“Аёллар қаноти” энг улуғ байрамда олима ва тадбиркор аёллар билан давра суҳбатлари ўтказишни режалаштиряпти

10.07.2018, 15:55

Гўзал Ибрагимова
Гўзал Ибрагимова

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходими

Давлатимиз раҳбари куни-кеча “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  қарорни имзолади.

Юртбошимиз томонидан қабул қилинган қарорнинг учинчи бандида Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатлами ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар ўтказиш белгиланган.  

Президентимиз қароридан келиб чиқиб, партия “Аёллар қаноти” хотин-қизлар орасига чуқурроқ кириб боришни мақсад қилган. Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда олима ва тадбиркор аёллар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар олиб бориш режалаштирилган. Тадбирларда мустақиллик йилларида аёлларга кўрсатилаётган этибор, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинаётган меъёрий хуқуқий хужжатлар мазмун-моҳиятини кенг тушинтириш белгилаб олинди.  Шунингдек аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш буйича олиб борилаётган ислоҳотлар, тадбиркор аёлларга яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳам кенг маъуломотлар бериш режалаштирилган.

Тадбирлар давомида эрк ва озодлигимизнинг қадрига етиш, фарзандлримизни шу азиз Ватанга муносиб инсонлар этиб тарбиялаш учун таклиф-тавсиялар берилади. Бу эса эртамиз эгалари бўлмиш – фарзандларимизни мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган фарзандлар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.


  • Кўрилди
    2194
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

"Аёллар қаноти" гуруҳи Бухоро вилояти2018-08-18 12:26:32

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан "Аёллар қаноти" томонидан режалаштирилган олима ва зиёли, тадбиркор, ишбилармон ва фермер хотин-қизлар билан учрашувлар, мулоқот ва давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ва баҳс-мунозаралар жуда катта самара беради, чунки бизлар бу тадбирларда партия олдида турган энг муҳим вазифаларни, айниқса "Аёллар қаноти" лойиҳаларини айнан ана шу учрашувлар давомида кенг тарғиб қилишга эришамиз. Шу фурсатдан фойдаланиб барча вилоятларнинг "Аёллар қаноти" гуруҳи ходимларини кириб келаётган қўшалоқ "Қурбон ҳайити" ҳамда Мутақиллигимизнинг 27 йиллиги билан чин юракдан, самимий муборакбод этамиз, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, юртбошимиз бизнинг бошимизда ҳамиша соғ-саломат бўлсинлар.


Носирова Шоира Навоий вилояти Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-24 23:12:32

“Аёллар қаноти” энг улуғ байрамда олима ва тадбиркор аёллар билан давра суҳбатлари ўтказишни режалаштираётганлигини қўллаб қувватлайман. Барча вилоятларда ўтказилса яхши бўлар эди. Илмли, фидойи олима ва тадбиркор аёллармизни фикрлари бирлашса янада янги ғоялар яратилишига замин яратади.


Файзинисо Шукурова Кат.шах. Кенгаш "Аёллар қаноти" рахбари2018-07-14 08:08:30

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарор. Партия “Аёллар қаноти” хотин-қизлар орасига чуқурроқ кириб мустақиллик йилларида аёлларга кўрсатилаётган этибор, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинаётган меъёрий хуқуқий хужжатлар мазмун-моҳиятини кенг тушинтиришдир.


ЗУЛХУМОР2018-07-10 19:56:17

Мен уйимда икботирим бор жужа бедана куйола бокияаман икбатиримда 20минг та жужа чикорман хокимияат томандан ер ажиратилган кйим 3 сотикли булгалик учун 8мингта жужларим бор ем етишритришим кийин булияапди фермами курулиш килш учун маблахим йук оди ерими кутаришим учун 9 милйоним кети менга йордам беринг илтмас киридитга йам бус тирахтир киридит беришмайабди менга йордам керак нима учун прездетмизни карорлага буйин егмайапдла 7 % йук деб олдин эса 4 % дагала унихам беришмади танишлари бекорчилкга беришйапди илтмас йордам беринг


ЗУЛХУМОР2018-07-10 19:48:55

Мен йордам сургаман тадбиркорман уйимда хечким ишламайди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+