Қарор ижросини таъминлаш фақат давлат идоларининг иши эмас...

25.05.2018, 12:43

 Раҳматулло Камолов
Раҳматулло Камолов

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раиси

Статистик маълумотларга қараганда, дунё бўйича бир йилда  6 миллиард килограммга яқин чиқинди ташланади. Эътиборлиси, унинг фақат  30 фоизигина қайта ишланади. Қолгани аста-секин она сайёрамизга ёйилиб бормоқда.

Шундай бўлиши табиий. Чунки йилдан-йилга ер юзида аҳоли сони кўпайиб бормоқда. Табиийки уларнинг эҳтиёжини қондириш учун миллионлаб турдаги товарлар ишлаб чиқарилаяпти. Бу эса чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси масаласини энг катта экологик муаммолардан бирига айлантираяпти.

Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари билан таъминланганлиги даражасини ошириш, шунингдек, экологик муаммоларни ҳал этишдаги мавжуд имкониятларни ишга солиш мақсадида “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, қарорда соҳани тубдан такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар ўрин олган. Аҳамиятли жиҳати 2018 йил 1 августдан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудлар тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида бириктириб берилади. Ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш электрон аукцион йўли билан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади, жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий шартномалар асосида кўрсатилади.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати, унда чиқиндиларни қайта ишлаш масаласига устувор аҳамият қаратилганидадир. Бу жуда тўғри ва долзарб масала. Боиси, чиқиндини қайта ишлаш металлни қазиб олиш ёхуд қоғоз тайёрлашдан кўра анчагина арзонга тушиши амалиётда исботланган. Қолаверса, бунинг натижасида атроф-муҳит тозаланиши, инсон саломатлиги яхшиланиши, табиий ресурслар тежалиши, сайёранинг “ўпка”си бўлмиш ўрмонлар кесилишига оз бўлсада, ҳисса қўшилган бўлади.

Қарор билан мамлакатимизда чиқинди муаммосини бартараф этиш учун, биринчи навбатда, тадбиркорларимиз эътибори мана шу соҳага қаратилаётгани жуда катта амалий қадам бўлди, дейиш мумкин. Тўғри чиқинди муаммоси бир қараганда жуда майда ва кўзга унча ташланмайдиган муаммодек бўлиб туюлиши мумкин. Лекин, бу борада тегишли чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмаса, муаммо глобал тус олиши турган гап. Шу боис қарорда чиқиндини қайта ишлайдиган корхоналар сонини кўпайтириш билан бирга, ривожланган мамлакатлардаги каби уни саралаш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришга эътибор қаратилаяпти.

Бундан ташқари, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш назарда тутилаяпти. Хусусан, 2018 йил 1 сентябрига қадар аҳолига атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портални яратиш ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизими жорий қилинади. Шунингдек, қарор билан ҳудудларни ифлослантирганлик учун шахсларни жавобгарликка тортишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқилади, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилади.

Хўш, бу борада чет эл тажрибаси қандай? Мисол учун Германияда кўчага ўрнатилган видеокамера орқали махсус қутига ташланмаган ахлат учун 100 еврогача жарима белгиланган. Швецияда ерга ташланган қоғоз эгасига 90 евро, Сингапурда эса ана шундай эътиборсизлик 300 дан 1000 долларга жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Бир сўз билан айтганда, янги қарор ижросини таъминлаш фақат давлат идораларининг иши эмас. Она табиатни асраш, уни кераксиз чиқиндилардан тозалар ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Зеро, тоза ҳаводан нафас олишимиз, ям-яшил кенгликларда хордиқ чиқаришимиз, ҳеч қандай кимёвий моддалар аралашмаган меваларни истеъмол қилишимиз ва бошқа шу каби масалалар табиатга қандай муносабатда бўлишимизга бевосита боғлиқ. Шу боис экологик маданиятга риоя қилиш, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни табиатга, унинг неъматлари, ўсимлигу ҳайвонларга, қушларга нисбатан меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида бефарқ бўлмайлик.  


  • Кўрилди
    238
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хумоюн Мусажонов O'zLiDeP Сух туман ижрочи котиби2018-06-28 15:54:32

“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорини ижроси албатта факат давлат идораларин ишига кирмайди,она табиатимизни озодалигини саклашда барча факаролар маъсул.


А.Раҳбаров-O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-06-21 09:40:31

“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорини қабул қилиниши нафақат тегишлий ташкалотлар балки хар бир фуқарога катта масъулят юклайди


А.Аминов Тошлоқ тумани кенгаши раиси2018-06-13 09:02:04

Хусусан, 2018 йил 1 сентябрига қадар аҳолига атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портални яратиш ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизими жорий қилинади. Шунингдек, қарор билан ҳудудларни ифлослантирганлик учун шахсларни жавобгарликка тортишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқилади, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилади.мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари билан таъминланганлиги даражасини ошириш, шунингдек, экологик муаммоларни ҳал этишдаги мавжуд имкониятларни ишга солиш мақсадида “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу қарор Мамалакатимизнинг ривожланишига хисса қўшади.Тоза ҳаводан нафас олишимиз, ям-яшил кенгликларда хордиқ чиқаришимиз, ҳеч қандай кимёвий моддалар аралашмаган меваларни истеъмол қилишимиз ва бошқа шу каби масалалар табиатга қандай муносабатда бўлишимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+