“Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона портали яратилади

04.04.2019, 11:01

Насимжон Алимов
Насимжон Алимов

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари

Яқинда Европада бўлиб ўтган халқаро тадбирда UNESCOнинг “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси раҳбари Хосе Марио Чикило Шаҳарлари Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган Ўзбекистон “Марказий Осиёнинг юраги” деб фикр билдирган. “Ўзбекистон бизнинг лойиҳада иштирок этаётган давлатлар орасида намунали давлатдир. Ушбу мамлакат ҳукумати томонидан амалга оширилаётган барча чоралар дунё ҳамжамияти олдида мамлакат имижига ижобий таъсир қилмоқда”, - деди Хосе Марио Чикило.

Бугунги кунда хорижий рейтинглар халқаро иқтисодий муносабатлар даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи етакчи омиллардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Мустақил экспертлар хулосаси сифатида халқаро рейтинглар мамлакатларнинг халқаро имижига, уларга кириб келаётган инвестициялар миқдорига жиддий таъсир кўрсатади. Шу боис, ривожланиб бораётган ва ўз иқтисодиётига инвестицияларни кенг жалб қилишдан манфаатдор бўлган давлатлар ушбу рейтингларга кириш ва ўз ўрнини босқичма-босқич кўтариб боришга алоҳида урғу бермоқда. Сўнгги пайтда Шарқий Европа ҳамда МДҲга аъзо айрим мамлакатларда энг муҳим халқаро рейтингларга кириш ва уларда юқори даражага кўтарилиш юзасидан махсус дастурлар асосида иш олиб борилаётгани фикримиз тасдиғидир.

Маълумки, ҳар қандай чет эллик инвестор хулоса чиқарганда ўзи қизиқаётган давлатдаги мавжуд иқтисодий ҳолат тўғрисида объектив, мустақил баҳо берувчи омилларга ҳам эътибор қаратади. Ана шу нуқтаи назардан қараганда, унга биргина халқаро рейтинг кўрсаткичи камлик қилади. Сармоядорга, шунингдек, маҳаллий индикаторлар таъсири ҳам сезилмоғи керак. Ўз навбатида халқаро рейтингларни белгилаб берувчи халқаро агентликлар иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларни баҳолашда турли хил усуллардан фойдаланадилар. Усулларнинг турлилиги сабабли инвесторлар ўз таҳлилларида фақатгина битта рейтинг агентлигининг маълумотларига таяниб қолмайди, балки бир қатор рейтинг кўрсаткичларини комплекс таҳлил қилишга ҳаракат қиладилар.

Соҳа вакилларининг маълумотларига кўра, ҳозир жаҳонда 160 дан ортиқ халқаро рейтинглар мавжуд бўлиб, улардан 50 га яқини таъсир доираси юқори рейтинглар саналади. Масалан, рақобатбардошлик, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини баҳолаб бориш бўйича, глобал рақобатбардошлик индекси, бизнесни юритиш енгиллиги индекси, саноат рақобатдошлиги индекси, глобал инновацион индекси, инсон салоҳияти ривожланиши индекси, трансчегаравий инвестициялаш индикаторлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тартибга солиш индекси, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун жозибадорлик индекси кабилар шулар жумласидандир.

Ушбу асосий халқаро рейтинглар ва индексларда Ўзбекистоннинг ҳам муносиб ўринларда бўлиши муҳим аҳамиятга эгадир.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий обрўсини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини холис ва ҳаққоний баҳолашни таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25 февралдаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни баҳолашнинг яхлит ва мустақил тизимини шакллантириш, шунингдек, республиканинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашни таъминлаш йўллари белгилаб берилди.

Мазкур Қарор асосида жорий этилаётган 3 та муҳим янгиликка алоҳида эътибор қаратиб ўтмоқчиман.

Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизими, яъни Миллий мониторинг тизимининг яратилишидир.

Бошқарув сифати ва сиёсатнинг самарадорлигини ўлчаш, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар жараёнини баҳолаш, тадқиқотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари Миллий мониторинг тизимининг таркибий қисми этиб белгиланди.

Иккинчидан, кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қониқиши даражасини ҳамда уларнинг ходимлари касбий маҳоратини ошириш мақсадида “давлат хизматларининг сирли мижози” институтининг жорий этилаётганлиги.

Жорий этиладиган “давлат хизматларининг сирли мижози” институти маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилиши қулайлиги ва давлат органлари, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолайди. Ушбу холис баҳолаш мониторинг натижалари шахсий бўлмаган шаклда расмийлаштирилади ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш учун тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ва идораларга мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун тақдимномалар юборилади.

