Президентимизнинг фармони мева-сабзавотчиликни янада ривожлантириш ва экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади

30.03.2018, 09:45

Президентимизнинг фармони мева-сабзавотчиликни янада ривожлантириш ва экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади

Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга, мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг қабул қилиниши ушбу соҳани янада равнақ топишида янги имкониятлар эшигини очди.

Хусусан, замонавий ресурс ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ердан узоқ муддатли ижара шартларида фойдаланиш имкониятиларини яратиш борасидаги ислоҳотлар тадбиркорлар учун айни муддао бўлда. Бу эса ўз навбатида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, экспорт қилиш ҳажимини ортишига хизмат қилади. Энг муҳими, бу орқали  биз тадбиркорлар ўз фаолиятимизни янада кенгайтириб,  янги иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўламиз.

2017 йили 12 нафар ишчи ходим билан ўз  фаолиятимизни йўлга қўйганмиз. Асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритиш билан шуғулланамиз. Ўтган йили фақат ички бозор учун махсулот етказиб берган бўлсак, жорий йилдан бошлаб маҳсулотларимизни экспорт қилишни ҳам йўлга қўйдик. Шу кунга қадар 50 минг АҚШ доллари миқдорида ўз маҳсулотимизни хорижга экспорт қилишга эришдик.

Мазкур фармонда белгиланган имкониятлардан файдаланиб  фаолиятимиз учун зарур бўладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўзимиз етиштиришни режалаштиряпмиз. Бу орқали албатта янги иш ўринларини яратиш билан бир қаторда,  маҳсулотимизни сифатини яхшилашга,  экспорт ҳажмини янада оширишга, энг муҳими маблағимизни тежашга эришамиз.

Жаҳонгир ИНАМОВ,

O‘zLiDeP фаоли, Наманган шаҳридаги

“Nat eco impex” МЧЖ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1866
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Sherzod2018-10-05 21:21:28

Men Qarshi shaxridanman.O.T.T tadbirkorman shaxar xokimi tusqinlik qilmoqda J.Fozilov.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+