Имтиёзлар фақат қонун ёки Президент ҳужжати асосида берилади

09.06.2018, 13:12

Алишер Рўзиев
Алишер Рўзиев

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи

Давлатимиз раҳбарининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ эндиликда солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва Президент ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун тақдим этилади. Улар аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур. Вақтинчалик имтиёзлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Мамлакатимизнинг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд халқаро шартномаларга мувофиқ берилади. Бу ҳақда ҳам Президент ҳужжати чиқарилади.

Шунингдек, божхона имтиёзлари бўйича ҳам янги тартиб жорий этилмоқда. Хусусан, имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш бекор қилинади. Энди бундай рўйхатлар ва уларга тузатишлар, имтиёзлар бериш тўғрисида қонун ёки Президентнинг ҳужжати мавжуд бўлган тақдирдагина, имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади. Шакллантирилган рўйхатлар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” томонидан текширилади. Унинг ижобий хулосаси рўйхатдаги товарларни божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилиш ҳуқуқини беради.

Умуман олганда, мазкур қарор бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, фаол тадбиркорлик ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсофли рақобат принциплари амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.


  • Кўрилди
    1741
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев 2018-06-25 19:09:54

“Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори партиямиз электоратлари бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.


Хўжаназаров Шухрат Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-21 08:37:09

Давлатимиз раҳбарининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори партиямиз электоратлари бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.


Олтинсой туман Кенгаши аппарат рахбари А.Тиркашов2018-06-13 11:18:22

Давлатимиз раҳбарининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тадбиркорликни янада ривожланишига йул очади.


Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-13 09:58:21

Президентимизнинг имзолаган мазкур қарорлари бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш,фаол тадбиркорлик ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+