Ҳокимликлар ННТларни қўллаб-қувватлаш ҳудудий фондлари муассиси этиб белгиланди

08.05.2018, 18:04

Ҳокимликлар ННТларни қўллаб-қувватлаш ҳудудий фондлари муассиси этиб белгиланди

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони  фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича муҳим ҳужжат бўлди.

 Фармонга мувофиқ, Президент ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат Кенгаши тузилиши ва ушбу Кенгаш фаолияти бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан  мувофиқлаштирилиши давлатимиз раҳбари томонидан фуқаролик жамияти институтларига кўрсатилаётган алоҳида эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Шу билан бирга мазкур фармонга кўра, ННТлар эркин фаолият олиб бориши учун бир қатор имкониятлар яратилган. Жумладан, ННТларнинг пенсионер ходимларига пенсия уларнинг мазкур ташкилотлардаги фаолияти ягона иш жойи бўлган тақдирда, тўлиқ тўланиши назарда тутилган.

Шу вақтга қадар меъёрий ҳужжатларимизда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ташкил этиш кўзда тутилган бўлса-да, амалда фондни ташкил этиш учун қайси субъект муаассис бўлиши мавҳум эди. Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий фондларнинг муассиси этиб белгиланди ва ҳудудларда ушбу жамоат фондларни ташкил этиш жараёнига ойдинлик киритилди.

ННТларимизни қийнаб келаётган яна бир катта муаммо – бино масаласи эди. Фармонга кўра, ҳудудларда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаган ҳолда мазкур бинога жойлаштирилади. Бу эса ННТлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради. “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этилиши эса учинчи секторда фаолият юритаётган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга замин яратади.

Жамила САЙФИДИНОВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    229
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Д.Изетуллаев O'zLiDeP туман кенгаши раиси2018-05-15 17:07:39

Хакикатдан ННТларимизни қийнаб келаётган муаммо – бино масаласи эди. Фармонга кўра, ҳудудларда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этилиши ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаган ҳолда мазкур бинога жойлаштирилиши ННТлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб бериши аник.


А.Холиков- O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 16:37:13

Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари самарали фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий база мунтазам такомиллаштириб борилмоқда.


Айбек Матчанов-O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши депутатлик гурухи рахбари2018-05-15 15:04:13

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида жамоат ташкилотларининг бир қатор янги нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлари давлат томонидан қўллаб-қувватланди.


Айбек Матчанов-O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши депутатлик гурухи рахбари2018-05-15 15:04:13

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида жамоат ташкилотларининг бир қатор янги нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлари давлат томонидан қўллаб-қувватланди.


Каримов Бахтияр2018-05-15 14:58:40

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат гранти танловларининг эълон қилиниши Мамлакатимиз равнаки учуч амалга ошириладиган лойихаларнинг куллаб кувватланишига олиб келади


Танирбергенов Байрамбай Аскербаевич O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-05-15 14:54:25

Мазкур қарорда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш кўзда тутилгани, бу албатта шу соҳаларда ишлаётган ходимларининг янада фаолроқ бўлишига чорлайди.


Юлдаш Маткаримов-O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 14:25:45

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат гранти танловларининг эълон қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотлари сафининг кенгайишида муҳим омил бўлаётир.


O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши аппарат рахбари Исматуллаев Мухриддин 2018-05-15 09:02:05

Ушбу фармон фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича муҳимлиги ва ўз вақтида қабул қилинганлиги Президентимиз хеч бир сохага бефарқ эмаслигини исботи бўлиб турубди.


Жиззах вилояти Зарбдор туман Кенгаши ижрочи котиби Ўразбоев Шохрух2018-05-14 18:41:32

Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу фармон ННТлар фаолияти самарадорлигини ошири билан бир қаторда уларни қийнаб келаётган бир қатор муаммоларнинг хам ечими бўлди дейиш мумкин.


Жиззах вилояти Зарбдор тумани Ойбек МФЙ БПТ раиси Бурхонов Абдуллахон2018-05-14 18:31:12

ННТларнинг фаолияти самарадорлигини янада оширга хизмат қиладиган фармонда ННТларни қийнаб келаётган муоммолар ҳал бўладиганидан хурсанд бўлдик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+