Президентимиз картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича махсус қарор ишлаб чиқиш борасида топшириқ берди

02.05.2018, 22:48

Президентимиз картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича махсус қарор ишлаб чиқиш борасида топшириқ берди

Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

2015 йилда ёнғоқ, майиз ва қовун маҳсулотларини экспорт қилиш билан фаолият бошлаган ушбу МЧЖ айни пайтда интенсив усулда қурилган иссиқхонада кунгабоқар, ловия, уруғлик картошка, дурагай маккажўхори, помидор каби маҳсулотлар етиштирмоқда.

Айни пайтда “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятида инновацион технологиялар имкониятидан фойдаланиб, аэропоника усулида картошка уруғи етиштирилмоқда. Бу аграр соҳада жуда катта янгилик бўлди, десак адашмаймиз. Боиси ушбу тажриба анъанавий усулга нисбатан 6 баробар юқори ҳосил олиш имкониятини беради.

Мамлакатимиз раҳбари картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир ушбу тажрибани вилоятимиздаги барча фермер ҳўжаликларига кенг татбиқ этиш ва махсус қарор ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ бердилар. Бу орқали бутун мамлакатга ҳосилдор уруғ етказиб бериш имконияти вужудга келади.

 
Деҳқонали ИЗБОСАРОВ,

Халқ депутатлари Наманган

вилоят Кенгаши депутати,

“Юсуфжонхожи Избосаров”

фермер хўжалиги раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1832
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Танирбергенов Байрамбай Аскербаевич O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-05-15 15:31:11

Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишганини телевидение орқали кўрдик. Бу тадбиркоримизнинг амалга ошираётган ишлари тақсинга лойиқ.


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Шарипов Бешбой2018-05-08 16:51:43

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳалари қатори қишлоқ хўжалигида ҳам муҳим ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш, томорқада сифатли картошка етиштиришда Мамлакатимиз раҳбарининг тавсиялари биз фермер ва томорқа ер эгалари учун айни муддао бўлди деб хисоблайман


O`zLiDeP Қизилтепа тумани "Ёш либераллар" клуби аъзоси Ш.Рахматов2018-05-08 16:19:55

Картошка уруғчилигини ривожлантириш учун эътибор қаратганликлари таҳсинга сазаввор. Президентимизнинг шунчалик халқ учун қайғуриб картошка уруғчилигини ривожлантиришга оид қарор лойиҳасини ишлаб чиқишга топшириқ берганлиги катта аҳамиятга эга.Картошка инсон организми учун энг кўп витаминлар мажмуаси эканлиги барчамизга маълум.


O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими Аппарат раҳбари Ш.Ибрагимов2018-05-08 16:10:45

Муҳтарам Президентимизнинг халқимизга ғамхўрлигини бўлаётган ижобий амалий ишларда кўришимиз мумкин. Картошкасиз кундалик ҳаётни тасаввур этиш қийин. Картошкани иккинчи нон дейдилар. Картошка уруғчилигини ривожлантиришга бўлган эътибор-озиқ овқат хавфсизлигини таъминлашга ўзини катта хиссасини қўшади албатта. Ватанимиз равнақи йўлида олий даражада хизмат қилайлик.


У.Ғуломова-Навбаҳор тумани, "Бандлик" БПТ раиси2018-05-08 14:00:56

Қишлоқ хўжалиги ривожланиш билан бирга энг даромадли соҳага айланишига шубҳа йўқ.


