Хорижда таҳсил олаётган юртимиз ёшлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш тарафдоримиз

20.04.2018, 19:41

Тоир Салимов
Тоир Салимов

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг ижрочи котиби

Айни пайтда “Навоийазот” акциядорлик жамияти ҳудудида учта йирик инвестицион лойиҳа – Поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш, Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳамда Азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши жадал суръатда давом этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида ана шу йирик ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши фаолияти билан танишиб, бу ерда меҳнат қиладиган тажрибали муҳандис ва ишчи ходимларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Хўш, йирик корхоналарда ўрнатилган сўнгги русумдаги компьютерлашган техника ва асбоб-ускуналарни ким бошқаради? Албатта, замонавий билимларни пухта эгаллаган ёшлар бошқаради. Шу маънода давлатимиз раҳбари томонидан қўйилаётган юқоридаги вазифа ЎзЛиДеП зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан  Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида “чет эллардаги ёшлар билан ишлаш масаласи ҳақида гапирадиган бўлсак, афсуски, Олий Мажлис палаталари ҳам, сиёсий партиялар ҳам бу масаланинг яқинига ҳам келгани йўқ” дея бу борадаги фаолиятимиз асосли танқид қилинган ва галдаги вазифалар белгилаб берилган эди.  

Шундан келиб чиққан ҳолда партиямиз бир қатор амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида ижтимоий тармоқлар орқали хорижнинг нуфузли таълим дарогоҳларида таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшлар билан доимий мулоқот ўрнатилди.  Улар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган янгича ислоҳотлар билан таништириб борилмоқда.

Мисол учун яқин кунларда партия “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Малайзиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда меҳнат қилаётган юртимиз ёшлари билан ведеоконференция шаклида онлайн мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда. Ушбу видеоконференцияга тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда йирик тадбиркорлик субъекти раҳбарлари ҳам таклиф этилган.

Бундан кўзланган мақсад, тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан хорижнинг нуфузли таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистонлик ёшлар ўртасида ўзаро амалий мулоқот майдонини яратиш, уларни қизиқтирган ва ўйлантираётган саволларга жавоб қайтариш ҳамда уларнинг Ватанга қайтиши учун ишга жойлашиш ва касбий мослашувнинг қулай шароитлари билан таништириш, бу борадаги таклифларини ўрганишдан иборатдир.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз дунёнинг энг яхши олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларида яшаб туриб, нуфузли халқаро ташкилотларда ёки трансмиллий компанияларда ажойиб карьера қилаётган ёхуд фан, тиббиёт, санъат ва бизнесда катта ютуқларга эришаётган ёшларимиз салоҳиятидан самарали фойдаланиш тарафдоридир.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!


  • Кўрилди
    1921
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сулайман Ибрагимов - O‘zLiDeP ҚР Кенгаши Ёшлар қаноти 2018-05-15 19:17:19

Хорижда таҳсил олаётган ёшларимиз албатта келажакда Ўзбекистонимизни ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олиши учун ўз хиссаларини қўшади деб умид қиламиз ва уларга мувафақиятлар тилаймиз.


Сапарбай Рахимов- O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши раиси2018-05-15 16:50:44

давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан хорижнинг нуфузли таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистонлик ёшлар ўртасида ўзаро амалий мулоқот майдонини яратиш, уларни қизиқтирган ва ўйлантираётган саволларга жавоб қайтариш ҳамда уларнинг Ватанга қайтиши учун ишга жойлашиш ва касбий мослашувнинг қулай шароитлари билан таништириш, бу борадаги таклифларини ўрганишдан иборатдир.


Айбек Матчанов-O‘zLiDeP Тўрткўл туман депутатлик гурухи рахбари2018-05-15 15:08:45

Истиқлолимиз шарофати билан мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб бормоқда.


Айбек Матчанов-O‘zLiDeP Тўрткўл туман депутатлик гурухи рахбари2018-05-15 15:08:45

Истиқлолимиз шарофати билан мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб бормоқда.


Айбек Матчанов-O‘zLiDeP Тўрткўл туман депутатлик гурухи рахбари2018-05-15 15:08:45

Истиқлолимиз шарофати билан мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб бормоқда.


Узоқжон Хамираев Пахтачи туман аппарат рахбари2018-05-03 11:27:18

Президентимиз Шавкат Мирзиёевни худудларга ташрифи чоғида йирик ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши билан танишиш билан биргаликда бу ерда меҳнат қиладиган тажрибали муҳандис ва ишчи ходимларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратишни ва ишчи ходимларни яшаш учун энг замонавий турар жойларни барпо этишни тавсия қилдилар ва бу билан хар бир ишлаб чиқариш қорхонасида янги иш ўринлари билан биргаликда турар жойлар муаммоларини хам ечимини топишини айтиб ўтди.


Джураев Рузимурод Каттақўрғон туман Кенгаши раиси.2018-04-30 11:57:51

Бу ёшларимизнинг билимидан ва иш тажрибасидан самарали фойдаланиш юртимиз равнақи йулида албатта ўз самарасини беради.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-04-28 09:20:19

Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилаётган юқоридаги вазифа ЎзЛиДеП зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди, ёшлар ўртасида ўзаро амалий мулоқот майдонини яратиш, уларни қизиқтирган, ўйлантираётган саволларга жавоб қайтаришдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+