Давлатимиз раҳбарининг биз аёлларга билдирган юксак эътибори кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди!

09.03.2018, 17:47

Муҳаббат Юлдашева
Муҳаббат Юлдашева

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

– Давлатимиз раҳбарининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган табриги мамлакатнинг барча аёллари каби менинг ҳам қалбимдаги юртга дахлдорлик, она Ватанга муҳаббат, халқ фаровонлиги учун қайғуриш сингари эзгу ва уйғоқ туйғуларни янада тўлқинлантириб юборди.

Бугун тадбиркорлик қиламан деган хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, ишбилармонлик муҳитида аллақачон ўз ўрнига эга бўлган сафдошларимиз учун берилаётган имтиёзлар бизни фақат ва фақат илғор бўлишга, ёниб меҳнат қилишга, янгиликларга интилишга ундайверади.

Айём муносабати билан азим пойтахтда ташкил қилинган байрам тантанасида андижонлик фидойи, фаол аёллар сафида иштирок этганим, Президентимизнинг эътиборлари билан юксак мукофотга – “Дўстлик” орденига сазовор бўлганим нафақат менинг, балки O‘zLiDePнинг жонкуяр хотин-қизларининг хизматлари учун берилган юқори баҳодир.

Давлатимиз раҳбари ўз табрикларида мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини ғурур билан тилга олдилар. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар фаол тадбиркорликни ривожлантириш, аёлларнинг оиладан, фарзанд тарбиясидан ажралмаган ҳолда касаначилик, томорқачилик билан шуғулланиши учун зарур шароит яратаётгани қувончли, албатта. Шу ўринда мен ҳам мана шундай эзгу ишга ўзимнинг муносиб ва камтарона ҳиссамни қўшаётганлигимдан фахрланаман.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!


  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Javlonbek2018-07-18 10:59:47

Yaxshi inson kop odamga yordami teygan


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+