Ўзбекистон – Германия: мақсадлар ҳам, манфаатлар ҳам муштарак

30.05.2019, 16:00

Дилшод Шоумаров
Дилшод Шоумаров

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари

Бугунги кучли рақобат шароитида жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ҳақида гап кетар экан, шубҳасиз Германия биринчилар қаторида тилга олинади. Нега? Чунки, ушбу давлат кўплаб соҳаларда бошқаларга ўрнак бўлишга арзигулик ишларни амалга оширди, оширяпти. Айниқса, иқтисодий соҳада Иккинчи жаҳон уруши талофатларидан сўнг ҳақиқий мўъжиза ярата олди.  Айни пайтда мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг  ҳажми 3 триллион еврога тенглиги ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Экспертларнинг фикрича, немис мўъжизаси замирида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка тўла эркинлик бериш ҳамда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ғояси мужассамдир.  Эътиборга молик жиҳати, кичик бизнес вакилларининг асосий қисми оилавий тадбиркорлик йўналишида фаолият юритади. Аҳолининг 70 фоизи айнан шу соҳада банд. Ушбу сектор мамлакат солиқ ҳажмининг 41 фоизини, ялпи ички маҳсулотнинг эса тенг ярмини қоплайди. Агар яқин тарихга назар ташласак, ХХ асрнинг 50-60 йилларида Германияда яратилган жами ишчи ўринларининг деярли тенг ярми кичик бизнес ҳиссасига тўғри келганини кўриш мумкин. 1978 йилга келиб, ҳукумат бундай натижалардан ҳам қониқмай  хусусий бизнесни қўллаб-қувватловчи жамғармаларни рағбатлантириш дастурини ишлаб чиқди. Бу билан тадбиркорларга кам фоизли ҳамда узоқ муддатли кредитлар олиш имконияти яратилди.

Шу ўринда маҳаллий ишбилармонларнинг аксарияти ахборот технологиялари, биолабораториялар ва коммуникация воситалар каби юқори билим ва илмий салоҳият талаб этувчи соҳаларда банд эканини қайд этиш жоиз. Бош­қача айтганда, немис тадбиркорлари, асосан, инновацион йўналишларда фаолият олиб боришади. Маълумотларга қараганда, 80-йиллар бошида мамлакат савдо-саноат палатаси қошида технологик трансферт­ (инновацияларни рағбатлантиришнинг асосий шакли бўлиб, техник ва савдо нуқтаи назаридан технология ва ноу-хау сотиш жараёни)ни рағбатлантириш комиссияси ва маслаҳат марказлари ташкил этилган. 90-йилларга келиб эса технопаркларга кенг йўл берилиб, кичик компанияларни имтиёзли қўллаб-қувватлаш учун дастурлар қабул қилинган. Айни пайтда ҳам кичик инновацион бизнес давлат томонидан изчил қўллаб-қувватланяпти. Уларда технологик марказлар ва илмий текшириш институтлари ташкил этилганини, махсус транспорт тизими йўлга қўйилганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг мамлакатимизга уюштирган расмий ташрифи биринчи навбатда кичик бизнес соҳасида инновацион ишланмаларни ўзлаштириш ва бу борада икки мамлакат ишбилармон доираларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга хизмат қилади. Иккинчи томондан юртимизга Германия инвестициялари ва технологияларини жалб этиш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни нафақат Марказий, Шарқий ва Жанубий Осиё давлатлари, балки дунё бозорларига таклиф этиш имкониятлар эшигини очади. Иқтисодчи экспертлар фикрича, бунинг учун Ўзбекистонда ривож­ланган саноат, юқори малакали ишчи кучи, бой хомашё базаси ва энергия ресурлари мавжуд. Шу билан бирга эркин иқтисодий зоналарда имтиёзли солиқ ва божхона тартиблари амал қилади. Қолаверса, ЯИМнинг юксак ўсиш суръати – йилига 5 фоиздан ортиқлиги Ўзбекистоннинг энг катта афзаллиги ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, Германия тадбиркорлари томонидан хизмат кўрсатиш тўпламлари таклиф этилиши ҳамда бу йўналишда ўқитиш ва илғор тажрибани ўзлаштириш нафақат Ўзбекистон балки Германия учун ҳам бирдек манфаат келтиради.


  • Кўрилди
    279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Боймуродов Улуғбек O'zLiDeP Косон туман Кенгаши апарат раҳабари 2018-05-29 15:57:52

Янги иш ўринлари яратиб аҳоли бандлигини таъминлаш дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли мамлакатимиз раҳбари томонидан бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар жуда юқори баҳоланмоқда. Иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали аҳолининг реал даромадлари ортиб, фаровон ҳаёт даражасини таъминланади. Пировард натижада Ўзбекистонимизнинг минтақадаги барқарор позицияси мустаҳкамланиб боради.


