Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлар учун қўйилган яна бир чеклов олиб ташланди

30.05.2018, 18:03

Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлар учун қўйилган яна бир чеклов олиб ташланди

Жорий йилнинг 29 май куни Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.

Айтиш жоизки, бу борадаги чекловларнинг олиб ташланаётгани биринчи навбатда мазкур хизматлар бозорининг тезкор ривожланишига ва қишлоқ хўжалиги ерларининг зарур техника билан кенг қамраб олинишини таъминлайди.

Қолаверса, қарорда жорий йилнинг 1 ноябридан машина-трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали шаклини танлаш бўйича эксперимент ўтказиш белгиланди. Унга кўра “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг 26 та машина-трактор парки тадбиркорлик субъектларига сотилади. Шунингдек, “Ўзагросервис” АЖнинг 3 та машина-трактор паркини давлат унитар корхоналарига айлантириш кўзда тутилмоқда.

Эътиборлиси, тадбиркорлик субъектларининг машина-трактор парклари фаолиятига фаол жалб этилаётгани, уларни ривожлантириш ва модернизация қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қарорнинг яна бир аҳамиятга молик жиҳати Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қишлоқ аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга жалб этиш бўйича кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, уларга ўз фаолиятларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланди.

Биламиз, юқорида тилга олинган ҳар икки ташкилот O‘zLiDePнинг яқин ҳамкорларидан саналади. Шу боис, қарорда кўзда тутилган ушбу нормани асосий электоратимиз ҳисобланган тадбиркорларга тушунтириш партия тизимидаги барча фаоллар зиммасига алоҳида масъулият юклайди, десак адашмаймиз. Зеро, O‘zLiDeP дастурида алоҳида қайд этилганидек, партия мамлакатимизнинг аграр соҳадаги муносабатларини такомиллаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлайди ва бу ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этади. Партия қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни ҳал этмасдан туриб, иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Шунингдек, қарорда қишлоқ хўжалиги техникаси учун импорт қилинадиган эҳтиёт қисмларни бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тизимини жорий этиш, ўзаро манфаатли шартлар асосида Ўзбекистон Республикасига қишлоқ хўжалиги техникасининг янги илғор ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилган. Бу амалда қишлоқ хўжалик техникаси ва унинг эҳтиёт қисмларига бўлган нархларни оптималлаштириш, шунингдек, ўзаро манфаатдорлик шартлари асосида мамлакатга янги илғор ишлаб чиқарувчиларни жалб қилишни таъминлайди.

Умуман олганда, ушбу қарор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатишнинг ягона тизимини шаклланишига олиб келади.

Раҳматулло Камолов

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    831
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Тошлок тумани "Сирожиддин Хасанбой Умид ери" ф/х БПТ аъзолари2018-06-07 11:56:03

Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори келажакда давлатимиз қишлоқ хўжалигининг тезкор ривожланишига ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имкони беришига ишонамиз


Эшмаматов Мансур ЎзЛиДеП Қизириқ туман Кенгаши депутати2018-06-07 10:25:50

Мазкур қарор орқали қишлоқ хўжалиги сохасидаги ишлар янада осонлашиб кўзда тутилган режалар ошиғи билан бажарилади.


Жумаев Илхом Қизириқ туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-07 10:24:58

Қарорда кўзда тутилган асосий эътибор бу ЯТТлар фаолияти ва ахолини иш билан таъминлашдир.


Дўсмуродов Хусан Қизириқ туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-06-07 10:21:07

Бу қарор орқали қишлоқ хўжалиги сохасини янада ислох қилиш ва давлат солиқ тушумларини оширилиши, ЯТТ лар самарадорлиги хам кўзда тутилган.


Бердикулова Момасулув Уроловна O'zLiDeP Чирокчи туман Кенгаши раиси2018-06-05 17:53:13

Ушбу карорга асосан 2018 йил 1 июлдан якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилганлиги тадбиркорлар учун катта имконият булди.


Сафаров Фаррух Қарши шаҳар2018-06-05 16:08:20

Ушбу қарор миришкор деҳқонларимиз ва тадбиркорларимизнинг кўплаб машаққатли меҳнатларида кўмак берди. Энди хосилларимиз ва махсулотларимиз ўз вақтида сифатли етиштирилади ва йиғиб олинади. Биз бундан жуда хурсандмиз.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши 2018-06-04 18:27:15

Мазкур қарор ҳам якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам фермер хўжалиги. томорқа ер эгаларига қулайликлар яратди. Бунда тадбиркорларимизнинг хизмат кўрссатиш фаолиятини кенгайтирса, деҳқонларимизнинг иш унумдорлигига катта ҳисса қўшади. Ҳақиқатдан ҳам биз партия пфаоллари мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини электоратларимизга етказишимиз зарур


Абдурахмонов Азамат Остонақулович Сурхондарё вилояти Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-04 16:14:18

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилиши бу-қишлоқ жойларда ҳам ЯТТларнинг ривожланиши орқали солиқларнинг тшуми яхшиланади. Жараёнда, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида қишлоқ ҳўжалиги соҳасининг иштироки яхшиланади.


Миришкор туман Гулистон мх БПТ раиси Рўзиева Жамила2018-06-04 08:29:48

Тадбиркорлар яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиши керак


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-06-01 18:21:38

Республикамизда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган самарали ишлар фермерларимиз ва шахсий томорқа эгалари учун муҳим қарордир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+