Улуғбек Ўразбоев – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 16-Дўрман сайлов округи депутати, "Ўразбаев Улуғбек" фермер хўжалиги раҳбари.2018-05-07 18:06:39

Айни пайтда Намангандаги “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятида инновацион технологиялар имкониятидан фойдаланиб, аэропоника усулида картошка уруғи етиштирилаётганлиги таҳсинга лойиқ. Бу тажриба албатта, аграр соҳада жуда катта янгилик бўлганлиги боис ушбу тажриба анъанавий усулга нисбатан 6 баробар юқори ҳосил олиш имкониятини беришини эшитиб тўғриси лол қолдим. Мана шу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилиш лозим албатта. Сабаби ўзимизда етиштириш имконияти бўлган картошкани хориждан келтиришга эҳтиёж сабабли келтирардик, энди эса қанча маблағ тежаб қолиш имконияти бор экан, бу имкониятдан унумли фойдаланиш лозим.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-07 17:43:02

Муҳтарам Президентимизнинг халқимизга ғамхўрлигини бўлаётган ижобий амалий ишларда кўришимиз мумкин. Картошкасиз кундалик ҳаётни тасаввур этиш қийин. Картошкани иккинчи нон дейдилар. Картошка уруғчилигини ривожлантиришга бўлган эътибор-озиқ овқат хавфсизлигини таъминлашга ўзини катта хиссасини қўшади албатта.


Муқаддас БЕКНАЗАРОВА – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 10-Тошёп сайлов округи депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.2018-05-07 12:56:15

Картошка етиштириш бўйича оиламиз билан 1990 йиллардан шуғуллан бошлаганмиз. Картошка ҳосилдорлиги юмшоқ, қум аралаш ерларда ўғитлари меъёрида ўз ўрнида берилиб, соя-салқин таъминланса, картошканинг ажойиб ҳосилдорлиги серҳосил бўларди, кўпинча "Красный глаз","Санта" навли картошкалар серҳосил, таъми мазали, касалликларгаям чидамли ва бизни Ўзбекистоннинг об-ҳаво климатига мослашган нав ҳисобланарди. 90-йилларда кичкина бўлсакда ота-онамиз билан биргаликда кетмон чопардик, картошка экилган қаторлар (грядка)ни махсус агрегат қурилмани дадамлар китобда кўриб ўзлари ясаган эдилар, кейинчалик бу қурилма туманда оммалашиб кетганди. Ҳозирга келиб, иссиқхоналарда картошканинг турли навлари етиштирилаяпти. Замон билан ҳамнафас бўлиш керак дегани шу бўлса керак. Туманларда картошкани етиштиришда кўпинча уруғга олинган картошка ҳосилининг майда картошкалари қўйилади. Дадамлар эса картошканинг энг серҳосил бўлган картошка кўчатларининг картошкаларининг йирик картошкаларини уруғликка тайёрлардилар, буниям ўзига хос сабаблари бор эди, бу усулни қўллаб ҳам ҳосилдорликни оширишда юқори самараларга эришганлар вақтида. Бир қарашда оддийгина туюлиши мумкин, лекин чуқурроқ мулоҳаза қилинса бу усулдаям озгина бўлсаям жон бор. Тажриба бир кунда эмас йиллар давомида ошади. Президентимизнинг иккинчи нонимиз - картошка ҳосилдорлигию. ҳамда картошка уруғчилигини ривожлантиришга катта эътибор қаратгани бежизга эмас албатта. Сабаби охирги вақтда картошка етиштиришда анча муаммолар мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас.


Нарпай туман Кенгаши депутати БПТ раиси Хамида Юсупова2018-05-07 09:41:14

Картошка инсон организми учун энг кўп витаминлар мажмуаси эканлиги барчамизга маълум. Президентимизнинг шунчалик халқ учун қайғуриб картошка уруғчилигини ривожлантиришга оид қарор лойиҳасини ишлаб чиқишга топшириқ берганлиги катта аҳамиятга эга.


Молодой Депутат Алмазарского района Одинаев Фаёз2018-05-06 21:27:59

Наш уважаемый президент обратил особое внимание на развитие хлопчатника,который экспортируется в другие страны. Благодаря использованию новейших технологий урожайность данной культуры увеличивается в несколько раз, а это в свою очередь способствует развитию лёгкой промышленности и экономики страны.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+