Қонун қабул қилиндими, албатта, ҳаётда ўзгариш бўлиши керак

23.01.2020, 09:11

Шахноза Холмахаматова
Шахноза Холмахаматова

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида янгиланаётган парламент олдида қатор устувор вазифалар турганлиги ва депутатлардан янада шижоат, қатъийлик, талабчанлик бўлишлиги борасида аниқ вазифаларни белгилаб берди, биз депутатлар олдида келгусида амалга оширишимиз лозим бўлган бир қатор долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди.

Хусусан, депутат, аввало, ҳамиша халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб бошқаларга ўрнак бўлиши лозим. Депутатнинг қалби, виждони уйғоқ бўлса, вазирлар ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам уйғоқ бўлади, дея аниқ фикрларни ўртага ташлади.

Қуйи палата ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича холис баҳс-мунозара ва тортишувлар маконига, турли ижтимоий манфаатлар ўртасидаги кураш майдонига, чинакам демократия мактабига айланиши зарурлигини таъкидлади.

Ҳақиқатдан ҳам бугунги парламент халқ уйига айланиши керак. Биз депуталардан, партиямиз фракцияларидан электоратимиз, халқимиз манфаатларини ҳимоя қила оладиган, халқчил қонунларни қабул қилишга астойдил ҳаракат қилишимиз, катта ташаббуслар кўрсатишимиз талаб этилади. Бунда албатта, ҳар бир қонунларни ишлаб чиқишда аҳоли орасида кенг муҳокамалардан ўтказиш, ўз позициямизни кўрсата олишимиз, қонунларимиз мукаммал бўлишлигига эътибор қаратишимиз лозим.

Президентимиз депутатлар асосий эътиборни қонунлар халқ манфаатини қанчалик ифода этишига қаратиши лозимгини бежизга таъкидламадилар.

“Дарҳақиқат, халқ вакиллари бўлган депутатлар ўз ваколатига асосланиб, жасур, талабчан ва қатъиятли бўлиши, фуқароларнинг манфаатига хизмат қилмайдиган қонунлар қабул қилинишига йўл қўймаслиги шарт. Ҳар бир қонуннинг, таъбир жоиз бўлса, кўзи, оёғи, ижроси бўлиши лозим. Қонун қабул қилиндими, албатта, ҳаётда ўзгариш бўлиши керак”, деди Президентимиз.

Халқ вакиллари қонунларни қабул қилишда уларнинг келгусида ишлашини таъминлайдиган чора-тадбирларни ҳам кўриши лозим. Шу билан бир қаторда бугунги кунда партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар учун яхлит бир тушунарли бўлган иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида тадбиркорликка оид барча қонун ва қонуности хужжатларини тўлиқ инвентаризация қилиш орқали “Тадбиркорлик кодекси” лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг соддалаштирилган тизимини жорий этган ҳолда ягона “Инвестиция кодекси” лойиҳасини ишлаб чиқиш каби вазифаларни бежизга белгилаб олмаган.

Бу орқали биз электоратимиз ва халқимиз учун тушунарли бўлган яхлит бир қонун қабул қилиш орқали кўплаб муаммоларга барҳам берган бўламиз.

Президентимизнинг парламент ва биз депуталар олдида белгилаб берган аниқ устувор вазифалари келгуси фаолиятимиз давомида дастуриламал бўлиб хизмат қилади.


  • Кўрилди
    3549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой туман Кенгаши Раиси Некбаев А.Т.2018-06-08 13:54:35

Юқоридаги қарор билан бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш учун катта пойдевор бўлади


Яккасарой туман Кенгаши Агзамходжаев С2018-06-08 13:53:24

Юқоридаги ўзгаришлар давлатимиз ривожига янада катта хисса қушади


Яккасарой туман Кенгаши2018-06-08 13:52:32

Ушбу хужжатларнинг юзага келиши реал тадбиркорларга реал рақобат мухитини яратади


Яккасарой туман Кенгаши Камилов Д.2018-06-08 13:51:06

Жуда тўғри қилинган иш, рақобат ривожланиш гаровидир.


Ж.Мавлонов O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши ДГ гуруҳ ичрочи котиби2018-06-07 04:50:39

Ушбу қонун тадбиркорларга жуда кўплаб қулайликлар яратиш билан бирга соғлом рақобат муҳитини таъминлайди.


Сафаров Фаррух Қарши шаҳар2018-06-05 16:01:25

Ушубу қонун тадбиркорларга жуда кўплаб имкониятлар яратади. Биз бундан ҳурсандмиз ва қўллаб-қувватлаймиз.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-06-05 12:52:45

Bu qaror importerlarga teng huquqlilik sharoitini yaratadi , va korruptsiyani oldini oladi.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-05 10:37:16

Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш мамлакатимизда фаол тадбиркорликни ривожлантиришда, бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда, тадбиркорларга ўз бизнесини юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратишда, инсофли рақобат принципларини амалга оширилишини таъминлашда хизмат қилишига ишонамиз.


Борий Алимухамедов2018-06-05 10:32:11

Охирги йилларда қабул қилинаётган қарорлар мамлакат ҳаётини яхшилаш, унинг тараққиётига йўналтирилмоқда. Айниқса, ушбу йўналишда тадбиркорлик ва ишбилармонликни янада ривожлантиришга қаратилган Президент ва ҳукумат қарорлари соҳа вакилларига бирмунча енгилликлар яратмоқда.


Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-05 10:28:27

Давлатимиз раҳбарининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тадбиркорликни ривожланиш, бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+