Азиза Зоирова, Деҳли университети сиёсатшунослик факультети талабаси (Ҳиндистон):

26.01.2018, 18:59

Азиза Зоирова
Азиза Зоирова

Деҳли университети сиёсатшунослик факультети талабаси (Ҳиндистон)

– Бўлажак сиёсатшунос сифатида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, давлат бошқарувига доир янгиликларни доим кузатиб боришга интиламан. Куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонни ўқиб чиқдим.

Мамлакатимизда фуқароларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг янги механизми сифатида электрон жамоавий мурожаат қилиш – петиция йўллаш тизими жорий этилишини фақат олқишлаш керак. Ушбу тизим фуқароларга давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари олдига аниқ саволлар қўйиш имконини беради, ушбу органлар эса фуқароларнинг маълум сони томонидан маъқулланган мурожаатлар юзасидан чора кўриши шарт бўлади. Петиция йўллаш орқали фаол фуқаролар ва жамоат ташкилотлари турли муаммолар ечими бўйича ташаббус кўрсатишлари мумкин. Шу тарзда мамлакат ҳаётига алоқадор энг муҳим қарорлар бевосита мулоқот асосида қабул қилинади. 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!


  • Кўрилди
    268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

+