Бош прокуратура ҳузуридаги инспекция қишлоқ хўжалиги ривожида янги даврни бошлаб беради

08.05.2018, 18:00

Бош прокуратура ҳузуридаги инспекция қишлоқ хўжалиги ривожида янги даврни бошлаб беради

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори том манода малакатимизда озиқ-оқват хавфсизлигини таъминлаш, назорат қилиш бу борадаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Қарор асосида 2018 йил 1 августдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, “Ўзсувназорат” республика сув инспекцияси, “Ўздавуруғназоратмарказ” қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг “Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш “Сифат маркази” давлат корхонаси тугатилиб, уларнинг ўрнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциялари ташкил қилинди. Қарор ижросига мувофиқ, инспекция тугатилаётган корхоналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида тугатилган олтита йирик ташкилот ва  муассасалар вазифалари бир ташкилот зиммасига юкланиши соҳада иш самарадорлигининг ошишга ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилаётган инспекциянинг асосий вазифалари этиб қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати, пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши кўзда тутилган.

Алишер РЎЗИЕВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши раиси в.в.б

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Asadov Elyor Ergashovich2018-08-19 11:44:45

Мен Термиз Давлат Университетини Молия йуналишини 2009 йилда тугатганман иниспекция ишга кириш учун кимга ва каерга мурожат килишим керак


Sarvar2018-08-14 21:26:52

Enspeksiyaga ishga kirish uchun faqat oliy malumot bulish keraymi yoki urta maxsus deplom ham buladimi javob uchun oldindan raxmat.


Sarvar2018-08-14 21:23:14

Enspeksiyaga ishga kirish uchun faqat oliy malumot bulish keraymi yoki urta maxsus deplom ham buladimi


Сайдулло2018-08-10 21:27:42

Ассалому алейкум . Мен 2007 йилда Термиз Давлатов Университети Кишлок хужалик махсулотларини етиштириш,саклаш ва уларни дастлабки кайта ишлаш технологиями йуналишини тамомлаганман.2015-2017 йиллар Уругназорат марказида ишлаганман.Шу инспекцияга ишга киришим учун кимга еки каерга мурожаат килишим керак.Жавоб учун олдиндан Рахмат.


Yusuf2018-08-06 13:26:13

men Toshkent Davlat Texnika Universiteti bakalavr 2008 yil agromuxandis 2013 yil magistr qishloq xo'jalik texnikasi konstruksiyasi va loyihasi mutaxasisligini tamomlab bordim sizni mutaxasisligiz to'g'ri kelmaydi deyishdi shu to'g'rimi.


Javlon2018-08-02 18:55:59

Мен Тошкент тукимачилик ва енгил саноат институтини 2017 йилда хизмат курсатиш ( сервис) йуналишини тамомладим, кишлок хужалиги инспекциясига киришим учун кайерга мурожат килишим керак.


Mirsaid2018-08-01 18:49:15

Men Ochilov Mirsaid 2013 - 2017 yil oquv qili bo’yicha Islom Karimov nomidagi Toshkent Davlat Texnika Unverisetiteni. Ishlab chiqarishni avtomatlashtirish yonalishini tamomladim xozrda tadbirkorman diplom yonalishim mos kelmasada Agrasanoat inspeksiyasiga ishga kirishim mumkunmi ???


Bahodir2018-07-25 22:15:52

Bizda Qashqadaryoda mana nechchi kundirki savol javoblar imtixonlar bolyapti lekin aniq javob olish uchun hozirgacham aniq ma'lumot ololmayappiz


Bobur2018-07-21 10:13:23

Мен Жиззах политехника институтини ТИФ йуналишини битирдим кишлок хужалиги инспекциясига ишга кириш учун кандай хужжат талаб килинади .


Bobur2018-07-21 10:13:23

Мен Жиззах политехника институтини ТИФ йуналишини битирдим кишлок хужалиги инспекциясига ишга кириш учун кандай хужжат талаб килинади .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+