Алексей Ким, Хальт халқаро бизнес мактаби тингловчиси (АҚШ):

26.01.2018, 18:44

Алексей Ким
Алексей Ким

Хальт халқаро бизнес мактаби тингловчиси (АҚШ)

– Мамлакатимизда барча соҳада эркинлаштириш, либераллаштириш жараёни мутлақо янги босқичга олиб чиқилаётир. Ҳар қандай тараққиётнинг асосида эркинлаштириш туришини тарих кўп марталаб исботлаган. Шу ёндашув, албатта, иқтисодиётга ҳам тааллуқли. Қаердаки, иқтисодиётнинг эркинлик даражаси юқори бўлса, ўша ерда ўсиш бўлиши аниқ. Биз назарий дарсларда ўрганаётган бу қарашларнинг бугун Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этилаётгани мени жуда қувонтирди. Иқтисодий назарияда бундай ислоҳотларнинг авангардида ҳар доим кучли лидер, прагматик раҳбар тургани таъкидланади. Бугун мамлакатимизга етакчилик қилаётган Президентимиз ана шундай инсон.

АҚШнинг бизнес таълим йўналишидаги ушбу нуфузли олий ўқув муассасасига киришдан олдин O‘zLiDePнинг Чирчиқ шаҳар Кенгашида бош консультант бўлиб ишлаганман. 2016 йил сентябрда партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши қошида халқ билан мулоқот учун махсус қабулхоналар очилиб, одамлар тўғридан-тўғри Шавкат Мирзиёевга мурожаат ёзиш имкониятига эга бўлганини, энг асосийси, ушбу аризаларнинг ҳар бирига жавоб келганида юртдошларимиз юзида жилваланган табассум, кўзида чақнаган ўтни кўрганман ва бу таассурот бир умрга хотирамда муҳрланиб қолди. Иқтисодчилар яхши билишадики, бирор давлатга инвестиция киритмоқчи бўлганлар нафақат иқтисодий омилларга, балки мана шундай реал ҳолатни аниқ баҳоловчи факторларга ҳам катта эътибор қаратишади.

Магистратурани Жанубий Кореяда Сеул миллий университетида ўқиган эдим. Ўша пайтда ҳам жонажон Ўзбекистоним билан ғурурланиб юрардим ва бир ният қилган эдим: вақти келиб Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўламан ва давлатимнинг байроғини тарихий юртимда баланд кўтаришга хизмат қиламан. Бугун мамлакатимизда юз бераётган оламшумул ўзгаришларни кўриб эса, тезроқ ўқишни тугатиб, ҳар соҳада бунёдкор халқимиз сафига қўшилиш орзусидаман. Ўзбек халқида “Интилганга толе ёр”, деган ҳикматли мақол бор. Мен ҳам ёруғ келажак сари интилмоқдаман ва, албатта, ўз мақсадларимга эришаман, Ўзбекистонимга садоқат билан хизмат қиламан!

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!


  • Кўрилди
    505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+