Ёшлар - ШҲТ диққат марказида

13.06.2018, 09:32

Сардор Марипов
Сардор Марипов

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” вакили

Маълумки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, у кўп томонлама ҳамкорликнинг самарали механизмига айланган. Ташкилот хавфсиз ва барқарор келажакни мақсад қилган, шу боис ёшлар масаласига жиддий эътиборни таъминлаш муҳим, чунки Ўзбекистонда улар аҳолининг 60 фоиздан зиёдини ташкил этади.

O‘zLiDeP нуқтаи назарига кўра, Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг ўн саккизинчи мажлиси муҳим якунларидан бири бу – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ давлатлари раҳбарларининг Қўшма мурожаати ҳамда уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватланганидир. Бунда ушбу Дастурни амалга ошириш бўйича алоҳида масъулият ШҲТ Ёшлар кенгаши зиммасига юкланади, Ўзбекистон эса унинг фаолиятида кенг кўламда иштирок этади. ШҲТ мамлакатлари БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни ишлаб чиқиши ва қабул қилинишини илгари суриши бу борадаги ишларнинг муҳим натижаларидан бири бўлиши керак.

O‘zLiDeP Ўзбекистоннинг ШҲТдаги мазкур ташаббусини ёш авлодда терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши барқарор иммунитетни шакллантириш борасидаги навбатдаги қадам сифатида қабул қилади. Афсуски, ёшлар бугун  турли бузғунчи ва террористик кучлар учун объект бўлиб қолиб, улар ўз усуллари орқали йигит-қизларнинг ҳали шаклланмаган онгига таъсир кўрсатган ҳолда ўзининг жаҳолат гирдобига тортиб кетиш мақсадини кўзда тутади. Партиямиз ШҲТ доирасидаги давлатлараро ҳамкорликда ёшларни турли бузғунчи ғоялардан улар замонавий билимлар олиши учун шароитлар яратиш, мамлакатлар ўртасида миллатлараро ва маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлаш орқали ҳимоя қилиш учун муҳим механизмни кўради.

Ўз навбатида, O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” мустақил фикрловчи, замонавий билимлар ва касбларни эгаллаган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, йигит-қизлар қалбида ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги ишларни изчил давом эттиради. Ишончимиз комилки, мазкур вазифалар барча ШҲТга аъзо мамлакатлар ғояларига ҳамоҳангдир.

Буларнинг барчаси бугунги глобаллашув шароитида нафақат ёшларни экстремистик ва террористик оқимлар, жиноятчилик, гиёҳвандлик каби иллатларга жалб қилишга, балки “оммавий маданият”, боқимандалик кайфияти, одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш каби янги таҳдидларга қарши мустаҳкам қалқон бўлади.

Умуман олганда, ШҲТда ёшлар мавзуси, партия фикрича, давлатлараро мулоқотнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Ўз навбатида, таълим ва маориф тизимини такомиллаштириш, ёшларни энг замонавий билимларга ошно этиш самарали тизимини яратиш масалаларига эътибор қаратиш лозим. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлар ёш авлоди вакиллари ўртасида турли соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Ташкилот экстремизм ва терроризмнинг турли кўринишларига қарши курашга тайёр бўлган ёшлар ташкилотлари ўртасида мулоқотни йўлга қўйишга ҳам ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!


  • Кўрилди
    1741
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-22 12:14:19

Афсуски, ёшлар бугун турли бузғунчи ва террористик кучлар учун объект бўлиб қолиб, улар ўз усуллари орқали йигит-қизларнинг ҳали шаклланмаган онгига таъсир кўрсатган ҳолда ўзининг жаҳолат гирдобига тортиб кетиш мақсадини кўзда тутади. Умуман олганда, ШҲТда ёшлар мавзуси, партия фикрича, давлатлараро мулоқотнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Ўз навбатида, таълим ва маориф тизимини такомиллаштириш, ёшларни энг замонавий билимларга ошно этиш самарали тизимини яратиш масалаларига эътибор қаратиш лозим.


Дониёр2018-06-20 19:43:34

Бизнинг юртимизда одам хукукларини, (айникса еш болаларнинг ва аелларнинг хукуклари) бузилиши хар куни руй беради. Уззлидеп Умумжахон инсон декларацияси принципларига (всемирная декларация прав человека) янада купрок этибор берса максадга мувофик булар эди


А.Ўрмонова Тошлоқ тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-06-13 09:46:15

O‘zLiDeP Ўзбекистоннинг ШҲТдаги мазкур ташаббусини ёш авлодда терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши барқарор иммунитетни шакллантириш борасидаги навбатдаги қадам сифатида қабул қилади. Афсуски, ёшлар бугун турли бузғунчи ва террористик кучлар учун объект бўлиб қолиб, улар ўз усуллари орқали йигит-қизларнинг ҳали шаклланмаган онгига таъсир кўрсатган ҳолда ўзининг жаҳолат гирдобига тортиб кетиш мақсадини кўзда тутади. Умуман олганда, ШҲТда ёшлар мавзуси, партия фикрича, давлатлараро мулоқотнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Ўз навбатида, таълим ва маориф тизимини такомиллаштириш, ёшларни энг замонавий билимларга ошно этиш самарали тизимини яратиш масалаларига эътибор қаратиш лозим. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлар ёш авлоди вакиллари ўртасида турли соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.Бунда ушбу Дастурни амалга ошириш бўйича алоҳида масъулият ШҲТ Ёшлар кенгаши зиммасига юкланади.Экстремизм ва терроризмнинг турли кўринишларига қарши курашга тайёр бўлган ёшлар ташкилотлари ўртасида мулоқотни йўлга қўйишга мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+