Фарғона вилоятида саноат ва тадбиркорликни ривожлантиришга астойдил ҳаракат қиламиз

23.05.2019, 10:27

 Раҳматулло Камолов
Раҳматулло Камолов

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбари 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишиб, туман ва шаҳарларда қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўламини сифат жиҳатидан кенгайтириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди.

Ўтган вақт мобайнида мазкур топшириқлар ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилди. Бу каби ижобий ишлар вилоятимиз салоҳиятини янада оширишга, аҳоли фаровонлигини таъминлашга, ҳудуд иқтисодиётини янада юксалишига сабаб бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу йилги ташрифлари давомида ҳам қатор йирик корхоналар, тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Хусусан, Қўштепа туманидаги “Ипак гиламлари” масъулияти чекланган жамияти, Фарғона шаҳридаги Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Темурбеклар мактаби”, “Listem-Fergana” қўшма корхонаси, Фарғона туманидаги «Комилжон ота Мамажонов» фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. Шунингдек, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Вилоятимизда бу каби амалга оширилаётган катта лойиҳалар, инвестицияларнинг киритилиши, йирик корхоналарнинг барпо этилиши минглаб янги иш ўринларини яратилишига, аҳолимиз фаровонлигини таъминлашга, нафақат вилоятимизни балки, Ўзбекистон иқтисодиётини юксалтиришга катта хизмат қилади.

Бу борада партиямиз депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам белгилаб берилган топшириқларнинг ижросини таъминлашда ўз фаоллигини кўрсатади.


  • Кўрилди
    1640
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижонова Оминахон O‘zLiDeP "Ёшлар иттифоқи"БПТ фаол аъзоси 2018-05-22 14:51:57

Юртбошимизнинг буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёндашади ва китоб ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир.


O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши аппарат рахбари Исматуллаев Мухриддин 2018-05-21 16:15:43

Китоб инсонларни камолотга етакловчи беқиёс кучдир!


Шойимова Зарина Зарафшон шахар булими партия фаоли, ёш ижодкор2018-05-21 08:34:06

Албатта, китоб инсонга маьнавий озука бериш билан бирга, китобхонга яхши дуст ва беминнат маслахатчи хамдир. Ёшлар уртасидаги китобхонлик маданиятини ошириш, келажагимизнинг канчалик ёруг ва истикболли булишидан далолатдир.


Яшнобод туман Кенгаши2018-05-20 18:20:21

Ўзаро ҳамкорлик мамлакатимизда инвестицияларни янада кўпайишига олиб келади деб умид қиламиз


Жиззах вилояти Янгиобод тумани аппарат рахбари С.Бобоев2018-05-19 17:57:56

Ёшлар ўртасида “Ёш китобхон” танловининг ўтказилиш буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этишда, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда, китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришда катта ахамиятга эга.


Назаров Голибжон Хайруллаевич2018-05-17 15:28:15

Китоб укигандан емонлик чикмайди дешади Чункий китоб инсониниг маьнавий кувватини оширувчи буюк куч


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-17 13:21:54

Китоб ўқишдан тўхташ-фикрлашдан тўхташ демакдир, деган эди донишмандлардан бири. Маънавий юксалишга хизмат қиладиган, инсоннинг тафаккурини ўстирадиган буюк хазина-бу Китобдир.Президентимизнинг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори буюк маънавий инқилобдир, десак адашмаймиз


Олим Норжигитов Жиззах вилоят Кенгаши 2018-05-17 13:02:10

Президентимизнинг мазкур қарори китоб, китобхонлик маданиятининг жамият маънавий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш борасидаги муҳим қарор ҳисобланади. Чунки, китоб бебаҳо бойлик – уни ўқиб ўрганиш эса олий бахтдир. Ёшлар ўртасида китобхонликни, буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишда доимо фидоийлик билан меҳнат қиламиз.


Арслонбек Усманов, Жиззах вилояти 2018-05-17 12:51:58

"Ёш китобхон" танловининг ўтказилиши ёшларимизнинг билимли, маънавиятли, кенг фикрли бўлишида хизмат қилади. Ёшларимиз китоб ўқиса четдан келаётган турли хил маънавий тахдидларга қарши соғлом фикр билан жавоб берадиган, уларга қарши курашадиган бўлади.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-17 11:49:59

Президентимизнинг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори буюк мутафаккир ва адибларимизнинг ижодларини ўрганишга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+