Коронавирус: кўпи кетиб ози қолди

02.05.2020, 12:16

Дилбар Усмонова
Дилбар Усмонова

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Яратганга шукрлар бўлсинки, деярли ҳар куни, ҳар соатда пандемиядан бутунлай соғайганлар ҳақидаги хушхабарларни эшитаяпмиз. Албатта ич-ичимиздан барчамиз, бу давомий бўлишини, касалликдан бутунлай фориғ бўлишни истаяпмиз. Бирга бўлсак, яна оз фурсат уйда қолиб карантин қоидаларини бузмасак, албатта пандемияни таг томири билан йўқотишимизга ишончим комил.

Шуни айтиш керакки, касалликни жиловлаш осон бўлмаяпти. Жахоннинг энг тараққий этган мамлакатлари пандемияга қарши қандай йўл тутишни билмай турган бир пайтда юртимизда ўз вақтида ва тезкор кўрилган қатъий чоралар натижасида касаллик ортга чекинмоқда. Бунинг учун замонамизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлган барча шифокорларимизга ва ҳукуматимизга қанча  миннатдорчилик билдирсак шунча кам.

Давлатимиз раҳбари томонидан 29 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги видеоселектор йиғилишида тиббиёт ходимларининг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш, рағбатлантириш мақсадида яна бир муҳим қарорни имзолаганини маълум қилди. Унга кўра, санитария-эпидемиология хизматининг қарийб 11 мингга яқин барча тоифадаги тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2,5 бараварга оширилди.

Шифокор сифатида шуни ишонч билан айта оламанки, бу юксак эътибор ва рағбатни  жонкуяр шифокорларимиз зиммаларига юкланган масъулият деб қарайдилар.

Ўрни келганда оғир синов кунларида чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этиб келаётган юртдошларимизга яна бир бор мурожаат қилишни халқ вакили сифатида бурчим деб биламан.

Қадрдон юртдошлар!

Карантин чекловларининг юмшатилиши, бутунлай коронавирусдан қутилдик, энди бемалол  аввалгидек юраверсак бўлади дегани эмас. Чегара билмас пандемия  ҳозирча хавф солиб турибди. Шундай экан, кўпи кетиб ози қолган касалликни бутунлай енгиш учун “Уйда қолиб”, шифокорлар маслаҳатларига қатъий амал қилишда давом этайлик.


  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-06-27 14:19:34

Давлатимиз раҳбарининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг турларини кенгайтириш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишини таъминлайди.


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши раиси Косимов А.2018-06-22 23:48:30

Юртимизда олиб борилаётган ислохатлар жуда яхши натижалар бермокда.Бунинг мисолида Давлатимиз раҳбарининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг турларини кенгайтириш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишини таъминлайдиган қарордир. Ўзбекистонда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, умр узоқлигини таъминлаш гаровидир. Фикрингизни қолдиринг Исм Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши раиси Косимов А. Вилоят Туман Фикрингиз Юртимизда олиб борилаётган ислохатлар жуда яхши натижалар бермокда.Бунинг мисолида Давлатимиз раҳбарининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг турларини кенгайтириш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишини таъминлайдиган қарордир. Ўзбекистонда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, умр узоқлигини таъминлаш гаровидир. Фикрингизни қолдиринг Исм Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши раиси Косимов А. Вилоят Туман Фикрингиз Юртимизда олиб борилаётган ислохатлар жуда яхши натижалар бермокда.Бунинг мисолида Давлатимиз раҳбарининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори мисолида куришимиз мумкин.Бу карор инсонлар маънфатини юкори куйган холда ишлаб чиклган деб биламиз.Ва биз партия фаоллари Президентимизни доимо куллаб кувватлаймиз


Анвар Эргашев O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши фаоли2018-06-22 11:18:37

Давлатимиз раҳбарининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг турларини кенгайтириш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишини таъминлайдиган қарордир. Ўзбекистонда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, умр узоқлигини таъминлаш гаровидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+