Президентимиз ишончи биз фермерларга янада катта куч-ғайрат бағишлади

29.06.2018, 11:11

Лола Муротова
Лола Муротова

Фарғона вилоят Кенгаши депутати, Олтиариқ тумани “Нурли Обод” фермер хўжалиги раҳбари

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш, мева-сабзавот экспорти ҳажмини янада оширишга кенг имкон яратмоқда. Фарғонада боғдорчилик, сабзавотчилик борасида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Соҳага илғор технология ва тажрибалар татбиқ этилаётгани сифат ва ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этаётир.  

Вилоят миришкорлари боғ кўчат ораларига, ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот ва полиз экинларини экиш ҳадисини олган. 300 гектарга яқин майдонда деҳқончилик қиламиз. Қишлоқ хўжалигида яратилаётган имкониятлар, фермер хўжаликларини ёнилғи-мойлаш материаллари, маблағ ва минерал ўғитлар билан таъминлаш тизими изчил йўлга қўйилаётгани натижасида жорий йилда 150 гектарга ғалла, 128 гектарга эса пахта экдик. Яқин кунларда ғалладан бўшайдиган ерларга сабзавот ва полиз экинлари экишни мўлжаллаяпмиз.

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи эса бу борадаги ишларни янада тезлаштирди, барча фарғоналикларга янги куч, кўтаринки кайфият бағишлади. Айниқса, Президентимизнинг вилоятда пахта ва ғалладан олинадиган ҳосилни кўпайтириш ва такрорий экин экиш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан танишиш ва пахта даласини, ғалла ўрим-йиғимининг боришини кўздан кечириш мақсадида деҳқон ва фермерлар билан ўтказган самимий мулоқотлари эртанги кунга бўлган ишончимизни янада  оширди. 

Нега десангиз, юртбошимиз ташрифи давомида фермерлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди, истиқболимиз учун зарур тавсиялар берди. Хусусан, ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш, мамлакатимиз иқтисодиётини, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиладиган мана шундай ишлар кўламини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Очиғи, Президентимиз ишончи биз фермерларга янада катта куч-ғайрат бағишлади, барча фермерлар қалбида эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Энди билдирилган ишончни оқлаш мақсадида фермерлик фаолиятимга янгиликлар киритган ҳолда бошқа турдаги мева ва сабзавотларни етиштириб нафақат ички бозорга балки хорижга ҳам экспорт қилишни ўз олдимга мақсад қилиб олдим. Чунки юртбошимиз Олтиариқ туманидаги учрашув чоғида фермерлик соҳасида катта ишларни амалга ошириш бўйича ўта муҳим вазифаларни белгилаб берди. Шундай экан, бу ишончни оқлаш, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш учун бор имкониятларимизни ишга солиб, астойдил меҳнат қилишимиз даркор.    


  • Кўрилди
    154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мамадолимов Икромжон ЎзЛиДеП Олтиариқ туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-30 09:38:49

Қумлоқ ерни тупроққа айлантирган Лола Муротова каби фермерлар бор экан хаётимиз фаровон, дастурхонимиз тўкин-сочин бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+