Президентимиз “Бек кластер” илмий-амалий маркази фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берди

14.04.2018, 09:37

Президентимиз “Бек кластер” илмий-амалий маркази фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 13 апрель куни Сирдарё вилоятида бўлди.  Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида халқ билан ўтказган учрашувлари, янги лойиҳалар тақдимотлари чоғида билдирган фикрлари, ҳудудни янада ривожлантириш бўйича берган тавсиялари одамлар қалбида дахлдорлик туйғусини кучайтириб, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлади. Чунки Юртбошимизнинг Сирдарёга ташрифи чоғида ҳеч бир масала эътибордан четда қолмади.

Давлатимиз раҳбари 2017 йилда вилоятимизга ташрифи чоғида “Бек кластер” корхонасини ташкил этиш лойиҳаси билан танишган эди. Ушбу лойиҳа маъқулланиб, юртбошимизнинг тегишли қарори қабул қилинган эди. Қисқа вақт ичида 18 минг гектар майдонда корхона ташкил этилди. Ушбу ерда пахта, ғалла ва бошқа донли экинлар парваришланмоқда. 

Юртбошимиз бу галги ташрифи  давомида мазкур топшириқлар ижроси билан таниш мақсадида корхонамизга ташриф буюриб, иссиқхона конструкциялари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мева-сабзавотчилик бўйича мутахассис тайёрлаш, кластер қошида ташкил этиладиган илмий-амалий марказ фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.  Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини илмий асосда етиштириш ва сақлаш, харидор топиш зарурлигини таъкидлади. 

Президентимиз қишлоқ хўжалигига илмий ёндашмай қўйганимиз сабабли, айрим экинлардан кутилган ҳосил ололмаётганлигимизни эътироф этди ва бу камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида корхонамиз қошида иш бошлайдиган илмий-амалий марказ фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Очиғи давлат раҳбарининг корхонамизга келиб, биз билан яқиндан мулоқот қилгани, фаолиятимизни ривожлантириш бўйича тавсиялар бергани, айниқса, бизга билдирётган катта ишонч зиммамиздаги масъулиятни икки карра оширди. Энди белни маҳкам боғлаб, белгиланган вазифалар ижросини бажаришга бор куч иқтидоримизни сарфлашимиз керак.   

Улуғбек СОТИБОЛДИЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси,

“Бек кластер” МЧЖ директори

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Илёс Насимов2019-03-13 18:48:36

Махаллий Кенгаш депутлари фаол ишлашмокда. Барча партия фаоллари ва депутатларига улакан матонат тилайман.


Раҳмонова Садоқат2019-01-25 17:04:47

Партия фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар тақсинга лойиқ. Ишларга омад Жасурбек!


Muhammadjonova Durdona2018-12-01 11:18:04

Partiya xodimlari va deputatlar tomonidan yoshlarga bo'lgan e'tibor shahsan meni ruhlantirdi. Yosh tadbirkorga kredit olishida ko'maklashilgani amaliy ishlarning yaqqol misoli sifatida e'tirof etish lozim.


Артиков Музаффар 2018-11-29 18:29:52

O‘zLiDeP фаоллари ва депутатлари ахоли билан юзма-юз мулоқот қилишлари, ахолини муаммоларини ўрганишлари ва тадбиркорларга ёрдам беришлари тақсинга сазовор мен партия фаоли сифатида бундай мулоқатларни кўпроқ бўлиши тарафдориман.


Шахноза Насритдинова2018-11-29 18:23:18

Ташкил этилаётган сайёр қабуллар натижасида ахолини қийнаб келаётган бир қатор муаммоли масаллар ўз ечимини топишига сабаб бўлмоқда. Партия туман Кенгаши ходимларига зафарлар тилаб қоламиз.


М.Исмоилова2018-11-29 14:10:10

Партия сафига янги қабул қилиндим. Партиямиз тўрисида бир қанча маълумотларни олиш мақсадида сайтга кириб танишиб чиқдим. Партия ходимлари ва депутатлар томонидан жойларда ташкил этилаётган тадбирларни кўриб очиғи бу партия аъзоси бўлганимдан фахирландим. Партиямиз фаоллари қаторида бўлишни истадим.


Фазлиддин Абдурашидович2018-11-29 13:47:41

Партиямиз вакиллари амалга оширилаётган ишлар замирида халқ манфаати турибди. Омад.


Гайрат Ибрагимов2018-11-25 11:50:27

Туман депутатлари фаол ишлашмокда бунда туман кенгашининг урни ва роли катта деб уйлаймиз. Ишларига муваффакият.


Шухрат Ботиров 2018-11-25 03:02:17

Жойларда ташкил этилаетган очик мулокотларда депутатларнинг хиссалалри катта деб уйлайман


пулатова гулчехра2018-11-25 03:01:18

Olmazor tuman Kengashi olib borayotgan ishlar taqsimga loyiq. Mening fikrimga deputatlarimiz axilligini taminlagan tuman kengashi xodimlari boladi. OAV lari gazeta saytlar orqali tumanda olib borilayotgan ishlarni kuzatib kelmoqdamiz. Kengash xafta bir tadbir otkazip qogan kunlarini qogozvozlik bn otkazmasdan xar bir kunidan unimli foydalangan xolda xalqimiz ichida yurishibdi. Misol qladigan bolsak kuni kecha OzMUda otkazilgan tadbir. Birgina tadbir davomida yoshlarning siyosiy bilimini oshirgan xolda ularni qiziqtirgan savollarga kerakli barcha mutasaddi tashkilot xodimlaridan javob olindi. shuni takidlash joyizki birgina tadbirda partiyamizga 150 nafar talaba a'zo boldi. Bu shuni anglatadiki talabalarga togri va kerakli tushuncha berilgan


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+