Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеи тубдан оширилмоқда

26.04.2019, 11:43

Абулхафиз Аширов
Абулхафиз Аширов

Каттақўрғон туман “Каттакўрпа” МФЙ раиси, O‘zLiDeP фаоли

Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ҳам ота ҳам она” деган нақл бор. Азал-азалдан маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслилигини таъминлаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма бўлиб келган.

Кейинги пайтларда мамлакатимизда ушбу бўғиннинг нуфузини ошириш ва унга қўшимча ваколатлар бериш борасида қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, тизимнинг янгича ишлаш механизмлари яратилмоқда.

Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг жорий йил 2 апрелида қабул қилинган “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Қарорга кўра, Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий этилиши белгилаб берилди. Бунинг натижасида жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш бўйича янгича механизм яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, меъёрий ҳужжатга кўра, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўришда таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва ҳар чоракда жамоатчилик назоратининг натижалари, аниқланган муаммолар тўғрисида умумлашган маълумотлар, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш бўйича таклифларни халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиш белгиланган.

Фуқароларнинг яшаш шароити, турмуш тарзи ва муаммоларидан маҳаллачалик бохабар ташкилотнинг ўзи бўлмаса керак. Шу нуқтаи назардан қараганда, бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатган ҳолда тузилманинг салоҳиятидан фойдаланиш ижобий натижаларни беради. Жамоатчилик назоратининг натижалари ва аниқланган муаммоларнинг халқ депутатлари Кенгашларида эшитув ва муҳокамасини уюштириш кўрсатиб ўтилган. Бу эса ушбу аниқланган муаммоларга ечим топишда ва уларни бартараф этишда самарали усул ҳисобланиб, бевосита маҳаллаларнинг депутатлар билан ишлашда ҳамкорлик тизими яратилади.

Шунингдек, ҳуқуқий ҳужжатда “Кексалар маслаҳати” гуруҳларини ташкил этиш борасидаги таклифлар ўрганиб чиқилиб, розилик билдирилган. Бу азалий  қадриятларимизнинг бир кўриниши бўлиб, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда кекса авлод вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар нафақадаги ходимларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланишда қўл келади.

Бундан ташқари   қарорга биноан, фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақини жорий йилда босқичма-босқич 1,5 бараварга оширилиши соҳада фаолият кўрсатаётган ишчи ходимларнинг моддий томондан қўллаб-қувватланганлиги бизни янада ишга масъулият билан ёндашишга чорлайди.

Энг муҳими  меъёрий  хужжат асосида “Маҳалла маркази” мажмуалари ва фуқаролар йиғинлари биноларини намунавий лойиҳалар асосида қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш  борасида ишларнинг амалга оширилиши биз маҳалла тизими фаолларини янги куч ва янги ғайрат билан ишлашга ундайди.


  • Кўрилди
    222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сулайман Ибрагимов-ЎзЛиДеП ҚР Кенгаши Ёшлар қаноти2018-05-15 19:59:48

Қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш бўйича қабул қилинган бу қарорга кўра соха ривожа ва қишлоқ хўжалиги иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Натижада фермер-дехқонларимиз халқимиз дастурхонага арзон ва сифатли махсулотлар етказиб бериши учун яна бир имконият.


Ғаниев Нурали Хамзалиевич Фурқат туман "Шабода-Н" ф/х БПТ раиси2018-05-15 17:52:41

Туманда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш учун техникалар етишмаслиги ҳозирги кунда муаммо эди. Юрт бошчимиз томонларидан чиқарилган ушбу қарор айни фермерлар кутган қарор булди. қишлоқ хужалиги техникасини ўз вақтида олиш буйича сансоларликларга бархам берилди .


Кораузак тумани Ерекеев Жапбарберген-депутат, "Генжемурат-ата" фермер хужалиги раиси2018-05-15 16:56:29

Туманда қишлоқ хўжалигини сўғориш учун техникалар етишмаслиги ҳозирги кунда долбзарб муаммо эди. Юрт бошчимиз томонларидан чиқарилган қарор айни фермерлар кутган қарор булди. Бу карор фермерларимиз учун катта имконият.


Ҳумоюн Мусажонов O'zLiDeP Сўх туман Кенгаши2018-05-15 16:02:58

Агротехника воситалари етишмаслиги сабабида туманда кўзланган натижага еришиш осон бўлмаяпти. Екин ҳосилларини вақтида суғориш йули билан даромадни ошириш мумкин. Лизинг кридитларига агротехнека воситаларини олиш жудаям қувонарли. Давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигига қаратилаётган эътибор бизни електротимиз ҳисобланган фермерлар ғайратига ғайрат қушди.


Нодир Ботиров ЎзЛиДеП Сўх туман Кенгаши аппарат раҳбари 2018-05-15 15:57:21

Биздек вилоятнинг чекка ҳудудида жойлашган туманда қишлоқ хўжалигини сўғориш учун техникалар етишмаслиги ҳозирги кунда долбзарб муаммога айланган. Президентимиз томонларидан чиқарилган қарор айни фермерлар кутган қарор десак муболаға бўлмайди.


O`zLiDeP Нукус туман Кенгаши раиси У.Тулепов2018-05-15 15:36:51

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан чиқарилаётган Қарор ва Фармонлар ўз долзарблиги билан юртимиз тадбиркорларини кўнглидаги орзуларини рўёбга чиқармоқда. Албатта, юқоридаги Қарор хам Фермерлар учун айни муддао.


Байрам Искендеров O'zLiDeP Кегейли тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 15:33:38

2017 йилнинг январь-март ойларида атиги 71 дона трактор ишлаб чиқарилган. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида эса бу кўрсаткич 432 донанини ташкил этган. 2018 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 маротабага ошди. Демак Мамлакатимиз Аграр Мамлакат экан фермерларимиз учун зарур булган карор кабул килиниди.


Т.Бекниязов-Канликул тумани депутатлик гурухи рахбари2018-05-15 15:30:12

«Техника фермернинг қул-қаноти» дейди халқимиз. Бугинги техниканинг жадал ривожланган даврида фермерларимизга замонавий техникалар етказиб берилишига эътобар қаратилганлиги, барча фермерларимизни қийнаб келаётган муаммоларга ечим бўлди.


Қосимжон Шопўлатов O`zLiDeP Хатирчи туман бўлими аппарат рахбари туман Кенгаши депутати2018-05-15 15:14:23

Юртбошимизнинг ушбу қабул қилинган қарори мамалакатимиздаги қишлоқ хужалиги ва қишлоқ хужалиги махсулотлари етиштирувчи фермерларга катта имкониятларга эга қушимча имтиёз ва енгилликдир бунинг натижасида барча қишлоқ хужалиги агротехник ишлари ўз вақтида амалга оширилишга замин яратади .Шунинг билан бир вақтда шахсий ёрдамчи хужаликлар ,дехқон хужаликлари ва томорқа эгаларига лизинг ёки имтиёзли кредит эвазига мини қишлоқ хужалиги техникалари олишга ёрдам курсатилса янада нур устига ало нур буларди


Фарход Холиқов O`zLiDeP Хатирчи туман бўлими аъзоси 2018-05-15 14:48:53

Ота боболаримиздан қолган бир нақл бор Иш қуролинг соз бўлса машаққатинг оз булар деган Юртбошимизнинг мазкур қарори айни муддао қишлоқ хужалиги техникасини ўз вақтида олиш буйича сансоларликларга бархам берилди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+