Президентимиз қарори билан Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади

08.05.2018, 16:52

Президентимиз қарори билан Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли ҳаёт даражаси ва фаровонлигининг барқарор ўсишига имкон берувчи фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, аҳоли ўртасида инновацион тадбиркорликни оммалаштириш ишларини самарали ташкил этиш, фан ва инновацион фаолиятни жадал ривожлантириш мақсадида "Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, иқтисодиётни модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг янада кучайтирилиши ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион жараёнлар узлуксизлигини таъминлаш хамда кўламини ошириш билан тавсифланади. Бу эса ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлиги бевосита фан ютуқларига асосланган ишланмалар, ихтиро ҳамда лойиҳалар, илм-фан ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир.

Қарор билан инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга оширувчи Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказларини ташкил этилади. Бу эса ишлаб чиқариш ва хизматларнинг янги ва замонавий турларини яратиш, ҳудудларнинг салоҳияти ва ресурс базаларини чуқур тадқиқ қилиш имконини беради. Натижада янги ва талаб юқори бўлган маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш учун замин яратилади.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни амалга оширишда марказ ва бошқа тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитларни ажратиш белгилангани кашфиётчиларни рағбатлантириш борасида муҳим қадамларидан бири бўлди.

Хуласа қилиб айтган,  инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар қўллаб-қувватланиши барча соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади, ички ва ташқи бозор учун инновацион маҳсулотлар етказиб беришга ижобий таъсир этади.

Солижон Мўминов,

Халқ депутатлари Наманган вилоят

 Кенгаши депутати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Ташимов Менлимурат 2018-05-15 17:21:03

Ушбу қарор мамлакатимизнининг янада ривож топишида, янги янги ғояларнинг, янги иш ўринларнинг пайдо бўлиши иқтисодиётимизнинг ривожланишида ҳиссаси зўр бўлади деб ишонамиз


Аптаров Аслиддин O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-09 13:27:18

“Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори мамлакатимизда янги техналогия ва ишланмаларнинг ривожланишини янги тараққиёт босқичига олиб чиқади.


О.Атақулов-Навбаҳор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-09 08:11:31

Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар қўллаб-қувватланиши авваламбор ёшлар учун катта имконият деб ўйлайман. Бундай қўллаб-қувватлашдан кейин албатта яхши натижалар бўлади.


Ш.Абдурасулов Арнасой тумани аппарат рахбари2018-05-08 19:08:47

Инновацион ғоялар тежамкорлик,янгилик,техника ва шу қаторда иқтисодимизга жуда катта маблағ демакдир.


Жиззах вилояти Туман Фермерлар Кенгаши БПТ раиси Эрназаров Акбар 2018-05-08 17:34:24

Инновацион ғоялар бу давлатимиз ривжланишига олиб келади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+