Депутатларимиз қанча масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз

03.07.2018, 14:41

 Тўрабек НАЗАРОВ
Тўрабек НАЗАРОВ

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари

Жорий йилнинг 29 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида туманнинг янги маркази – “Olmazor city”ни барпо этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Давлатимиз раҳбари лойиҳа таклифини маъқуллади.

Муҳтарам Президентимиз ўтган йили Олмазор туманида бўлганида Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар берган эди. Давлатимиз раҳбари ушбу фабрикага ҳам ташриф буюриб, бажарилган ишларни ҳам кўздан кечирди. 

Таъкидлаш жоиз, бу ерда “NBU Investment” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташаббускор-инвесторлар билан биргаликда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. “Toys City”, “O`yinchoqlar Fabrikasi”, “Funny Kids World”, “National Products” ва “United Nation company” каби мазкур корхоналарда болалар учун кийим-кечаклар, турли буюмлар ва ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Уларда жами 920 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Шунингдек, Президентимиз Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказини бориб кўрди. Жамият аъзолари билан мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишлари, соҳадаги камчиликларни сўради. Кар-соқов болаларни ўқитувчи мутахассислар ва сурдотаржимонлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 11 июндаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон карлар жамияти ҳудудида ташкил этилган тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Мулоқот чоғида Президентимиз ушбу корхонада меҳнат қилаётган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди. Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш жойлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

Президентимизнинг Олмазор туманидаги ташрифи давомида берилган топшириқларни масъулият билан бажариш O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Депутатларимиз қанчалик масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз. Шундай экан ҳар бир депутат ўзи сайланган худудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, партия электорати бўлган тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишда масъулият билан иш олиб бориши лозим бўлади. Шунингдек, жойлардаги аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш, мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, жойларда қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яратиш ва бошқа долзарб масалалар устидан назорат ўрнатиш ишларида фаоллик кўрсатиши лозим.

Тўрабек НАЗАРОВ

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!


  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-06 23:13:18

Муаммоларнинг ечимини топиш, мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, жойларда қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яратиш ва бошқа долзарб масалалар устидан назорат ўрнатишда Халк депутатлари шахар, туман Кенгашлардаги партия депутатлик гурухи аьзоларини урни катта.


Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-06 23:13:16

Муаммоларнинг ечимини топиш, мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, жойларда қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яратиш ва бошқа долзарб масалалар устидан назорат ўрнатишда Халк депутатлари шахар, туман Кенгашлардаги партия депутатлик гурухи аьзоларини урни катта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+