Пойтахтдаги бошқарув механизмлари тубдан ўзгартирилмоқда

13.12.2018, 17:09

Жасур Раҳмонов
Жасур Раҳмонов

O‘zLiDeP ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштириш юзасидан қатор вазифалар белгиланган. Бу борада аҳолининг кенг қатламлари иштирокини таъминлаш, ҳокимиятнинг барча бўғинларида бошқарувнинг янги шаклларини жорий этиш масалалари ҳам ана шу вазифалар сирасига киради.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармони айни шу мақсадларнинг ҳаётий ифодаси сифатида бошқарув соҳасида тамомила янгича ислоҳотларни бошлаб берди. Унга кўра, пойтахтдаги бошқарув механизмлари, шаҳар ва туманлардаги ҳокимиятлар ижро аппаратининг ташкилий тузилмалари ҳамда функциялари тажриба тариқасида тубдан ўзгартирилмоқда. Хўш, бу ўзгаришлар нималарда намоён бўлади?

Ушбу эксперимент жорий этилгунга қадар ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда комплекс ёндашув, ҳокимлар ва ўринбосарларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари билан яқин ўзаро ҳамкорлиги самарали йўлга қўйилмаган, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўзига хос бўлмаган бир қатор вазифа ва функциялар юклатилган эди. Қизиқ томони, ушбу функция ва вазифаларни амалга оширишнинг на ташкилий-ҳуқуқий, на молиявий механизмлари мавжуд эди. Оқибатда ҳокимликлар ҳузурида маъмурий-бошқарув функцияларига эга бўлган алоҳида “квазидавлат”, яъни давлат бўлиб муҳри йўқ, хусусий бўлиб ваколати йўқ корхона ва ташкилотлар тузилаётган эди.

Маълумотларга қараганда, пойтахтимизнинг ўзида 38 та ана шундай давлат унитар корхонаси мавжуд бўлиб, шундан 21 таси бевосита шаҳарда, 17 таси эса туманларда фаолият кўрсатиб келаётганди. Бундан ташқари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари раислигида турли масалаларни қамраб олган 51 та комиссия тузилган. Ёнғин хавфсизлиги, метал ёки қоғоз парчалари йиғиш, ВИЧ инфекциясига қарши курашиш ёки коммунал хўжаликдаги нархни баҳолаш бўйича тузилган бунақа комиссияларнинг ишлаш тартиби кўпчиликка яхши маълум. Кўпинча бу тузилмалар фақатгина имзо кўпайишига, ортиқча қоғозбозликка хизмат қилган, холос. Президентимизнинг август ойида қабул қилинган юқоридаги фармони билан Тошкент шаҳридаги 12 та давлат унитар корхоналари – “квазидавлат”лар, шунингдек, 30 та комиссия тугатилмоқда.

Танганинг ҳам икки томони бўлади. Шу маънода ҳақли савол туғилади. Хўш, уларнинг озми-кўпми шу пайтгача бажариб келган функциялари кимга ўтди? Шуни айтиш керакки, улар зиммасидаги вазифалар эндиликда тегишлилиги бўйича аниқ давлат ташкилотларига берилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ушбу функциялар юкланган ҳар бир ташкилотнинг масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда, ортиқча қоғозбозликларсиз сидқидилдан фаолият юритишини таъминлашдан иборатдир.

Фармон билан республика миқёсидаги бешта, яъни Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳридаги тузилмалари бевосита Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқарувига ўтказилади. Аҳамиятга молик жиҳати, юқоридаги ташкилотлар иқтисодий комплексга алоқадор ҳисобланади. Демак, улар пойтахтимиздаги иқтисодий вазифалар, кўрсаткич ва параметрларнинг ўсишида, бу борада мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш мақсадида бевосита шаҳар ҳокимияти таркибига киритилди.

Яна бир гап. Номлари тилга олинган иккита вазирлик ва битта қўмита билан O‘zLiDeP доимий ҳамкорликни ўрнатган. Ушбу давлат тузилмаларининг мутасаддилари ҳисоботи партиямиздан сайланган депутатлар томонидан доимий тарзда эшитиб келинмоқда. Эндиликда ушбу вазирликлар қаторида ҳокимлик мутасаддилари эътиборини бевосита иқтисодий муаммоларга, хусусан, тадбиркорларни ўйлантираётган тизимли муаммоларга қаратиш имкони янада яхшиланди.

