Тадбиркорлар яна бир ортиқча харажатдан озод этилади

29.06.2018, 11:07

Нуриддин Муродов
Нуриддин Муродов

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси котибият мудири, гуруҳ раҳбари

Жорий йилнинг 26 июнь давлатимиз раҳбарининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорда нафақат солиқ хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш балки, солиқ тизимига янгича ёндашув яъни, солиқ идоралари солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган тамойил амалга киритилади. Шу мақсадда, қарорда солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашиш, шунингдек, ҳисоботлар ва декларацияларни қабул қилиш бўйича солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига амалий ёрдам беришни мақсад қилган “Солиқ-сервис” ДУК ташкил этилиши белгилаб берилди.

Айниқса, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш Кенгаши ташкил қилинаётганлиги тадбиркорларни анчадан буён қийнаб келаётган яна икки муаммони баратараф этишга хизмат қилади.

Энди ана шу  муаммоларга тўхталсак, судларда солиқ идоралари даъвоси асосида ишлар сонининг салмоғи анча катталиги ва бу даъволарнинг асосий қисми қаноатлантирилаётган эди. Бунда муаммо қаерда дейишингиз мумкин. Муаммо шундаки, тадбиркор мажбурий тўловлардан ташқари суд идорасига давлат божи, почта харажатлари ҳамда қимматли вақтини йўқотади. Солиқ соҳасидаги низоларнинг судгача ҳал этиш институти кенг қўлланганда эса қайд этилган муаммоларга ижобий ечим топилади.

Биргина мисол, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг февраль – апрель ойларида ҳудудларда (170 та туман, 30 та шаҳар (шаҳарчалар) кесимида “Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг бугунги ҳолати, ушбу фаолиятни ривожлантириш истиқболлари” ўрганилган эди.

Ўрганишларда ушбу кичик бизнес субъектларини қийнаётган қатор масалалар ва ечимини кутаётган муаммолар қаторида:реал солиқ базаси эътиборга олинмай ҳамда бугунги кун талабларига ва илғор хориж тажрибасига асосланмаган ягона қатъий солиқ тўлови ва бошқа мажбурий тўловларни қайта кўриб чиқиб мақбуллаштириш бугуннинг долзарб муаммоси эканлиги, айниқса, савдо комплекслари ва бозорлар ҳудудида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлардан олинаётган йиғимларнинг қайта кўриб чиқиш зарурати мавжудлиги, шунингдек,  тадбиркорлар иштирокида келиб чиқадиган низолар ечими жараёнида  муқобил ҳал этиш воситалари кенг қўлланилмаслиги, низони судгача ҳал этиш масалалари муҳокама этилган эди.

Албатта бу ҳолатлар эса, тадбиркорлар учун қимматли вақт, ортиқча бож тўлови ва бошқа харажатларни юзага келтираётган эди. Ваҳоланки, илғор хорижий тажрибада солиққа оид низоли масалаларда ҳакамликдан ташқари, хусусий сектор вакилларнинг юридик хизмат вакиллари иштирокида ўзаро келишуви, зарур хомашё билан таъминловчи, ер ажратувчи, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) кўрсатувчи томон билан судгача ўзаро келишув ҳамда маъмурчиликдан воз кечган ҳолда давлат билан хусусий секторларнинг манфаатли келишуви каби институтлар фаол иш олиб боради. Амалдаги қонунларимизда белгилаб қўйилган хусусий сектор ҳуқуқларининг устуворлиги принципига мувофиқ, қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлар фойдасига талқин этилиши баъзи ҳолларда эътибордан четда қолаётган эди. Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқ ва манфаатлари тўқнашувида қонун талабларига қатъий амал қилишини чекловчи омиллар мавжудлиги низолар ечими жараёнидаги зиддият ва тушунмовчиликларни давлат фойдасига ҳал этиш, натижада хусусий сектор ҳуқуқ ва манфаатини таъминлаш билан бирга давлат манфаати (фаолият юритиб турган хусусий сектор вакили аввало солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўловчи, ЯИМ ишлаб чиқувчи эканлиги) ўз-ўзидан таъминланишидек реал ҳолат юзасидан қарашни ўзгартишни тақазо этмоқда.

Шу маънода, қарорда “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган тамойил белгилаб берилгани ҳамда Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш Кенгаши ташкил қилинаётганлиги тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадини кўзлаган ҳолда соҳани илғор хориж давлатлари қаторига олиб чиқувчи прогрессив қадам бўлди.


  • Кўрилди
    172
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-07-10 15:03:46

Қарорда Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори деган тамойил белгилаб берилгани ҳамда Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш Кенгаши ташкил қилинаётганлиги тадбиркорларга қулайлик яратиши билан эътиборлидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+