Имтиёзлар фақат қонун ёки Президент ҳужжати асосида берилади

04.06.2018, 18:02

Имтиёзлар фақат қонун ёки Президент ҳужжати асосида берилади

Давлатимиз раҳбарининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ эндиликда солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва Президент ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун тақдим этилади. Улар аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур. Вақтинчалик имтиёзлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Мамлакатимизнинг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд халқаро шартномаларга мувофиқ берилади. Бу ҳақда ҳам Президент ҳужжати чиқарилади.

Шунингдек, божхона имтиёзлари бўйича ҳам янги тартиб жорий этилмоқда. Хусусан, имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш бекор қилинади. Энди бундай рўйхатлар ва уларга тузатишлар, имтиёзлар бериш тўғрисида қонун ёки Президентнинг ҳужжати мавжуд бўлган тақдирдагина, имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади. Шакллантирилган рўйхатлар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” томонидан текширилади. Унинг ижобий хулосаси рўйхатдаги товарларни божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилиш ҳуқуқини беради.

Умуман олганда, мазкур қарор бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, фаол тадбиркорлик ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсофли рақобат принциплари амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.

Алишер РЎЗИЕВ,

 O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

раиси вазифасини бажарувчи

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой туман Кенгаши Раиси Некбаев А.Т.2018-06-08 13:54:35

Юқоридаги қарор билан бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш учун катта пойдевор бўлади


Яккасарой туман Кенгаши Агзамходжаев С2018-06-08 13:53:24

Юқоридаги ўзгаришлар давлатимиз ривожига янада катта хисса қушади


Яккасарой туман Кенгаши2018-06-08 13:52:32

Ушбу хужжатларнинг юзага келиши реал тадбиркорларга реал рақобат мухитини яратади


Яккасарой туман Кенгаши Камилов Д.2018-06-08 13:51:06

Жуда тўғри қилинган иш, рақобат ривожланиш гаровидир.


Ж.Мавлонов O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши ДГ гуруҳ ичрочи котиби2018-06-07 04:50:39

Ушбу қонун тадбиркорларга жуда кўплаб қулайликлар яратиш билан бирга соғлом рақобат муҳитини таъминлайди.


Сафаров Фаррух Қарши шаҳар2018-06-05 16:01:25

Ушубу қонун тадбиркорларга жуда кўплаб имкониятлар яратади. Биз бундан ҳурсандмиз ва қўллаб-қувватлаймиз.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-06-05 12:52:45

Bu qaror importerlarga teng huquqlilik sharoitini yaratadi , va korruptsiyani oldini oladi.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-05 10:37:16

Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш мамлакатимизда фаол тадбиркорликни ривожлантиришда, бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда, тадбиркорларга ўз бизнесини юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратишда, инсофли рақобат принципларини амалга оширилишини таъминлашда хизмат қилишига ишонамиз.


Борий Алимухамедов2018-06-05 10:32:11

Охирги йилларда қабул қилинаётган қарорлар мамлакат ҳаётини яхшилаш, унинг тараққиётига йўналтирилмоқда. Айниқса, ушбу йўналишда тадбиркорлик ва ишбилармонликни янада ривожлантиришга қаратилган Президент ва ҳукумат қарорлари соҳа вакилларига бирмунча енгилликлар яратмоқда.


Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-05 10:28:27

Давлатимиз раҳбарининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тадбиркорликни ривожланиш, бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+