Бунақаси камдан-кам бўлади!

27.04.2018, 10:47

Бунақаси камдан-кам бўлади!

Бугун матбуотда Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ўқиб, беихтиёр шу сўзларни айтиб юбордим.

 Боиси, қарорда 2018 йилнинг 1 июлидан эътиборан деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши белгиланди. Айтиш керакки мазкур норма пенсия ғамини еб юрган уй бекалари ва ўз томорқасида меҳнат қилаётган юртдошларимиз учун Президентимиз томонидан ажойиб туҳфа бўлди,  десак сира янглишмаймиз. Ҳақиқатан ҳам бунақа имконият ва имтиёзлар жаҳоннинг бошқа мамлакатларида ҳам камдан-кам кузатилади, десак адашмаймиз.

Биламиз-ки O‘zLiDeP томонидан ҳудудларда  “Томорқа — қўшимча даромад манбаи” шиори остида ташвиқот-тарғибот ишлари ҳамда “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош”  лойиҳаси орқали аҳоли орасига янада чуқурроқ киришга интилаяпти. Мақсад томорқа хўжаликларига ўзини тўла тиклаб олишига, хонадонларнинг моддий фаровонлигини, шунингдек, маънавий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ёрдамлашишдан иборатдир. Лойиҳа доирасида аҳоли билан учрашганда мазкур қарорнинг шу жиҳатини уларга алоҳида тушунтиришимиз зарур. Зеро, бу саъй-ҳаракатимиз одамларнинг томорқадан унумли фодаланишга бўлган иштиёқини янада ортишига хизмат қилади, албатта.

Рустам ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Мафкуравий тарғибот-ташвиқот

ишлари бўлими мудири
***

Корхонамиз мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва резаворлар етиштириш, уларни сақлаш ҳамда чуқур қайта ишлаш, буюртмачиларга кафолатли равишда етказиб бериш билан шуғулланади.

Кўриниб турганидек, фаолиятимиз бевосита қишлоқ хўжалиги соҳаси билан чамбарчас боғлиқ. Арзон, сифатли, сара мева-савзавотларга доимий эҳтиёжимиз бор. Шу маънода Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори фаолиятимизни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим қарор бўлганлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Қарорга биноан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бу эса мен каби тадбиркорларнинг нафақат ички, балки ташқи бозордаги фаолиятини янада кенгайтириш учун жуда яхши имкониятдир.

Италиялик ўсимликшунос олимлар билан иқлим шароитимизга мос  гилос ва бошқа данакли мевалар (ўрик, шафтоли ва олхўри) навларини яратиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйганмиз, Улар билан биргаликда ўзимизда етиштириладиган гилоснинг ҳажмини бироз катталаштириш ва энг асосийси унинг маълум муддатга сақлаш учун зичлигини оширишга ҳам муваффақ бўлдик. Шу асосда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 500 гектар ерга ана шундай ҳосил берувчи гилос кўчатларини экдик. Негаки, экспортнинг ўзига хос тартиблари бор. Маҳсулот вақтида йиғиб олиниши, яхши сақланиши, қадоқланиши ва харидорга сифатли етказилиши керак. Очиғини айтиш керак, мамлакатимизда етиштирилаётган аксарият мева-сабзавотлар хорижлик ҳамкорларга етиб боргунча бироз сифати бузилаяпти.

Эндиликда биз мазкур фаолиятимизни кенгайтириш бўйича “Томорқа хизмати” МЧЖга бемалол мурожаат қилишимиз, зарур маслаҳат ва кўрсатмалар олишимиз мумкин. Бу ҳам айни шу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун жуда катта имкониятдир.

Муроджон ВАЛИЕВ,

“Gold Dried Fruits” масъулияти

чекланган жамияти раҳбари
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2967
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

И.Очилова-Навбаҳор туман "Очилова Инобат" БПТ раиси2018-05-08 14:36:28

Ўзим фермер бўлганлигим сабабли Президентимиз томонидан чиқарилаётган қарорлар ўз вақтида ва керакли эканлигини биламан. Шу сабабли биз фермерлар иш фаолиятимизда ўзгариш қилишимиз керак.


Аҳмад Рўзмад Ф/х БПТ2018-05-03 16:00:53

Президентимиз томонидан халқимизга ажойиб туҳфа бўлган бу қарорларидан хурсандмиз.


Шоира Хасанова2018-05-02 18:44:56

Мухтарам Юртбошимизнинг мазкур қарори бир кафт ерга хам барака уруғини қадайдиган захматкаш халқимиз учун хақиқий тарихий тухфа бўлди.Айниқса, ерни фарзандидек азиз билган оддий ўзбек аёли хам учун мехнатидан эъзоз топадиган имкониятлар эшигидир. Қалби қуёшдек иссиқ меҳнаткаш она халқимизни Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан қутлаймиз. Тонглари қуёшни аллалаб уйғотгувчи, шомлари ойнинг шуъласидан мехр олгувчи,бир кафт ердан ҳам боласининг ризқини яратгучи,дастурхони баракали опа-сингилларимиз ерга меҳр бериб истаса энди дунёлар яратишига ишонамиз!


А. Бердиев Шеробод туман Кенгаши депутати2018-05-02 17:22:52

Мухтарам Президентимизнинг мазкур қарори асосан томорқа эгалари тижорат банкларидан кредит маблағлари олиб қўшимча фаолият турларини ташкил қилиб қўшимча даромад олиш имкониятига эга бўлади


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-02 17:14:50

Президентимизнинг ушбу фармони қишлоқ ахолиси уз томорқасидан янада унумли фойдаланиб қўшимча даромад олишга замин бўлади.


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-02 17:12:38

Бугун матбуотда Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори фермерлар қолаверса қишлоқ ахолиси учун энг мухим қарор бўлди. Ушбу қарор орқали фермерлар томорқа ер эгалари учун янги имкониятлар яратилди


Курязов Бахтияр Шовот туман кенгаши депутати2018-05-01 18:14:54

Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ҳудудлардаги ижроси, чекка қишлоқларда яшаётган аҳоли ўртасида тарғиботини тўғри ва самарали олиб бориш мақсадида, партиямиз фаоллари ва депутатларини, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда изчил ишлар олиб бориши лозим


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-01 14:55:20

Президентимиз қароридан бугун деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари жуда хурсанд бўлмоқдалар. Халқимизда бир гап бор ерга қарасанг сени боқади.


Фарида БПТ раиси2018-05-01 14:49:44

Прездентимизнинг маскур карорлари юртимиздаги тинчлик ва фаровонликни таминлаш йулидаги улкан кадамлардан биридир.


Яккасарой туман Кенгаши "Баби тойс гарден" БПТ Раиси 2018-04-30 19:33:54

Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хар бир томорқа ер эгалари учун мухим қарор хисобланади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+