Ўзбекистон-Туркия: ҳамкорликнинг истиқболли ва янги қирралари

30.04.2018, 12:52

Ўзбекистон-Туркия: ҳамкорликнинг истиқболли ва янги қирралари

Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Мазкур ташрифни Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, транспорт, логистика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлидаги ўта муҳим тарихий воқеа сифатида баҳолаш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Туркия Республикаси Ўзбекистон ташқи сиёсатида алоҳида ўринга эга бўлган, ўзига хос мамлакат ҳисобланади. Буни қуйидаги бир қатор омиллар билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, ушбу мамлакат дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакатлар ичида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган ва шу тариқа унинг дунё харитасида янги давлат сифатида эътироф этилиши жараёнини бошлаб берган мамлакат ҳисобланади. Иккинчидан, ўзбек ва турк халқларини азалий дўстлик, биродарлик ва қардошлик ришталари ўзаро боғлаб туради. Ҳар икки халқ ҳам туркий тилда сўзлашувчи халқлар бўлиб, уларнинг маданияти, дини ва урф-одатлари бир-бирига жуда яқин. Қолаверса, Туркиянинг ривожланган саноати, транспорт коммуникациялари, денгиз йўллари, қишлоқ хўжалиги, туризм салоҳияти, улкан давлатчилик тажрибаси Ўзбекистон учун муҳим аҳамият касб этади.

Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам Туркия ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутади. Мамлакатимиз бугунги кунда Туркиянинг Марказий Осиёда энг асосий шерикларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонинг улкан бозори, тобора либераллашиб бораётган иқтисодиёти, қулай инвестициявий муҳити, тарихий шаҳарлари, муқаддас диний қадамжолари Туркияда катта қизиқиш уйғотмоқда. Демак, ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор бўлиб, бу эса ўзаро муносабатларнинг истиқболи порлоқ эканлигидан далолат беради.

Умуман олганда, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар динамик равишда янги босқичга кўтарилиб бормоқда. Буни Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида ўтган давр мобайнида бўлиб ўтган қатор учрашувлар ҳам яққол тасдиқлайди. Хусусан, Президент Режеп Таййип Эрдўғоннинг 2016 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрига ташрифи давомида, ўтган йил май ойида Пекинда ўтган “Бир макон, бир йўл” форуми доирасида, 2017 йилнинг сентябрь ойи аввалида Остона шаҳрида бўлган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича саммити доирасида, 20 сентябрда эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил октябрь ойида Туркияга давлат ташрифи чоғида икки мамлакат етакчилари ўзаро учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари тўғрисида фикрлашиб олган эдилар.

Бу галги олий даражадаги сиёсий мулоқотда кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари, икки томонлама муносабатларнинг янги истиқболларини белгилаш ва ривожлантириш, шунингдек, ташриф доирасида Туркия Президенти Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи банклари, компания ва фирмалари вакиллари иштирокидаги бизнес форумида қатнашиши ҳам кўзда тутилган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур қайноқ жараёнлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқалар ривожига ҳам янги суръат бахш этади. Гарчи мамлакатимизда Туркиянинг 500 га яқин фирма ва компанияси фаолият юритаётган 2017 йилнинг ўзида юртимизда ушбу мамлакат сармояси иштирокида 20 дан ортиқ корхона ташкил этилган бўлсада, бу борада ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Икки мамлакат узоқ муддатли инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш орқали ўзаро савдо ҳажмини муттасил ошириб бориш имкониятига эга ҳисобланади. Хусусан, Ўзбекистон кенг турдаги саноат маҳсулотлари, трансформаторлар, кабель ўтказгичлар ва бошқа электротехника товарлари, полимерлар, мис ва мис маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ип-калава, мева-сабзавот, қайта ишланган озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиши мумкин. Қолаверса, туризм соҳасида ҳам ҳали ишга солинмаган имкониятлар мавжуд.  Шу маънода Туркия Президентининг юртимизга тарихий ташрифи Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Туркия муносабатларини янги қирраларини очишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Полянте СВЕШНИКОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2038
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Санжар Каримов Кескантерак БПТ2018-05-08 14:09:28

Ўзбекистон Туркия ҳамкорлик мамлакатимизни янада ривожланиши учун хизмат қилади.


