Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи

21.05.2018, 12:26

Мехрож Файзилов
Мехрож Файзилов

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши раиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп таклифига биноан бўлиб ўтган расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг янги тарихий босқичини бошлаб берди. Икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш, олий таълим ва академик тадқиқотлар, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик, Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳамкорлик борасида ўзаро англашув, 2018 йилда Тошкентда Марказий Осиё савдо форумини ўтказиш тўғрисидаги келишувлар ушбу ташрифнинг амалий натижаси бўлди.

Ташриф давомида мамлакатларимизда савдо ўсиши ва иш ўринлари яратилишига хизмат қилувчи иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятини излаш йўлида билдирилган қатъиятлилик унга алоҳида аҳамият касб этмоқда. Партиямиз қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё, молия, туризм, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар соҳаларида янада яқин ҳамкорлик йўлга қуйилиши тарафдори.

Биз, O‘zLiDeP фаоллари, Ўзбекистон раҳбарининг АҚШга ташрифи натижалари сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон-Америка муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланганининг мантиқий якуни, деб ҳисоблаймиз.  Ҳамкорлик йўналишларининг бири сифатида парламентлар ва сиёсий партиялар даражасида ўзаро ташрифларни янада фаоллаштириш зарурлигини, бу эса сиёсий ҳамкорликни кучайтиришга кўмаклашишини таъкидлаймиз. Умуман олганда, ишончимиз комилки, бўлиб ўтган ташриф Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш, ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга хизмат қилади.


  • Кўрилди
    1707
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+