Президентимиз қарори солиқ тизимидаги коррупцияга тўла барҳам беради

29.06.2018, 12:22

Севара Муслимова
Севара Муслимова

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи

Жорий йил 26 июнь куни Президентимизнинг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Қарорнинг учинчи бандида коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини қўллаш кераклиги белгиланган.

Таъкидлаш керак, ўтган асрда эски тузум орқали “қонимизга кирган” бу “дард”га қарши кураш чораларини кучайтириш, уни таг-томири билан йўқотиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Афсуски, коррупция солиқ тизими учун ҳам бегона эмас. Шунинг учун ҳам қарорда мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Солиқ тизимида фуқороларнинг норозилигига сабаб бўлаётган  яна бир ҳолатга тўхталсак. Фуқоролар ер, мол-мулк солиғи бўйича қарздорлиги қопланган бўлса-да, солиқ қўмитаси томонидан тўлов ҳужжатлари солиштирма қилмасдан ундирувга йўналтирилмоқда. Солиқ идоралари томонидан иқтисодий судларга берилган аризага мувофиқ, суд фуқаро  қарзини давлатга ундириш вазифасини МИБга юклаяпди. МИБ томонидан фуқорога қарздорликни тўлаш ёки тўланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш учун 5 кун муддат берилади. Агар шу муддат ичида керакли ҳужжатлар тақдим этилмаса, энг кам иш хақининг 5 дан 10 бараваригача жарима солинади. Бу эса фуқороларда норозилик уйғотмоқда. Айни масала юзасидан тадбиркорлардан O‘zLiDePга ўнлаб мурожаатлар келиб тушган. Юртбошимиз томонидан имзоланган қарор эндиликда шу каби муамоларни олдини олишга қаралтилгани билан аҳамиятлидир.


  • Кўрилди
    101
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-02 15:53:22

Ҳужжатда қайд этилишича, солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни тезкор ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг муҳим шартлари ҳисобланади. Афсуски, коррупция солиқ тизими учун ҳам бегона эмас. Шунинг учун ҳам қарорда мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган.Агар ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилсак,Президентимизнинг ушбу қарори солиқ тизимидаги коррупцияга тўла барҳам беради.


Асем Сиримбетова ҚР кенгаши ходими 2018-07-02 12:38:18

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 26 июнь кунги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг қабул қилиниши солиқ тизимидаги ишларни янада такомиллаштиришга, ушбу тизимда учраётган ноқулайликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.


Сабохат Бабаева Сирдарё вилоят Кенгаши "Аёллар бўлими"мудири2018-07-02 09:30:04

26 июнь куни Президентимизнинг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланиши айни муддао бўлди. Халқимизнинг солиқ тизимида кўплаб норозиликларига ушбу қарор орқали барҳам беришга хизмат қилади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+