Абдурасулов Шухрат Арнасой тумани аппарат рахбари2018-05-04 17:44:43

Мамлакатимиз бугунги кунда Туркиянинг Марказий Осиёда энг асосий шерикларидан бири ҳисобланади. шу боисдан икки мамлакат тадбиркорларига кенг эшиклар очилмоқда.


исаев Сардор2018-05-04 11:56:07

Ушбу ҳамкорлик мамлакатимизни янада ривожланиши учун хизмат қилади.


Қувасой шахар Кенгаши ижрочи котиби Алимова Холидахон2018-05-04 10:04:15

Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият олдида очиқ конструктив сиёсат юритаётгани нафақат мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида туб бурилиш ясамоқда, балки бутун Марказий Осиёда инвестицион муҳитни яхшиланишида, қўшни давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кучайишидан далолатдир тутмоқда.


Муроджон Ядгаров- Риштон туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-04 08:48:44

Ушбу алоқалар мамлакатимизнинг иқтисоди янада юксалишида ўзининг ижобий натижаларини беради. Туризм, савдо-сотиқ, транспорт ва ижтимоий соҳаларга инвестициялар жалб этилиши барқарор ривожланишнинг кафолати бўлади.


Миришкор туман Дўстлик БПТ раиси Маматқулова Гулшод2018-05-03 17:20:29

Юқори даражадаги фаол мулоқатлар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириб, уларни аниқ мазмун билан бойитганлигини такидлаб ўтиш керак


Бекназаров Қутлыбай Нийетбаевич2018-05-03 15:48:23

Давлатларнинг ривожланиш стратегияси яқин қўшничилик, миллатлараро дўстона муносабат, иқтисодий ҳамкорлик ва ислоҳотларнинг босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этилишидир. Ўзбекистоннинг бугинги ривожланиш стратегиясини юқорида айтилган босқичларда кўришимиз мумкин. Бизнинг Президентимиз биринчи навбатда географик қўшни давлатлар билан ўзора-аро мустаҳкам алоқаларни йўлга қуйди, миллатлар-аро дўстона муносабатларни яратиб берди ва давлатнинг иқтисодий барқарорлигини оширишда бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик алоқаларни яратмоқда. Ўзбекистон-Туркия давлатлари ўз-ора ишончли ҳамкор ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ижтимоий, таълим йўналиши, тиббиёт соҳаларини ва туризмни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликлар яқин келажакда икки давлат учун стратегик самараларни беради. Туркия давлати ишбилармонлари билан Ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида текстил йўналишида ишлаб чиқаришни қувватини кучайтиришда, соғлиқни сақлаш йўналишида ҳусусий тиббиёт муассасалари кадрлар тайёрлашдаги ҳамкорликни ва таълим тарбия йўналишларида янги педагогик технологияларни жорий этишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги туризм сектори бўйича лойиҳаларни амалга оширишда зиёрат туризмни ривожлантириш мақсадга мувофиқ деб уйлайман, бунга муҳит ҳам имконият ҳам яратилган.


Olimjon Movlanov Abdiraupovich - O‘zLiDeP Qashqadaryo viloyat Kengashi Siyosiy Ta‘lim Markazi rahbari2018-05-03 12:38:53

Turkiya va O‘zbekiston o‘rtasidagi har ikki davlatning milliy manfaatlari mushtarakligi bilan ahamiyatga molikdir. Biz UzLiDeP hodimlari Xarakatlar strategiyasining 5 ustuvor yo‘nalishi va elektoratimiz vakillarining manfaatlari va mamlakatimiz iqtisodining gullab- yashnashi nuqtai nazaridan kelib chiqib Prezidentimiz tashabbusi bilan tashqi siyosat sohasida amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlarni qo‘llab-quvvatlaydi!


“Финсервис” МЧЖ БПТ2018-05-03 11:33:16

Жаҳоннинг йирик матбуотчилари томонидан эътироф этилаётган Ўзбекистон ва Туркия муносабатларини ҳар куни эътироф этсак ҳам кам. Сабаби кўп йиллик меҳнат, келишув ва дўстона муносабатлар кундан-кунга ривожланиб бормоқда.


O’zLiDeP Музработ туман Кенгаши "Бодомзор" МФЙ БПТ раиси Хурсандов Равшан 2018-05-03 11:01:03

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ҳар икки давлатга ҳам фойда келтиради. Замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимизда туркия технологиялари олиб келиш, фуқароларга янги иш ўринлари яратилиб халқимизга яхши самара беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+