Ўзбек ва Туркман тадбиркорларининг ҳамкорлиги иқтисодий салоҳиятимизни янада юксалтиради

26.04.2018, 09:44

 Тўрабек НАЗАРОВ
Тўрабек НАЗАРОВ

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Олий даражадаги учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди. 

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт- коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо уйлари очиш, ишбилармонлар кенгаши ташкил этиш, шунингдек, транспорт, транзит, қишлоқ хўжалиги, фан-техника, касаба уюшмалари, спорт ва бошқа соҳаларга доир 17, олий ўқув юртлари ўртасида ва ахборот-коммуникация соҳаларида эса 15 та ҳужжат имзоланди. 

Яна бир эътиборли томони, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ашхобод сайилгоҳининг очилиши ҳамда Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоири Maxтумқули номи берилиши икки қардош халқни бир бирига янада яқинлаштирди, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлади.

Таъкидлаш керак, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи ва унда кўриб чиқилаётган масалалар партиямиз учун ҳам ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. Зеро, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам халқаро иқтисодий интеграциялашув ва жаҳон бозорларида маҳаллий маҳсулотлар улушини  кенгайтириш учун мақбул шароитларни яратиш тарафдори. Экспортни ошириш ва миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини таъминлаш иқтисодий соҳадаги дастуримизнинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан биз икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва бошқа соҳалардаги олий даражадаги музокараларни қўллаб-қувватлаймиз. Негаки, бугунги кунда мамлакатларимиз бизнес ҳамжамиятлари ўртасидаги изчил ишбилармонлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик доирасида тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги бу ҳамкорлик икки қардош халқнинг истиқболини янада юксак чўққиларга олиб чиқади.


  • Кўрилди
    2005
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар 2018-05-23 14:19:12

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстлик алоқаларининг ўрнатилиши натижасида, ишбилармонлик муҳити яхшиланиб, бизнесни қўллаб-қуватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, эркин иқтисодий зоналарда инвесторлар учун шароитлар яратиш каби муҳим аҳамиятга эга ишларнинг амалга оширилишига ишонаман.


Бабаев Абулкосим бошлангич партия ташкилоти раиси. Тўрткўл тумани2018-05-15 14:09:56

Ушбу мустаҳкам пойдевор асосида биз бундан буён ҳам халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва қардошлик алоқаларини ривожлантирамиз ва мустаҳкамлаймиз.


насиба-СТМ, Нукус2018-05-15 11:48:07

Ўзбекистон-Туркманистон ўртасида имзоланган хар бир хужжат икки давлат ўртасида сиёсий, савдо иқтосодий, инвестициявий мухитни яхшилашга кўмак беради. Икки давлат тадбиркорлари учун яратилаётган катта имкониятдир.


Узоқжон Хамираев O’zLiDeP Пахтачи тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-05-10 20:40:21

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи хар икки давлат фуқароларини манфаатлари учун ва ўзаро борди келди муносабатларини янада ривожланишига катта йўл очиб берди. Икки давлат тадбиркорлари учун хам имкониятлар янада кўпайди бу дегани икки давлат иқтисоди сезилари даражада яхши томонга ўзгаради.


Тошкент шахар Шайхантахур туман Халк депутати Расулев Бобиржон Атхамович2018-05-04 19:09:40

Албатта кушни давлатлар билан маданий ва иктисодий аълокаларни яхшиланиши, хар биримиз учун кувонарли хол, лекин хусусан Туркманистон билан булган аълокаларнинг мустахкамланиши алохида эътиборга лойик. Чунки бизнинг Ватанимиз билан Туркманистон давлатининг таърихи, тили , урф одатлари жихатидан жуда хам бир бирига якин. Шундай экан бу аълокаларнинг яхшиланишидан, хар икки давлат хам, хар икки халк хам манфаатдор булиши аник.


М.Ҳамроев O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-01 14:37:56

Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги бу ҳамкорлик икки қардош халқнинг истиқболини янада юксак чўққиларга олиб чиқишига ишонаман.


Л.Тоғаев Тошлоқ тумани Кенгаши депутати2018-04-30 14:35:57

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи ва унда кўриб чиқилаётган масалалар партиямиз учун ҳам ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. Зеро, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам халқаро иқтисодий интеграциялашув ва жаҳон бозорларида маҳаллий маҳсулотлар улушини кенгайтириш учун мақбул шароитларни яратиш тарафдори. Экспортни ошириш ва миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини таъминлаш иқтисодий соҳадаги дастуримизнинг энг муҳим қисми ҳисобланади.2 давлат чегаралари хамиша мустахкам бўлсин. Тадбиркорларимиз бизнесида катта ютуқларга бой бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+