Учунчидан, “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона порталининг яратилиши ушбу йўналишда самарали мулоқот ва ахборот алмашишга хизмат қиладиган қуйидаги имкониятларни таъминлайди:

халқаро рейтинглар бўйича йиллик ҳисоботлар, шунингдек, ҳисоботларни ўрганиш ва эълон қилиш муддатларини кўрсатган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича ишлар аҳволини яхшилашга қаратилган халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг тавсиялари;

халқаро рейтинглар индикаторлари бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасига оид ахборотлар;

тегишли рейтинглар йўналишлари бўйича жамоатчилик фикри сўровномалари, шунингдек, ижтимоий ва илмий тадқиқотлар натижалари;

халқаро рейтинглар саволномалари шаклида ҳар бир индикатор кесимида тўлиқ ва аниқ маълумотлар, шу жумладан, статистик маълумотлар;

тегишли рейтинглар бўйича турли ижтимоий сўровларни ўтказиш имконияти;

тегишли халқаро рейтинг методологияси бўйича онлайн ўқитиш ресурси;

респондентлар томонидан жойларда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти.

Президентимиз қарорида кўрсатиб ўтилган бу каби муҳим устувор вазифалар Ўзбекистоннинг глобал рейтинглардаги иштирокига ижобий таъсир кўрсатади. Қолаверса, тўғридан-тўғри жалб этиладиган хорижий инвестициялар ҳажмининг сезиларли даражада ўсишига, мамлакатимиз бўйлаб инвестиция борасидаги қулай ахборот майдонини пайдо бўлишига, энг муҳими юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини янада юксалтиришга хизмат қилади.


  • Кўрилди
    1376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

И.Очилова-Навбаҳор туман "Очилова Инобат" БПТ раиси2018-05-08 14:36:28

Ўзим фермер бўлганлигим сабабли Президентимиз томонидан чиқарилаётган қарорлар ўз вақтида ва керакли эканлигини биламан. Шу сабабли биз фермерлар иш фаолиятимизда ўзгариш қилишимиз керак.


Аҳмад Рўзмад Ф/х БПТ2018-05-03 16:00:53

Президентимиз томонидан халқимизга ажойиб туҳфа бўлган бу қарорларидан хурсандмиз.


Шоира Хасанова2018-05-02 18:44:56

Мухтарам Юртбошимизнинг мазкур қарори бир кафт ерга хам барака уруғини қадайдиган захматкаш халқимиз учун хақиқий тарихий тухфа бўлди.Айниқса, ерни фарзандидек азиз билган оддий ўзбек аёли хам учун мехнатидан эъзоз топадиган имкониятлар эшигидир. Қалби қуёшдек иссиқ меҳнаткаш она халқимизни Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан қутлаймиз. Тонглари қуёшни аллалаб уйғотгувчи, шомлари ойнинг шуъласидан мехр олгувчи,бир кафт ердан ҳам боласининг ризқини яратгучи,дастурхони баракали опа-сингилларимиз ерга меҳр бериб истаса энди дунёлар яратишига ишонамиз!


А. Бердиев Шеробод туман Кенгаши депутати2018-05-02 17:22:52

Мухтарам Президентимизнинг мазкур қарори асосан томорқа эгалари тижорат банкларидан кредит маблағлари олиб қўшимча фаолият турларини ташкил қилиб қўшимча даромад олиш имкониятига эга бўлади


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-02 17:14:50

Президентимизнинг ушбу фармони қишлоқ ахолиси уз томорқасидан янада унумли фойдаланиб қўшимча даромад олишга замин бўлади.


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-02 17:12:38

Бугун матбуотда Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори фермерлар қолаверса қишлоқ ахолиси учун энг мухим қарор бўлди. Ушбу қарор орқали фермерлар томорқа ер эгалари учун янги имкониятлар яратилди


Курязов Бахтияр Шовот туман кенгаши депутати2018-05-01 18:14:54

Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ҳудудлардаги ижроси, чекка қишлоқларда яшаётган аҳоли ўртасида тарғиботини тўғри ва самарали олиб бориш мақсадида, партиямиз фаоллари ва депутатларини, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда изчил ишлар олиб бориши лозим


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-01 14:55:20

Президентимиз қароридан бугун деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари жуда хурсанд бўлмоқдалар. Халқимизда бир гап бор ерга қарасанг сени боқади.


Фарида БПТ раиси2018-05-01 14:49:44

Прездентимизнинг маскур карорлари юртимиздаги тинчлик ва фаровонликни таминлаш йулидаги улкан кадамлардан биридир.


Яккасарой туман Кенгаши "Баби тойс гарден" БПТ Раиси 2018-04-30 19:33:54

Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хар бир томорқа ер эгалари учун мухим қарор хисобланади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+