O‘zLiDeP фаоллари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди (+ВИДЕО, ФОТО)

09.05.2018, 13:06

O‘zLiDeP фаоллари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди (+ВИДЕО, ФОТО)

Бугун 9 май куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят кенгашлари ходимлари, фракция аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари пойтахтимиздаги Хотира майдонида бўлди. Партия фаоллари Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

ВИДЕО:

ФОТО:

  • Кўрилди
    2097
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Х.Раманов-БПТ раиси Тўрткўл тумани2018-05-15 15:24:43

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жахон уруши қатнашчиларига беш миллион сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилганлиги тахсинга лойиқ.


Азамат Холиков O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 13:48:46

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир.


Абдцрахмонова Фотима Махмудовна Учкуприк туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 13:26:37

Хотира ва кадрлаш куни Улуг Ватан уруши катнашчиларидан хабар олинди ва Ватан учун жонини берган,хозирги тинчлигимизнинг сабабчилари булган ватандошларимиз хотирланди. Уларни мангу хотирамизда саклаймиз ва келажак авлодни шукроналик билан яшашга ургатамиз.


Яккасарой туман Кенгаши. Н.файзиева2018-05-12 14:29:52

9 май Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан Совет иттифоқи ғалаба қозонган кун. Ушбу байрам дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳарбий парад, мушакбозлик ва халқ сайллари билан кутиб олинади. Уруш қаҳрамонларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилади. Ўзбекистонда 9 май хотира ва қадрлаш куни билан хаммани табриклайман


Яккасарой туман Кенгаши. Б.Зиярходжаев2018-05-12 14:28:39

9-may kuni butun O'zbekiston bo'ylab Xotira va qadrlash kuni – yorug' qayg'u, ehtirom va chuqur minnatdorlik bayrami nishonlanadi. O'zbekiston aholisi 1941-1945 yillardagi Ikkinchi jahon urushining barcha guvohlari – faxriylar, ishtirokchilar va front orti mehntakashlariga o'z hurmatini bildiradi.


Яккасарой туман Кенгаши. У.Юлдашева2018-05-12 14:25:56

Тошкент шаҳрида ва туманларида бўлиб ўтган байрам тадбирлари кўплаб буви ва буважонларимизга қалбига қувонч улашди. Уларнинг дуоларини олиб, яхши ниятларига сазовор бўлганимиздан эса ҳар биримиз кувондик.


Яккасарой туман Кенгаши, М.Аслонов2018-05-12 14:24:30

Юртбошимиз айтганларидек, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин азиз дўстлар


Яккасарой туман, Д. Норматова2018-05-12 14:23:31

Ғалаба барйрами хаммамизга муборак бўлсин


А.Рахмонов- O'zLiDeP Ўзбекистон тумани аппарат рахбари 2018-05-11 18:11:46

Президентимиз томонидан 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар келажак авлодга ўрнак бўлади деб ўйлайман.


хаётхон кучкарова Халк депутатлари Сергели туман Кенгаши депутати2018-05-11 15:04:19

мотамсаро она пойига ўз партиядошларим билан гулчамбар қўйиш маросимида қатнашдим, ҳиссиётларим чексиз, у ерда сукут сақлаб туриш, қанчадан-қанча онахону, опа -сингилларимизни оталари, оғалари, ўғил ва ёрларини йўқотганлари бир он бўлса ҳам тасаввур қилиш нақадар оғирлигини ҳис этиш қийин экан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+