Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини табриклади

09.05.2018, 12:52

Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини табриклади

Тошкент ботаника боғида Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Бу ерда Иккинчи жаҳон урушидаги шароит акс эттирилган. Окоп ва блиндажлар қурилган, ўша давр қурол-аслаҳалари ва ҳарбий техникалари намойиш этилган. 
Давлатимиз раҳбари ушбу кўргазмани кўздан кечирди.

Дунё тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли қирғин бўлган Иккинчи жаҳон уруши инсониятга мислсиз йўқотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган. Ушбу бешафқат жангда Ўзбекистондаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли ярми қатнашган, уларнинг 500 мингдан кўпроғи жанг майдонларида ҳалок бўлган. Қанчадан-қанча инсонлар майиб-мажруҳ бўлиб қайтган, яна қанчаси бедарак кетган. 

Халқимиз фронт ҳудудларидан кўчирилган бир миллионга яқин кишини қабул қилган. Жумладан, икки юз мингдан зиёд болаларни “Сен етим эмассан” деб оиласи бағрига олган, бир бурда нонини улар билан баҳам кўриб, ўз болалари қатори вояга етказган. 

Халқимизнинг бундай бағрикенглиги ва олижаноблигини, фашизм устидан ғалаба қозонишга қўшган улкан ҳиссасини бутун дунё эътироф этади. Иккинчи жаҳон уруши тугаган 9 май куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланади.    

Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган уруш ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади. 

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли, эстрада хонандалари ижросида куй-қўшиқлар янгради. Уруш йилларининг ситамли хотиралари, бугунги тинч-осойишта ҳаёт қадри акс эттирилган бадиий чиқишлар қатнашчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини табриклади

  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

С.Рахимов- -O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши раиси2018-05-15 15:57:00

Давлатимиз рахбари томонидан II-жахон уруши қатнашчиларини рагбатлантириши улкан бир мехру-садоқатдан далолат.


Жиззах вилояти Зарбдор тумани "Қишлоқхўжаликкимё" БПТ раиси Умаров Мухаммад2018-05-14 18:26:38

Давлатимиз раҳбарининг уруш қатнашчиларини рағбатлантириши, имтиёзлар бериши уларга бўлган ҳурмат эътибордан далолат беради.Ушбу тадбир хар бир Ўзбекистон фарзанди қалбида юксак ғурур ва ифтихор уйғотди. Биз ёшлар эса бу қилинаётган хайрли ва савобли ишларни ўзимиз амал қилиб олишимиз керак.


Эшмаматов Мансур ЎзЛиДеП Қизириқ туман Кенгаши депутати2018-05-14 10:32:29

бугунги кундаги тинчлигимиз учун курашган ота-боболаримизни эъзозлаш энг улуг ишдир


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-05-11 17:46:29

ЎзЛиДеП Бухоро вилояти ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Бизнинг шундай мусаффо осмон остида тинч-тотув яшашимиз учун жонини фидо қилган ота-боболаримиз хотираси абадийдир. Байрам куни бугун чиройли умргузаронлик қилаётган уруш қатнашчилари ҳамда фронт орқасида фидокорона меҳнат қилганлар эъзозландилар. Биз уларга соғлик ва узоқ умр тилаймиз. Уларга бўлган юксак эътибор учун ҳаммага ташаккур айтамиз.


М.Умаров Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-11 16:59:43

Бундай тинчлик замонлар учун жон фидо қилган ота-боболаримиз ва ҳозирги кунгача яшаб келаётган уруш қатнашчилари биз учун ҳаёт мактабининг ибрат намунасидир!Давлат раҳбарининг уруш қатнашчиларини рағбатлантириши ва уларга доимо эьтиборда бўлиши бунга мисол.


Наврўзбек Мукимжонович2018-05-11 16:56:12

Мамлакатимизнинг барча худудларида Хотира ва Қадрлаш куни билан ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб, кўблаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашганларига қимматбахо совғалар ва пул мукофотлари берилаётганлиги ҳамда ўз соҳаларининг ривожига муносиб хисса қўшган мехнат фахрийларнинг холидан хабар олинаётганлиги бу юксак эътиборнинг намунасидир.


Танирбергенов Байрамбай Аскербаевич2018-05-11 11:40:04

9 май Хотира ва қадрлаш куни юртимизда кенг миқёсида белгиланмоқда. Президентимиз ташаббуси билан байрам тадбирини мана шундай кўринишда нишонлаш бўйича берган таклифи халқимизга жуда маъқул бўлмоқда.


Умиджон Баракаев ЎзЛиДеП Янгиобод туман Кенгаши депутати2018-05-10 19:11:31

Иккинчи жаҳон урушида мамлакатимиздан 1 ярим миллиондан ортиқ аҳолимиз иштирок этишган. Ушбу урушда вафот этган ватандошларимизнинг рухлари шод охиратлари обод бўлсин.


O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби Сарвиноз Холматова2018-05-10 17:18:18

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган улкан эътибор нафақат иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини, балки барча юртдошларимизни доимий эъзозда эканлиги барчамизга аён. 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида ёши улуғ отахон ва онахонларимиз, барча фахрийларимизни хурсандчиликларини кўриб биз ҳам жуда хурсанд бўлдик. Давлатимиз раҳбарининг уруш қатнашчиларини рағбатлантириши, имтиёзлар бериши уларга бўлган ҳурмат эътибордан далолат беради.Ушбу тадбир хар бир Ўзбекистон фарзанди қалбида юксак ғурур ва ифтихор уйғотди. Биз ёшлар эса бу қилинаётган хайрли ва савобли ишларни ўзимиз амал қилиб олишимиз керак.


Жиззах вилояти Олимлар МФЙ БПТ раиси Х. Файзуллаев2018-05-10 16:08:52

Инсонларни қадрлаш - одамийликдир


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+