Тадбиркорнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат ҳимоясида

13.06.2019, 17:25

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан мамлакатимизда ихтиёрий равишда ўз фаолиятини тугатмоқчи бўлган ёки турли сабабларга кўра ишламаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатишнинг соддалаштирилган механизмлар жорий этилди.

Мазкур ҳужжатда ихтиёрий равишда тугатилаётган, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиблари белгиланган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тугатишга қаратилган Президентнинг 1999 йил 28 июндаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаетган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ҳамда шу ҳужжат асосида “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги Қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур хужжат билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган. Ушбу ҳужжатда молия-хўжалик фаолиятини олти ой мобайнида амалга оширмаётган корхоналарни, шунингдек қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини белгилаб берилган.

Бундан ташқари, “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўгатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги Қарори ҳам қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Фармон айнан юқорида кўрсатилган фармон ва қарорларга бевосита тааллуқли бўлиб, тадбиркорлик субъекларининг фаолиятини тугатиш жараёнини соддалаштириш кўзда тутилган. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги Қарори билан тасдиқланган Низомда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини иқтисодий суд қарорлари бўйича амалга ошириш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар зиммасига юклатилган эди. Эндиликда, фармон билан бюрократик тўсиқлар олиб ташланмоқда.

Маълумки, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни турли хил ташкилий-ҳуқуқий шаклда тадбиркорлик субъектларини ташкил этишни назарда тутиб, қонунда ўз фаолиятини бошлаш учун корхонанинг устав фондини шакллантириши лозимлиги белгилаб берилган. Агар тадбиркорлик субъекти бир йил ичида корхонанинг устав фондини шакллантирмаса юқорида кўрсатилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан корхонани тугатиш жараёни бошланар эди. Фармон билан бу жараён ҳам бекор бўлди.

Фармоннинг эътиборли жиҳати шундан иборатки, эндиликда, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади. Бу эса тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатлари билан берилган имтиёзларнинг асосийларидан биридир. Чунки, уч йил ичида тадбиркор ҳаракатсиз режимдан ҳаракат режимига ўтиб ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Аммо тадбиркор бу имкониятдан фойдаланмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган корхонани Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаришига асос бўлади.

Бу тизим ўзининг йўналиши бўйича гарчан турли хил сабабларга кўра ўз фаолиятларини юритмай келаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини шунчаки тугатиш эмас, балки яна бир бор фаолиятини тиклаш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратиш ва шу орқали мамлакатимизда тадбиркорлик субъекларини янада ривожлантиришдир.


  • Кўрилди
    1603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-04 12:10:18

Президентимизнинг “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу она табиатимизни асрашга хизмат қилади.


O’zLiDeP Ўзбекистон туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Н.Турсунова2018-05-30 11:19:39

Табиатимизни тоза асраш Мамлакатимиздаги барча фуқароларнинг бурчи хисобланади. Фарғона вилояти Кенгашимиз раиси томонидан ёндошган ушбу масала жуда ўринлидир. Президентимизнинг тушбу қарорлари Ўзбекистон тадбиркорлари учун яна бир қулайликлар ва имкониятлар эшикларини очади.


А.Рахмонов- O`zLiDeP Ўзбекистон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-30 10:15:52

Хозирги кун учун жуда хам мухим мавзу кўтарилган. Она табиатни авайлаб асраш ва уни мухофаза қилиш хар бир ИНСОНнинг бурчидир.


А.Рахмонов- O`zLiDeP Ўзбекистон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-30 10:15:52

Хозирги кун учун жуда хам мухим мавзу кўтарилган. Она табиатни авайлаб асраш ва уни мухофаза қилиш хар бир ИНСОНнинг бурчидир.


Рахманқулов Шерзод2018-05-30 09:52:05

Ватанимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг бурчи БУ МАСЪУЛЛИК ХИССИ. Кенгашимиз раиси томонидан ёндошган ушбу масала жуда ўринлидир. “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси юзасидан қайта ишлаш жараёнлари учун тадбиркорлик субъектларимизга кенг имкониятлар яратилиши бугунги куннинг талабидир. Уларни саралашда ва қайта ишлаш учун ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши ва Она табиатимизни асраш келажак авлод учун нақадар муҳим эканини ҳис этишимиз даркор.


Юнус Салимов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-29 16:10:15

Маиший чиқиндилар экология ва атроф-муҳит муҳофазасига жиддий зиён етказмоқда. Йилдан-йилга миллион тонналаб чиқинди флора ва фаунамизга зарар етказиб, турли хилдаги касалликлар кўпайишига олиб келмоқда. Президентимизнинг мазкур қарорлари маиший чиқиндилар билан боғлиқ тўпланиб қолган муаммоларни ижобий ҳал қилишига муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилади. Соҳани диверсификация қилиш иқтисодий тармоқ интеграциясига ҳам туртки бўлди.


Маҳкамов Абдубанноб2018-05-29 15:46:45

Бир сўз билан айтганда, ҳам масъулиятни ҳам мажбуриятни ўзимиз ўзимизга олиб фидокорона бажарсак, нур устига аъло нур бўлади.


Элёржон2018-05-29 15:00:11

Толипов Элёржон Риштон туман БПТ Биз ҳар бир қарор ижроси учун масъулмиз. айниқса Р.Камолов эътибор қаратган мавзу бугунги кунимиз учун жуда долзарб масаладир. "Эътиборлиси, унинг фақат 30 фоизигина қайта ишланади. Қолгани аста-секин она сайёрамизга ёйилиб бормоқда." Ана шу маълумотни ўзида инсониятни зийракликка ва масъулиятга ундовчи хақиқат бор. Президентимизнинг “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори она сайёрамизнинг софлиги, ахоли саломатлиги ва ободлик учун хизмат қилиши шубхасиз. Мазкур қарор ижроси учун эса барчамиз ким бўлишимиздан қатъий назар масъулмиз!


Шоҳиста2018-05-29 14:51:34

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби Ш. Толипова Кўп холларда халқнинг - бутун бир мамлакатнинг тақдири ва фаровон ҳаётини кўзлаб чиқарилган қарорлар ижорсини таъминлаш кўпчилик наздида фақат мутасаддиларнинг зиммасида. Лекин шу ўлкада яшаётган ҳар бир фуқаро билиш керак бўлган яна бир томони борки БУ МАСЪУЛЛИК ХИССИ. O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раиси Раҳматулло Камолов кенг ва атрофлича ёндошган ушбу масала ўта муҳимдир. “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор нафақат бугунги кунимизнинг ободлиги, атроф-мухит учун балки келажак учун ҳам катта хизмат қилади. Р. Камолов аъкидлаганидек "экологик маданиятга риоя қилиш, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни табиатга, унинг неъматлари, ўсимлигу ҳайвонларга, қушларга нисбатан меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида бефарқ бўлмайлик. "


Дехконов Аброржон Анварович Учкуприк туман Кенгаши БПТ раиси2018-05-28 13:10:01

Она табиатимизни асраш бизнинг асосий вазифаларимиздан бири. Чунки келажак фарзандларимизники, фарзандлар эса бизники. Ёшларимизга бу туғрисида тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг зиммамизда эканлигини унутмайлик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+