Ўзбекистонда қурилиш материаллари саноати тизими тубдан такомиллаштирилади

04.04.2019, 11:05

Илёсхон Азизов
Илёсхон Азизов

Халқ депутатлари Миробод туман кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “VIRTEC” МЧЖ бош директорининг ўринбосари

Бугунги кунда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада қисқартириш, қурилиш материаллари саноатини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этишни рағбатлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини диверсификация қилиш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш, тармоққа инвестицияларни жалб қилиш борасида ҳам мамлакатимизда кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борадаги ишларни янада юқори босқичга олиб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 февралдаги “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур қарор билан “Ўзқурилишматериаллари” АЖ ўрнига Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилди. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилаб берилди.

Хусусан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси аъзолари манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича уларга таклифлар киритиш;

- юқори қўшилган қийматли қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, ихтисослашган етакчи хорижий компаниялар билан қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш учун инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш;

- талаб этилаётган сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, ички бозорни импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош қурилиш материаллари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган буюмлар билан тўлдириш, шунингдек, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси аъзолари фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

- ҳудудларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш истиқболларидан, хомашё базаси, инфратузилмалар, меҳнат ва бошқа ресурслар ҳамда бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда корхоналарни жойлаштиришга кўмаклашиш энг асосий устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра чет эл бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш асосида янги маҳсулот турларини ўзлаштириш, ички бозорни маҳаллий қурилиш материаллари билан тўлдириш ва уларнинг экспорт географиясини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори мамлакатимизда қурилиш материаллари саноати тизимини тубдан такомиллаштиришга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини диверсификация қилиш ва экспорт ҳажмини кенгайтиришга, тармоққа инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.


  • Кўрилди
    1293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Санжар Каримов Кескантерак БПТ2018-05-08 14:09:28

Ўзбекистон Туркия ҳамкорлик мамлакатимизни янада ривожланиши учун хизмат қилади.


Абдурасулов Шухрат Арнасой тумани аппарат рахбари2018-05-04 17:44:43

Мамлакатимиз бугунги кунда Туркиянинг Марказий Осиёда энг асосий шерикларидан бири ҳисобланади. шу боисдан икки мамлакат тадбиркорларига кенг эшиклар очилмоқда.


исаев Сардор2018-05-04 11:56:07

Ушбу ҳамкорлик мамлакатимизни янада ривожланиши учун хизмат қилади.


Қувасой шахар Кенгаши ижрочи котиби Алимова Холидахон2018-05-04 10:04:15

Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият олдида очиқ конструктив сиёсат юритаётгани нафақат мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида туб бурилиш ясамоқда, балки бутун Марказий Осиёда инвестицион муҳитни яхшиланишида, қўшни давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кучайишидан далолатдир тутмоқда.


Муроджон Ядгаров- Риштон туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-04 08:48:44

Ушбу алоқалар мамлакатимизнинг иқтисоди янада юксалишида ўзининг ижобий натижаларини беради. Туризм, савдо-сотиқ, транспорт ва ижтимоий соҳаларга инвестициялар жалб этилиши барқарор ривожланишнинг кафолати бўлади.


Миришкор туман Дўстлик БПТ раиси Маматқулова Гулшод2018-05-03 17:20:29

Юқори даражадаги фаол мулоқатлар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириб, уларни аниқ мазмун билан бойитганлигини такидлаб ўтиш керак


Бекназаров Қутлыбай Нийетбаевич2018-05-03 15:48:23

Давлатларнинг ривожланиш стратегияси яқин қўшничилик, миллатлараро дўстона муносабат, иқтисодий ҳамкорлик ва ислоҳотларнинг босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этилишидир. Ўзбекистоннинг бугинги ривожланиш стратегиясини юқорида айтилган босқичларда кўришимиз мумкин. Бизнинг Президентимиз биринчи навбатда географик қўшни давлатлар билан ўзора-аро мустаҳкам алоқаларни йўлга қуйди, миллатлар-аро дўстона муносабатларни яратиб берди ва давлатнинг иқтисодий барқарорлигини оширишда бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик алоқаларни яратмоқда. Ўзбекистон-Туркия давлатлари ўз-ора ишончли ҳамкор ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ижтимоий, таълим йўналиши, тиббиёт соҳаларини ва туризмни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликлар яқин келажакда икки давлат учун стратегик самараларни беради. Туркия давлати ишбилармонлари билан Ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида текстил йўналишида ишлаб чиқаришни қувватини кучайтиришда, соғлиқни сақлаш йўналишида ҳусусий тиббиёт муассасалари кадрлар тайёрлашдаги ҳамкорликни ва таълим тарбия йўналишларида янги педагогик технологияларни жорий этишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги туризм сектори бўйича лойиҳаларни амалга оширишда зиёрат туризмни ривожлантириш мақсадга мувофиқ деб уйлайман, бунга муҳит ҳам имконият ҳам яратилган.


Olimjon Movlanov Abdiraupovich - O‘zLiDeP Qashqadaryo viloyat Kengashi Siyosiy Ta‘lim Markazi rahbari2018-05-03 12:38:53

Turkiya va O‘zbekiston o‘rtasidagi har ikki davlatning milliy manfaatlari mushtarakligi bilan ahamiyatga molikdir. Biz UzLiDeP hodimlari Xarakatlar strategiyasining 5 ustuvor yo‘nalishi va elektoratimiz vakillarining manfaatlari va mamlakatimiz iqtisodining gullab- yashnashi nuqtai nazaridan kelib chiqib Prezidentimiz tashabbusi bilan tashqi siyosat sohasida amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlarni qo‘llab-quvvatlaydi!


“Финсервис” МЧЖ БПТ2018-05-03 11:33:16

Жаҳоннинг йирик матбуотчилари томонидан эътироф этилаётган Ўзбекистон ва Туркия муносабатларини ҳар куни эътироф этсак ҳам кам. Сабаби кўп йиллик меҳнат, келишув ва дўстона муносабатлар кундан-кунга ривожланиб бормоқда.


O’zLiDeP Музработ туман Кенгаши "Бодомзор" МФЙ БПТ раиси Хурсандов Равшан 2018-05-03 11:01:03

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ҳар икки давлатга ҳам фойда келтиради. Замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимизда туркия технологиялари олиб келиш, фуқароларга янги иш ўринлари яратилиб халқимизга яхши самара беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+