“Сирдарё” ЭИЗда фаолият юритадиган тадбиркор 30 йил солиқ имтиёзига эга бўлади

13.04.2018, 16:35

“Сирдарё” ЭИЗда фаолият юритадиган тадбиркор 30 йил солиқ имтиёзига эга бўлади

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда оқилона фойдаланишини таъминлаш, шу аснода янги иш ўринлари ташкил этиш ва маҳаллий аҳолининг даромадларини ошириш мақсадида “Сирдарё эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармонни имзолади.

Бундан кўзланган асосий мақсад вилоят саноат салоҳиятини ривожлантириш, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил қилишга инвеститцияларни кенг жалб этиш ҳамда ички ва ташқи бозор учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратишдир.

Фармонга асосан “Сирдарё” ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этиши ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши ҳамда  “Сирдарё” ЭИЗ фаолият юритадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари жорий этиш каби имтиёзлар тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очади.

Айниқса, янги ташкил этилаётган Сирдарё эркин иқтисодий зонасида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган электоратимиз вакиллари учун ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилиниши айни муддао бўлди.

Умуман олганда, ўз вақтида қабул қилинган мазкур қарор мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, қолаверса, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ва рағбатлантиришнинг ўзига хос механизмини жорий этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 

Баҳодир КЕНЖАЕВ,

 Халқ депутатлари

Сирдарё вилоят Кенгашидаги

 O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисинг биринчи ўринбоари - аппарат раҳбари.2019-01-21 08:26:20

Жуда эътиборга лойиқ иш бўлибди чунки тиббиёт ходимларининг иш шароитини яхшилаш бу халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини яна ҳам оширишга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+