Бўлажак раҳбарлар танлов асосида сараланади

31.05.2018, 16:07

Бўлажак раҳбарлар танлов асосида сараланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда бу борада ташкилий, ҳуқуқий вазифалар ва уни амалга ошириш механизмлари аниқ қилиб белгилаб берилди.

Хусусан, энди 3 йилда бир марта истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танлови ўтказилади. Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.  

Эътиборга молик жиҳати, танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази базасида тегишли соҳага оид вазирликлар, идоралар, йирик компаниялар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий юқори малакали мутахассислар ҳамда олимлар иштирокида ўтказиладиган, ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида танловнинг тегишли номинациялари юзасидан стажировка ўташни ўз ичига оладиган “Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури”га мувофиқ уч ойлик курсларда ўқийдилар. Ғолиблар уч ойлик курсларни ўтагандан кейин тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланадилар.

Албатта ҳар томонлама етук кадрлар мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи асосий омиллардан саналади. Бундай кадрларни тайёрлашда эса сиёсий партияларнинг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз.

Президентимиз Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида “Биз партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдиришимиз лозим. Сиёсий партиялар ходимлари партия ишида тобланиши, шундан сўнг давлат органлари ва ҳокимликлар тизимидаги турли лавозимларга, жумладан, депутатлик лавозимларига асосий захира бўлишлари даркор” дея олдимизда турган аниқ вазифаларни кўрсатиб берган эдилар. Шундан келиб чиқиб, O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” партиямиз сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш борасида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг навбатдаги қарори бу борадаги фаолиятимизга янгича руҳ бағишлайди. Зеро, мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий жамиятни барпо этиш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш масаласи келгусида ҳам партия фаолиятининг энг муҳим йўналиши бўлиб қолади.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган мазкур қарор истиқболли бошқарув кадрларининг тизимли асосда танлаб олинишини таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари тизимида уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга хизмат қилади.

Сардор МАРИПОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси

 Ёшлар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Уразгалиева Нургул Сайыновна2018-09-16 23:16:15

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган "Тараққиёт" Республика курик танлови мамлакатимиздаги ёш кадрларга кенг имкониятлар эшиги очилади ва рахбарлик қобилиятига эга ёшлар Узбекистонни янада ривожланишига аянмай мехнат ва хизмат килади мен хам қатнашиб курмоқчиман.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-07 14:23:59

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари келажагимиз учун жуда катта ахамиятга эга қарор.


Сарвар Бекмуродов Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири2018-06-05 19:46:16

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу ёшлар учун ўз имкониятларини кенграқ намоён этиш бўйича яна бир очиқ танловдир.


Ойтуганов Абдуҳамид Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари 2018-06-05 18:27:09

Мамлакатимиздаги энг яхши кадрларни раҳбарлик лавозимларига тайинланишига,бу эса ўз навбатида Ўзбекистонни янада ривожланишига хизмат қилади.


Элмуродов Фарход Бойманович-Кашкадарё вилоят Чироқчи туман кенгаши2018-06-05 17:42:10

Академия ҳузурида мамлакатимизнинг истиқболли ёш мутахассисларини қайта тайёрлайдиган ва малакасини оширадиган Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилганлиги айни мудао бўлди.


Сафаров Фаррух Қарши шаҳар2018-06-05 16:04:28

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор жуда кўплаб иқтидорли ва раҳбарлик қобилиятига эга ёшлар учун имконият яратиб берди. Эндиликда кўплаб ташкилотлардаги раҳбарлар ёшлардан иборат бўлиши жуда яхши. Биз бу йўлда Президентимизни қўллаб-қувватлаймиз.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-06-05 12:41:32

Муҳтарам, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори орқали мамлакатимиздаги кўпгина иқтидорли ёшларга кенг имкониятлар эшиги очилади.


Рахмонов Шухрат Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-05 11:11:06

Жамиятни модернизация қилиш ва замонавий жамиятни барпо этиш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш масаласи келгусида ҳам партия фаолиятининг энг муҳим вазифасидир.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши 2018-06-04 18:29:13

мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий жамиятни барпо этиш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш масаласи партия фаолиятининг энг муҳим йўналишидир.


Абдурахмонов Азамат Остонақулович Сурхондарё вилояти Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-04 16:10:36

“Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ёш кадрларни ўқитиш ва уларни тизимли равишда жой-жойига йўналтиришга асос бўлиб хазмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+