб ҳайратдан лол қолдим. Ушбу мажмуа ташкил этилиши 2000 минг нафар фуқаролар ишга жойлашади. Бундай йирик корхоналарни Республикамизнинг бошқа вилоятларида хам ишга туширилишига ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+