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-24 17:36:58

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан амалга оширЯхши ишнинг купи булмайди .Канча куп иш уринлари яратилса ахоли бандлиги таъминланади .Демак халкимизда хонадонлар тинчлиги баркарорлиги ошади.Юртимиз самарадорлиги юкори даражаларга кутарилади.илаётган бунда амалий ишлар халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириб, уларда яхши яшаш учун интилиш ва изланиши кучайиб бормоқда.


Юлдаш Маткаримов O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-24 13:07:36

Канча кўп иш ўрни яратилса, одамлар шунчалар рози бўлади Андижон вилояти мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти юқори, бой тарих ва маданиятга эга ҳудудларидан бири ҳисобланади. Республикамизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, шаҳар ва қишлоқларининг кун сайин ўзгариб, обод бўлиб бораётгани, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалаётганида ҳам ўз аксини топмоқда.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-24 12:10:50

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган бунда амалий ишлар халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириб, уларда яхши яшаш учун интилиш ва изланиши кучайиб бормоқда.


Вохидова Азиза Хасановна "Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси2018-05-24 11:23:14

Мухтарам Призидентимиз Шавкат Миромонивичнинг Андижонга ташрифлари ишчи ўринлари яратишда қилаётган саъй-харакатлари юртбошимизнинг оқилона олиб бораётган сиёсатларининг яна бир мисолидир.Албатта бўш иш ўринлари долзарб муаммодир аммо тадбиқ қилинаётган чора тадбирлар бу муаммонинг хам ечимини топишига ишонаман.


Даврон Темиров. O'zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-24 09:49:22

Юртимизда бандлик масаласини ҳал қилиш, ҳар кимни муқим иш жойи билан таъминлаш ўша оилани фаровонлигини, юртимизни тинчлигини таъминлайди. Шунинг учун кўпроқ иш ўринларини яратиш учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар Президентимиз илгари сураётган сиёсатнинг бош мақсади бўлган инсон манфаатлари учун хизмат қилиши аёндир.Ана шу ишонч туфайли бугун одамларимизнинг ҳаётга, янгиланишларга муносабати ўзгарган, уларда изланиш кучайиб бормоқда. Президентимиз айтганларидек бу ишончни йўқотмаслигимиз учун рақамлар ортидан қувишни эмас, аҳоли турмуш сифатини янада яхшилаш учун курашишимиз керак.


O'zLiDeP ТЕрмиз шахар Кенгаши апарат раҳабари Ойтуганов Абдухамид2018-05-23 17:56:22

Бу саъй-ҳаракатлар Президентимиз илгари сураётган сиёсатнинг бош мақсади бўлган инсон манфаатлари учун хизмат қилиши аёндир.Юртобошимизнинг янги иш ўринларининг яратилиши юртдошларимизга чинакам қувонч олиб келганига аминмиз.Барча Андижонлик юртдошларимизга янги иш фаоилиятида зафарлар тилаб қоламиз.


Махмудов Жавлон ЎзЛиДеП Юқори Чирчиқ туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-23 12:03:23

Ўзим қишлоқда ўсиб-улғайганим сабабли қишлоқ шароитини яхши биламан. Ёзда сув қишда газ, йўл муаммоси. Президентимизнинг қабул қилаётган ҳар бир қарори асосида халқ манфаати ётади. Жойлардаги ташрифлари чоғида ҳам энг аввал аҳоли турмуш даражасини яхшилашни ўйлайдилар.Бу эса ҳар фуқарода эртанги кунга ишонч уйғотади.


Махмудов Жавлон зЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби 2018-05-23 12:01:28

Ўзим қишлоқда ўсиб-улғайганим сабабли қишлоқ шароитини яхши биламан. Ёзда сув қишда газ, йўл муаммоси. Президентимизнинг қабул қилаётган ҳар бир қарори асосида халқ манфаати ётади. Жойлардаги ташрифлари чоғида ҳам энг аввал аҳоли турмуш даражасини яхшилашни ўйлайдилар.Бу эса ҳар фуқарода эртанги кунга ишонч уйғотади.


Ж.Бердибоев Арнасой туман хокими туман Кенгаши депутати2018-05-23 11:22:50

Шунинг учун ҳокимлар, сектор раҳбарларини инвестиция ва технология олиб келиб, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга, шу орқали одамларни иш билан таъминлашга кўмак беришга барчамиз маъсулдирмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+