Журъат ва шиддатни кимдан олдим?

23.01.2020, 09:31

Расул Кушербаев
Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Мажлисда давлатимиз раҳбарининг парламент ҳақида, унинг аъзолари фаолияти ҳақида куюниб билдирган фикрларини диққат билан эшитдик. Президентимизнинг “Парламент — халқ уйи” деган таърифи нақадар халқчил янграганини таърифлаш мушкул.

Дарҳақиқат, кейинги уч-тўрт йил ичида ҳаётимизга очиқлик ва шаффофлик деб аталмиш демократик эпкин кириб келди. Шу боис, яқиндагина ўтган муҳим сиёсий жараён — сайлов фуқароларимизни ўйлантириб юрган масалаларни ҳал қилишни гарданига олиш ва шу йўлда ҳаракат қилиш зарурлигини яна бир бор намоён қилди.

Сайлов жараёнида намоён бўлган очиқлик, талабчанлик ва ғоялараро баҳслар Ўзбекистонда ахборот ва сўз эркинлиги, очиқлик, соғлом баҳс, фикрлар хилма-хиллигини ифода қилиш йўлида дадил олға қадам ташлангани билан ҳам бевосита боғлиқ. Ва бу ишлар, аввало, мамлакат раҳбари, ислоҳотлар етакчиси сифатида Президент иродаси, Президент шиддати билан эканини эътироф қилиб ўтмоқчиман.

Мендан кўп сўрашади: сен илгари қаерда эдинг, бу журъатни, юракни, шиддатни қаердан олдинг, ишонганинг, суянчиғинг ким, деб. Ишонганим сайловчилар, журъат ва шиддатни эса, давлат раҳбаридан олдим, дейман. Аслида ҳам шундай.

Очиғи, Президентимиз 2017 йилнинг июль ойида парламент палаталари қўшма мажлисида биз депутатларга қарата одамлар билан яқин мулоқот қилиш, сайловчилар билан ҳамфикр бўлиш, оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар қилиб, доимий алоқа ўрнатиш кераклиги ҳақида билдирган таклифлари кейинги фаолиятимизнинг муҳим мезони бўлиб қолди. Масалан, мен ўз фаолиятимда шуни ҳис этдим.

Тан олиш керак: агар давлат раҳбари сифатида Президент иродаси ва ишончи бўлмаганда, эскича фикрловчи бюрократларга ёқмаган биринчи кескин чиқишимданоқ шаштимни синдириб юборишлари аниқ эди. Буни ҳозирги кунга қадар ҳам кундалик иш давомида ҳис қилиб тураман: депутатни кўпчилик мансабдорлар, ҳокимлар ёқтирмайди. Бироқ депутатлик машаққатларини ўз зиммасида синаб кўрган собиқ депутат, ҳозирда эса, ардоқли Президентнинг қатъий ишончи депутатларга бўлган муносабатнинг аста-секин ўзгаришига сабаб бўлмоқда, бизга ҳам сайловчиларни рози қилиш йўлида ҳаракат қилиш, талашиш, тортишиш, керак бўлса, шиддат билан интилишга руҳ бағишламоқда.

Сўнгги сайловолди жараёнларидаги мулоқот ва учрашувлар шуни кўрсатдики, агар одамларни рози қилиш йўлида жон куйдирмасак, уларнинг ишончини қозонишга жаҳд қилмасак, халқимиз парламент вакилларини кечирмас экан, келажак ҳам кечирмаса керак.

Бу йўлда эса, бир қатор вазифаларимиз бор. Давлатимиз раҳбари томонидан қайд этиб ўтилган ана шу устувор вазифалар эса, биз — депутатлар учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

  • Кўрилди
    199
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров2020-03-10 15:23:37

Расул Кушербаевга ўхшаш жасоратли, журъатли ва халқпарвар депуталарёрдамидагина Президентимиз илгари сураётган ислохотлар амалга ошади.Шундайларгина Ватанимизнинг юксалишига қанот бўладилар.

Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:19:54

"Хар бир оила тадбиркор" дастурини амалга ошириш албатта қувонарли ҳол,ишонаманки меҳнаткаш халқимиз ушбу дастурни оқлайди.

Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:19:53

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+