Томорқа – қўшимча даромад манбаи

28.10.2017, 16:56

Лола Муротова
Лола Муротова

Фарғона вилоят Кенгаши депутати, Олтиариқ тумани “Нурли Обод” фермер хўжалиги раҳбари

Истиқлол йилларида фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда зарур шарт-шароитлар яратилди. Уларнинг мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий субъектлар сифатида шаклланиши ва ривожланишини таъминлади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб 100 фоизи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер майдонларида етиштириллаётгани бунга яққол мисол бўла олади.

Шу билан бир қаторда аҳоли ихтиёридаги 480 минг гектардан ортиқ томорқа майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги пастлигини ҳам очиқчасига эътироф этиш керак. Шу боис ҳам фармонда томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, бу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш биринчи навбатдаги вазифа этиб белгиланганди. Бундан ташқари, давлат бошқаруви органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига экин майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бу эса томарқани даромад манбаига айлантиришига ишонамиз.


Жуманазар Қурбонов
Жуманазар Қурбонов

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

Фармонга мувофиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишдаги шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш, бу борада парламент, вакиллик ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизимини яратиш белгилангани айни муддао бўлди. Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб бориш тартиби жорий этилмоқда.

Бу албатта  маҳаллий Кенгаш депутатларидан ҳам катта масъулият талаб этади. Шу нуқтаи назардан Президентимизнинг юқоридаги фармони ижросини ҳокимлар, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари бошчилигидаги комиссия алоҳида назоратга олишини тавсия қиламан.


  • Кўрилди
    3069
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

С,Машарипова O`zLiDeP Хива шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-06-14 04:31:45

Худудларлардан сайланган дупутатлар бунга жавобан жойлардаги ижтимоий, иктисодий муаммоларни хал этишда маъсулият хиссини ошириб, элим деб, юртим деб ёниб яшасалар ва ишласалар муаммолар уз ечимини топади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+