Буюк тарихимизга, улуғ мутафаккирларимизга ҳурмат ва эътибор янада ортади

16.05.2018, 18:56

Буюк тарихимизга, улуғ мутафаккирларимизга ҳурмат ва эътибор янада ортади

Кейинги йилларда мамлакатимизда халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларнинг қалбида она Ватанимиз ҳамда халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини кучайтириш, баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Президентимизнинг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори китоб, китобхонлик маданиятининг жамият маънавий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаради. Чунки мазкур қарорда буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор берилган. Шу нуқтаи назардан қарор ижроси доирасида ёшлар ўртасида “Ёш китобхон” танловининг ўтказилиши фаол, китобхон йигит-қизлар сафини кенгайтиради. Давлатимиз раҳбарининг буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга куюнчаклик билан ёндашаётганида чуқур маъно, эзгу мақсад мужассам. Чунки китоб инсоннинг маънавий қувватини оширувчи буюк куч, инсониятнинг тарихий хотираси, келажак йўлларини ёрқин кўрсатиб беришга қодир машъаладир.

Шунинг учун ҳам мамлакатимизда илм олиш, китоб ёзиш, ижод қилиш миллатнинг мавжудлиги ва у нимага қодир эканини кўрсатувчи муқаддас тушунчалар ҳисобланади. Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий каби юзлаб мутафаккирларнинг шаклланиши, дунёга танилиши, замонлар ошса-да аҳамияти йўқолмайдиган тадқиқоту кашфиётлари фақат ва фақат китоб орқали юз берди. Бугунги авлодлар томонидан ана шу олимларнинг илмий-маърифий бисотига бот-бот мурожаат қилинишининг сабаби ҳам улар томонидан яратилган китоблар туфайлидир.  Шундай экан, эндиликда мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида партия “Ёшлар қаноти” томонидан таълим муассасалари, олийгоҳларда, жамоат бирлашмаларида ёшлар ўртасида китобхонлик кечаларини, буюк мутафаккирлар ҳаёт ва ижодига бағишланган турли тадбирлар кўламини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бошқача айтганда, қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фидойилик, илғорлик кўрсатибгина қолмай, иқтидорли, салоҳиятли ва вақтинча ишсиз юрган ёшларни китобхонликка жалб қилишда ташаббускор бўлишимиз даркор. Бу борада, албатта, фаолликни қўлдан бермаймиз.

Элёрбек НИЯЗОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг

 ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Набижонова Оминахон O‘zLiDeP "Ёшлар иттифоқи"БПТ фаол аъзоси 2018-05-22 14:51:57

Юртбошимизнинг буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёндашади ва китоб ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир.


O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши аппарат рахбари Исматуллаев Мухриддин 2018-05-21 16:15:43

Китоб инсонларни камолотга етакловчи беқиёс кучдир!


Шойимова Зарина Зарафшон шахар булими партия фаоли, ёш ижодкор2018-05-21 08:34:06

Албатта, китоб инсонга маьнавий озука бериш билан бирга, китобхонга яхши дуст ва беминнат маслахатчи хамдир. Ёшлар уртасидаги китобхонлик маданиятини ошириш, келажагимизнинг канчалик ёруг ва истикболли булишидан далолатдир.


Яшнобод туман Кенгаши2018-05-20 18:20:21

Ўзаро ҳамкорлик мамлакатимизда инвестицияларни янада кўпайишига олиб келади деб умид қиламиз


Жиззах вилояти Янгиобод тумани аппарат рахбари С.Бобоев2018-05-19 17:57:56

Ёшлар ўртасида “Ёш китобхон” танловининг ўтказилиш буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этишда, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда, китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришда катта ахамиятга эга.


Назаров Голибжон Хайруллаевич2018-05-17 15:28:15

Китоб укигандан емонлик чикмайди дешади Чункий китоб инсониниг маьнавий кувватини оширувчи буюк куч


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-17 13:21:54

Китоб ўқишдан тўхташ-фикрлашдан тўхташ демакдир, деган эди донишмандлардан бири. Маънавий юксалишга хизмат қиладиган, инсоннинг тафаккурини ўстирадиган буюк хазина-бу Китобдир.Президентимизнинг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори буюк маънавий инқилобдир, десак адашмаймиз


Олим Норжигитов Жиззах вилоят Кенгаши 2018-05-17 13:02:10

Президентимизнинг мазкур қарори китоб, китобхонлик маданиятининг жамият маънавий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш борасидаги муҳим қарор ҳисобланади. Чунки, китоб бебаҳо бойлик – уни ўқиб ўрганиш эса олий бахтдир. Ёшлар ўртасида китобхонликни, буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишда доимо фидоийлик билан меҳнат қиламиз.


Арслонбек Усманов, Жиззах вилояти 2018-05-17 12:51:58

"Ёш китобхон" танловининг ўтказилиши ёшларимизнинг билимли, маънавиятли, кенг фикрли бўлишида хизмат қилади. Ёшларимиз китоб ўқиса четдан келаётган турли хил маънавий тахдидларга қарши соғлом фикр билан жавоб берадиган, уларга қарши курашадиган бўлади.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-17 11:49:59

Президентимизнинг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори буюк мутафаккир ва адибларимизнинг ижодларини ўрганишга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+