Шу ўринда бошқарув масаласидаги ўзгаришларга ҳам қисқача тўхталиб ўтмоқ жоиз. Давлатимиз раҳбарининг фармони билан Тошкент шаҳар ҳокими ва туман ҳокимликларининг янги намунавий тузилмалари тасдиқланди. Уларга мос равишда айрим ҳоким ўринбосарлари лавозимлари қисқартирилди. Айримлари эса долзарблигига қараб янгидан ташкил этилди. Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди. Янгидан ташкил қилинган каналлардан фойдаланиш ва уларнинг чегара олди ҳудудларини ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ҳам бир вақтнинг ўзида ҳоким ўринбосари мақомига эга бўлади. Бошқарма, жумладан, каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилайди, каналларга туташ ҳудудларни санитар, экологик меъёр ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштиради. Шу билан бирга, шаҳар ижро этувчи ҳокимият тузилмасида асосий вазифалари аниқ белгиланган Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.

Албатта, ушбу ваколатларни Тошкент шаҳар ҳокими ва туман ҳокимликларига бериш билан фақатгина уларни ваколат доирасини кенгайтириш ва назоратсиз қолдириш эмас, балки эндиликда халқ депутатлари кенгаши ва жамоатчилик назорати механизмларини янада яхшилашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Зеро, бу замон талаби! Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва туман кенгашларида алоҳида котибиятларнинг ташкил этилгани эса депутатларнинг тизимли фаолият юритишига хизмат қилади. Қолаверса, ваколатлари кенгайган ҳокимликларни бевосита халқнинг ўзи томонидан назорат қилиш функцияси депутатлар зиммасига юклатилади. Бу эса ҳокимликлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга олиб келади.

Ижтимоий соҳадаги, хусусан, мактабгача таълим муассасаларида ўринларнинг етишмаслиги ёки бўлмаса таълим сифати билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, эндиликда уларни назорат этиш ва бевосита ижро ҳокимияти эътиборига ҳавола қилиш функцияси тизимли равишда халқ депутатлари кенгаши томонидан янги ташкил этилган котибият орқали амалга оширилади. Бу эса маҳаллий кенгаш депутатларини янада фаол ва ташаббускор бўлишга ундайди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу эксперимент пойтахтда намуна сифатида старт олди. Эксперимент муваффақиятли якунлангандан сўнг республикамизнинг барча ҳудудларига бирин-кетин жорий этилади.


  • Кўрилди
    188
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Алиев Шерзод Хамиджонович2019-01-17 12:03:18

Ушбу қарор билан кўп муамолар ўз ёчимини топади албатда хокмимият аралашуви ва буйракратия бўлмаса


gulmira yuldasheva2019-01-08 17:19:55

Menga namangan shaxar 1 kichik noxiyadan tadbirkorlik uchun bósh er kerak.


gulmira yuldasheva2019-01-08 17:14:11

Menga Namangan shaxar 1 kichik noxiyadan tadbirkorlik uchun bósh er maydoni kerak.


gulmira yuldasheva2019-01-08 17:14:10

Menga Namangan shaxar 1 kichik noxiyadan tadbirkorlik uchun bósh er maydoni kerak.


Farxodjon2019-01-07 17:46:22

Muxtaram pirizdentmizni qarorlarni oqilona deyman


Мавлонов Фахриддин2018-10-11 20:36:40

М.Шайхзода 5уйда яшайман мебел ишлаб чикариш цех очмокчи эдим ер учаскаси керак махалламизда бали паст давлатга фойда келтирмай ерлар куп иложи булса ердам берсангизлар 10киши доимий ишга эга булар эди.


Хикмат2018-09-21 22:34:23

Мен Урганч шахридан ер майдони ажратиб беришда амалий ёрдам беришингизни илтимос киламан


фарход норкулов2018-09-21 11:13:19

Бунака имконятлар жуда яхши менга йокди, рахмат сизларга


Икболжон Мамажонов, Халк депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати2018-05-01 16:53:40

Ушбу карорнинг имзоланиши юртбошимиз томонларидан олиб борилаётган окилона сиёсатнинг яна бир кадамларидан биридир. Ушбу яратилаётган кулайлик тадбиркорлик субъектлари учун соф ракобат мухитини яратади, умид киламизки юртимизнинг олтинга тенг хар бир карич ери мана енди узинг хакикий эгасини топади ва хар бир ватанпарвар тадбиркорларимиз юртбошимизнинг орзу истакларини руёбга чикариб халкимизни бойитиш, улар учун ишчи уринлар яратишдек шарафли ва савобли ишда уз матонатларини курсатишади.


ЎзЛиДеП Денов туман Кенгаши аппарати рахбари Ч, Абдураимов2018-04-28 16:00:11

Мен хам икки давлат рахбарлари яъни Ўзбекистон Республикаси президенти хамда Туркманистон Республикаси Президентининг Тошкент ва Ургенч шахарларидаги учрашувларинителевизор орқали кўриб жуда қувондим. Чунки икки давлат ўртасидаги чегаралар очилиб дўстлик ришталари қайта боғланганидан рухландим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+