Президентимиз ташрифи жиззахлик тадбиркор ва ишбилармонларни янги марралар сари руҳлантирди

31.03.2018, 11:58

Президентимиз ташрифи жиззахлик тадбиркор ва ишбилармонларни янги марралар сари руҳлантирди

Фарҳод ОДИЛОВ, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Одил Фарҳод” хусусий корхонаси раҳбари:

Президентимизнинг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Жиззах вилоятига қилган ташрифлари биз тадбиркор ва ишбилармонларни янги марралар сари руҳлантирди.

Сабаби, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли кўплаб йирик лойиҳалар олис туманларда ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, Фориш туманининг Эгизбулоқ қишлоғида Буюк Британиянинг “Leigh Barrier LLP” компанияси билан ҳамкорликда “Mega invest industrial” МЧЖ шаклидаги композит арматуралар ишлаб чиқариш заводи, Ғаллаорол туманидаги “Marjon global” доривор гиёҳларни қайта ишлаш, Зомин туманида “Зомин-Фарм” эркин иқтисодий зонаси таркибидаги корхоналар вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир. 

Давлатимиз раҳбари ташрифи давомида қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши, аввалги ташрифда берилган топшириқлар ижросининг ҳар бирини тўлиқ кўздан кечирдилар. Хусусан, Жиззах шаҳридаги собиқ тўқимачилик комбинатининг бўш турган бинолари негизида замонавий тўқимачилик мажмуаси барпо этиш, “Жиззах”, “Зомин-фарм” эркин иқтисодий зоналарида 2018-2019 йиллар учун режалаштирилган инвестиция, шунингдек, вилоятда енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишдилар.

Вилоятимизда амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатларнинг барчаси  аҳолимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу ишларда албатта ҳам партия фаоли, ҳам тадбиркор сифатида вилоятимиз иқтисодиётини янада юксалтиришда, янги иш ўринлари яратишда фаол бўламиз.

Элёр ТЎРАҚУЛОВ, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси “Жиззахпластмасса” АЖ бошқарув раиси:

Президентимиз Жиззах вилоятига ташрифи давомида Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида ҳам бўлди. “Обод қишлоқ” дастурининг амалга оширилиши чекка ҳудудларда яшаётган миллионлаб юртдошларимиз ҳаётини яхшилашга, уларга муносиб турмуш тарзи яратишга қаратилган долзарб вазифа экани таъкидланди. Манас қишлоғи мамлакатимизда бошланган “Обод қишлоқ” дастурини татбиқ этишда намуна сифатида тарихда қолди. 

Ўтган асрнинг 60-йилларида вилоятнинг энг чекка ҳудудида барпо этилган Манас қишлоғида бугунги кунда 6,5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Кейинги йилларда инфратузилма иншоотлари, кўча ва йўллар, ичимлик суви, иссиқлик, электр энергияси таъминоти, маданий-маший хизмат кўрсатиш талабга жавоб бермаслиги натижасида одамлар анча қийналаётган эди.

“Обод қишлоқ” дастури асосида бу ерда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа муддатда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Дастур доирасида бу ерда қилинган ишларнинг барчасидан кўзланган асосий мақсад ҳам аҳолининг яхши турмуш фаровон кечириши, барча қатори яхши шароитларда яшаш кераклиги устувор вазифа сифатида белигилаб олинган.

Албатта, Манасда амалга оширилган ишларда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари, депутатлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди. Биз партия фаоллари Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастурини бошқа туманларда ҳам тарғиб қилишда, фаол иштирок этишда астойдил ҳаракат қиламиз.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2026
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O`zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-10-10 12:54:57

• Президентимиз томонидан олиб борилаётган дўстона муносабатлар туфайли кейинги икки йил мобайнида мамлакатимиз билан МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми муттасил ўсиб бормоқда. Айниқса, савдо-сотиқ МДҲ давлатлари ҳамкорлигида муҳим ўрин эгаллайди. Аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамланиб, Ҳамдўстлик доирасида янги, аниқ лойиҳалар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу МДҲ давлатлари ва халқлари ўртасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


ЯНГИОБОД УЗУМ СЕРВИС МЧЖ РАХБАРИ ШУҲРАТ ҚЎЛДОШЕВ2018-05-04 12:53:23

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФЛАРИДАН СЎНГ ҲАР БИР ТУМАННИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БУЙИЧА АЛОҲИДА ДАСТУРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛГАНЛИГИ ЭЪТИБОРГА МОЛИК. ХУСУСАН ЯНГИОБОД ТУМАНИДА ҲАМ УШБУ ДАСТУРГА МУВОФИҚ УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДА ҲАМ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+